«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

Foydalanilgan adabiyotlar 
 
1. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион 
технологиялар.-Тошкент:Истеъдод, 2008.-180 б. 
2. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва 
қўлланилиши. – Тошкент: Низомий номли ДТПУ, 2013. -115 
3. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Замонавий педагогик технологияларни 
амалиётга жорий қилиш. – Т.: «Fan va texnologiya», 2008. –124-б. 
Elektrolitlar
Noelektrolitlar 
Kislotalar 
Tuzlar 
Asoslar 
Noorganik 
moddalar 
Organik moddalar 
NaOH 
Ba(OH)
2
Ca(OH)
2
NH
4
OH 
H
2
SO
4
HCl 
HNO
3
K
2
SO
4
AgNO
3
NaCl 
Distillangan suv 
Olmos 
Azot 
Oltingugurt 
Propan 
Spirtlar 
Shakar 


314 
ДУАЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИДА 
Машарипова А.К., Каримова Д.З.
Урганч давлат университети
 
Дуал таълим келажакдаги мутахассиснинг муваффақиятли касбий ва 
ижтимоий мослашуви учун таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги 
ўзаро алоқанинг самарасидир. Ўқувчи ишлаб чиқариш жараёнига корхонанинг 
ходими сифатида ўқитиш жараёнининг дастлабки босқичларида киради [1].
Дуал таълим тизими машғулотларни ишлаб чиқариш фаолияти даврлари 
билан бирлаштиришни таъминлайди. Келажакдаги мутахассис иккита 
ташкилотда 
ўқийди, 
шунга 
муносиб 
иборалардан 
бири 
сифатида 
ҳаваскорларининг таърифига кўра, у бир ўқ билан иккита қуённи уради, бунда 
ҳам назарияни, ҳам амалиётни ўзлаштиради. Бир томондан, унга таълим 
муассасада (назарий билим берилади), иккинчидан, ушбу ишлаб чиқариш учун 
зарур бўлган компетенциялар ривожланган ўқув корхонасида таҳсил олади. 
Иккала ташкилот ҳам бир-бирига нисбатан шерикдир. Таълимни ишлаб 
чиқариш фаолияти билан бирлаштирган ёш мутахассисларнинг ўқув 
корхонасида ишлашлари жуда муҳимдир [2]. 
Германия дунёда дуал таълимни ташкил этиш бўйича тан олинган етакчи 
ҳисобланади, бу давлатда касб-ҳунар таълими тизими ривожланган менторлик 
институти, амалиётга йўналтирилган ўқитиш ва кадрлар тайёрлашда 
бизнеснинг фаол иштироки билан ажралиб туради. Ушбу мамлакат тажрибаси 
бутун Европа Иттифоқи учун намуна бўлиб хизмат қилади. 
Дуал таълимнинг қуйидаги афзалликлари ва камчиликларини ажратиш 
мумкин. 
Дуал таълимнинг афзалликлари: 
1. Амалий қисм нафақат устахоналарда ва таълим муассасаларининг ўқув 
майдончаларида, балки корхоналарда ҳам амалга оширилади; 
2. Ишчи дастурларининг мазмуни таълим муассаса ва иш берувчилар 
ўртасида келишилади; 
3. Таълим муассаса ва корхона ўртасида яқин муносабатлар пайдо бўлиши 
ва ривожланиши мумкин; 
4. Битирувчи ишга жойлашганда, олинган билимларни дарҳол қўллаши 
мумкин; 
5. Таълим муассасада ва корхонада ўқитишнинг доимий равишда ўзгариб 
туриши яхши мотивацияга ёрдам беради ва ишлаб чиқариш жараёни қатъий 
узилиб қолмайди; 
6. Касбни аниқ тавсифлари, шу билан бир қаторда тайёргарликнинг бир 
хил даражасини таъминлайди. 
Дуал таълимнинг камчиликлари: 


315 
1. Корхонада ўқитиш мотивацияси билан таълим сифати пасайиши 
мумкин;
2. Иш дастурлари ҳар доим ҳам ишлаб чиқаришда бажариладиган 
ишларнинг мавсумий кетма-кетлигига мос келавермайди; 
3. Таълим муассаса ҳар доим ҳам корхоналар учун зарур бўлган ўқув 
материалларини ўз вақтида етказиб бера олмаслиги мумкин; 
4. Корхоналарнинг ўқитишга тайёрлиги етарли эмас - натижада ишлаб 
чиқаришда ўқув жойлари йўқ; 
5. Корхоналар ўз маҳсулотларига юқори нархлар орқали таълим олиш учун 
(асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги, молиявий етишмаслиги ва бошқалар) пул 
ишлашга мажбур. 
Дуал таълим таълим сифатини оширишнинг самарали усули ҳисобланади. 
Меҳнат бозори ва профессионал тайёргарликни доимий равишда ўрганиш 
техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган 
ҳолда профессионал таълимини доимий равишда мослаштиришга имкон 
беради. Корхоналарда ўқитувчи ва мураббийлар биргаликда ишлайди.
Германияда касб-ҳунар таълими дуал тизимга асосан ташкил этилган. 
“Дуал” тушунчаси иккилик деган маънони билдиради ва унинг асосий 
элементидан бири корхона бўлса, иккинчиси касб-ҳунар мактаби ҳисобланади. 
Корхона ва касб-ҳунар мактаби ҳамкорликда касб-ҳунар таълими жараёнини 
таъминлайди. Корхона ва касб-ҳунар мактаби ўрнашган жойи ва ишлаш вақти 
турли хил бўлсада, бир-бири билан ҳамкорлик қилади [3]. Германиянинг “Касб-
ҳунар таълими тўғрисидаги Қонун”ига кўра ҳунармандчилик палаталарига 
тахминан 120 та ҳунармандчилик касблари бўйича касб-ҳунар таълимини 
беришга жавобгарлик юклатилган.
Хулоса сифатида айтиш жоизки, ҳар доим ўқувчидан ўқув жараёнида 
фаол қатнашиш талаб этилади. Ўқувчи касб-ҳунар таълимини муваффақиятли 
битириши учун зарурбилимва кўникмаларни ўзлаштиришга ҳаракат қилиши 
керак ва ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиши лозим 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish