Magnit maydoni va uning xarakteris–tikalari.
|
1.Vakuumda magnit maydoni. Magnit maydon induksiya vektori.
2.Magnit maydon induksiyasi vektori uchun superpozitsiya prinsipi.
3.Bio–Savar–Laplas qonuni.
4.Tо‘g‘ri va aylanma tokning magnit maydonini hisoblash.
5.Vakuumdagi magnit maydon induksiya vuktorining sirkulyatsiyasi.
6.Solenoid va toroidning magnit maydoni.
|
III Боб
ЭЛЕКТРОМАГНЕТИЗМ
32 - §. Магнит майдони индукцияси. Лоренц кучи
Магнитларнинг ва токларнинг ўзаро таъсирини учта тажриба орқали кўриб чиқамиз:
1. Ток магнит стрелкаси устида жойлашган тўғри ўтказгич бўйлаб ўтаётган бўлсин. Бунда, магнит стрелкасига токнинг йўналишига боғлиқ бўлган жуфт кучлар таъсир этади ва магнит стрелкаси токли ўтказгичга перпендикуляр ҳолда жойлашади.
2. Ток иккита ўтказгични туташтириб, унинг устида эркин думалай оладиган цилиндр орқали ўтаётган бўлсин (45 - расм).
45 - расм. Магнит майдонида эркин ҳаракатланадиган токли цилиндрик ўтказгич
Цилиндр доимий магнит қутблари орасига жойлаштирилган бўлиб, цилиндрни ҳаракатга келтирувчи куч ток йўналишига ва магнит қутбларининг жойлашишига боғлиқ бўлади.
3. Ток ўтаётган иккита параллел ўтказгичлар, улардаги ток йўналишлари бир хил бўлганда тортишади, ток йўналишлари қарама-қарши бўлганда итаришади (46 – 47 - расмлар).
46 - расм. Ток йўналишлари бир хил бўлган ўткагичлар орасидаги таъсир этувчи кучлар
Агар ўтказгичлар жуда узун ва бир-биридан b масофада жойлашган, улардан I1 ва I2 ток ўтаётган бўлса, ўтказгичнинг узунликдаги бўлагига таъсир этувчи кучни Халқаро бирликлар тизимида (ХБТ) қуйидаги тенглама орқали ифодалаш мумкин:
, (32.1)
бу ерда m0 – магнит доимийсидир.
Ток кучи ХБТ да Амперда ўлчанади. Ампер, миқдор жиҳатидан вакуумда бир-биридан 1 метр масофада жойлашган, иккита параллел токли ўтказгичлар орасида 210-7 Ньютонга тенг ўзаро таъсир кучи ҳосил қилувчи ток кучига тенгдир. Иккинчи тарафдан, ток кучи 1 Ампер бўлганда, 1 секунд ичида ўтказгичнинг кўндаланг кесими юзасидан ўтаётган зарядлар миқдори 1 Кулонга тенг бўлади.
Агар =b=1 м бўлса, у ҳолда,
, (32.2)
ифодадан магнит доимийсини ҳисоблаш мумкин
, (32.3)
Яқиндан таъсир назариясига кўра, ҳар қандай токли ўтказгич (ёки ҳаракатланувчи заряд) қўшни нуқталарда, яъни ўз атрофида магнит майдонини ҳосил қилади. Магнит кучларининг пайдо бўлишини қуйидагича тушунтириш мумкин: иккита +q1 и - q2 зарядлар бир-биридан r масофада жойлашган бўлсин (48 - расм). “Қўзғалмас" К саноқ тизимида улар орасида, Кулон қонунига кўра, ўзаро тортишиш кучлари таъсир этади:
, (32.4)
Do'stlaringiz bilan baham: |