Магистрлик диссертацияси (МД) мавзуси: Гендер тенглиги муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилишда картографик методдан фойдаланиш масалалари


Гендер статистикаси бўйича халқаро мажбуриятлар



Download 333,5 Kb.
bet3/18
Sana27.03.2022
Hajmi333,5 Kb.
#512811
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Каримов СЕМИНАР 2

Гендер статистикаси бўйича халқаро мажбуриятлар. Гендер статистикасининг мустаҳкам халқаро мандати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенцияси (СЕДАВ), Пекин Ҳаракат дастури ва Мингйиллик ривожланиш мақсадлари асосида шакллантирилган эди.
СЕДАВ Конвенцияси аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари комплекс тарзда кўриб чиқилган ягона ҳалқаро битим бўлиб, хусусан у ҳисобдорликнинг энг муҳим механизмларидан бири деб ҳисобланади. СЕДАВни ратификация қилган ёки унга қўшилган давлатлар, юридик жиҳатдан Конвенциянинг барча низомларини амалда рўёбга чиқаришлари ва хар тўрт йилда олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маърузаларда СЕДАВ қўмитасига ҳисобот бериб боришлари шарт. Ушбу хисоботнинг муҳим асоси бўлиб гендер статистикаси ҳисобланади, СЕДАВ қўмитаси эса кўп ҳолларда берилган баёнотларнинг асослилигини таъминлаш учун гендер статистикаси маълумотларининг зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтади.
Гендер статистикасининг муҳимлилиги яна бир ҳалқаро ҳужжатда ўз аксини топган бўлиб, бу – Хотин-қизлар аҳволи бўйича 1995 йилда БМТнинг Тўртинчи халқаро конференциясида қабул қилинган Пекин Ҳаракат дастуридир. Ушбу ҳужжат стратегия ва дастурлар ишлаб чиқишда аёл ва эркакларнинг муҳим соҳалардаги ўринларини мос равишда акс эттириш учун ҳудудий, миллий ва халқаро даражадаги ташкилотларни доимий равишда маълумотларни жинсий таркибда (шунингдек ёш ва бошқа ҳолатларда) йиғиш, таҳлил қилиш ва шакллантиришга даъват қилади.
Минг йиллик ривожланиш мақсадлари каби, миллий ва халқаро даражада тасдиқланган ривожланиш мақсадлари, гендер статистикасига бўлган талабнинг ошишига туртки бўлди. Бир қатор соҳалардаги тенгсизликни, шунингдек таълим, иш ҳақи, хамда қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиш каби соҳалардаги тенгсизликка бархам бериш мақсадида, жами 189 та давлат хамкорликда иш олиб бориш мажбуриятини олишди. БМТнинг Мингйиллик декларациясида, саккизта мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ривожланишни баҳолашда фойдаланиш лозим бўлган миқдорий кўрсаткичлар кўрсатиб ўтилган. Ушбу мақсадлар, маълумотлар жинсий гуруҳлар кесимида ва бошқа тавсифларни акс эттирган ҳолда (масалан, шаҳар ва қишлоқ жойларини таққослаган ҳолда) бўлишини ва шу тарзда, жамиятда турли гуруҳларнинг аҳволини яхшироқ тушуниш мақсадида, маълумотлар умуммиллий ҳисоб-китоблар доирасидан ташқарига чиққан ҳолда бўлишини талаб қилади.
Дунёда, гендер статистикаси хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, ҳамда гендер тенгликка эришиш учун зарур бўлган талаб эканлиги тўғрисида якдилликга эришилди, бу эса ўз навбатида иккала ҳолда ҳам қашшоқликка барҳам бериш, кенг қамровли иқтисодий ўсишда ва барқарор ривожланишда муҳим аҳамиятга эгадир. Шу тариқа, хозирги даврда гендер статистикаси соҳаси фақатгина гендер тенгликка эришишга йўналтирилган фаолиятда муҳим ахамиятга эга бўлибгина қолмай, балки яқин давргача гендер жиҳатдан боғлиқлиги йўқ деб ҳисобланган соҳаларнинг, яъни қашшоқликка қарши курашиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бюджетни шакллантириш ва молиялаштириш каби соҳаларнинг ривожланиши йўлида олиб бориладиган фаолиятда хам муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 333,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish