Bog'liq Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 3
Маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш, ҳудудларнинг
барқарор ривожланишини таъминлаш чора-тадбирларини қўллашда
маҳаллий ҳокимият органлари молиявий мустақиллигини ва масъулиятини
янада ошириш, шу асосда илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб
чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар шарҳи Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини таъминлаш иқтисодий
ҳамда ҳуқуқий омилларга боғлиқ бўлиб, айрим иқтисодчи олимлар ушбу
омиллар сифатида маҳаллий ҳокимият органлари ваколат ва маъсулиятини
ошириш нуқтаи-назаридан, айрим иқтисодчи олимлар эса маҳаллий
бюджетлар даромадларини ошириш орқали молиявий барқарорликка
эришиш йўлларини, айрим иқтисодчилар эса даромадлар ва харажатлар
мутаносиблигига эришиш орқали таъминлаш мумкинлигини эътироф этиб
ўтади. Жумладан,
А.Хайриддиновнинг фикрича маълум бир нисбатдаги
бириктирилган ва тартибга солувчи даромадлардан иборат бўлган, алоҳида
олинган маҳаллий маъмурий ҳудуд доирасидаги бюджет тадбирларини ўз
вақтида ва белгиланган суммаларда узлуксиз молиялаштириш имкониятини
таъминлашга маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг барқарорлиги
дейилади.
Муаллиф
маҳаллий
бюджетлар
даромад
базаларининг
барқарорлигига таъсир кўрсатадиган омилларни бевосита ва билвосита
гуруҳларга ажратган ҳолда таҳлил этган [9]. Ҳ.Қобулов фикрича
ҳудудларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда амалга оширилаётган
ислоҳотлар талабларининг ўз вақтида бажарилиши маҳаллий ҳокимият
органлари самарали фаолиятининг асосий шартидир. Муаллиф фикрича
маҳаллий бюджетларни шакллантиришда бир қатор муаммоларнинг
мавжудлиги, маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини ошириш,
хусусан, уларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб
чиқишни тақазо этади [10]. Юқоридаги иқтисодчи олимлар томонидан
билдирилаётган фикр ва мулоҳазаларда маҳаллий бюджетлар молиявий
барқарорлигини
таъминлаш,
маҳаллий
бюджетлар
даромадларини
оширишнинг долзарб молиявий жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек,
маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар
гуруҳланган ва шу асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудуд
иқтисодий салоҳиятидан оқилона фойдаланишни таъминлашнинг молиявий
механизмини шакллантириш йўллари очиб берилган.
Хорижий олимлардан В.Паникин фикрича, маҳаллий бюджетнинг
молиявий барқарорлиги - бу бюджет даромадлари ва харажатлари
мувозанатини ва ички ҳамда ташқи омиллар таъсирига қарши туриш
қобилиятини таъминлайдиган молиявий ҳолатдир. Муаллиф маҳаллий
бюджетларнинг молиявий барқарорлигини жорий ва узоқ муддатли
барқарорлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлайди
[11]. М.Казаковцеванинг фикрича, маҳаллий бюджетлар даромадларининг
молиявий барқарорлиги унинг пул маблағлари ҳолатидир, бу ҳудудларни ўз