“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
4
даромад базаси ҳисобига ривожлантириш, молиявий ресурсларни қўшимча
сафарбар қилиш имкониятидир. Шунингдек, ички ва ташқи омиллар
ўзгарганда субъектларнинг бюджет даромадлари базасининг молиявий
етарлилигини сақлаб қолиш қобилияти, минтақанинг доимий тўлов
қобилиятини ва инвестиция жозибадорлигини кафолатлаб маҳаллий
ҳокимият
органлари
томонидан
ваколатларнинг
бажарилишини,
ҳудудларнинг қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
таъминлаши
лозим
[12].
Р.Тухбатуллиннинг
фикрича
молиявий
барқарорликни аниқлаш бу ҳолат, режим ёки эҳтимоллик эмас, балки
кўрсаткич сифатида келажакда коэффициентлар орқали унга таъсир этувчи
омилларни ҳисобга олган ҳолда кўрсаткичларни баҳолаш тизимини ишлаб
чиқишга имкон беради, бу эса маҳаллий бюджетларнинг молиявий
барқарорлигини баҳолаш бўйича амалдаги услубий ёндашувлар имкониятини
кенгайтиради [13]. А.Галухин эса мамлакат ҳудудлари маҳаллий
бюджетларининг даромадлари базаси барқарорлигини бошқаришни ўз
вақтида ва етарли ҳажмда таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган
бошқарув қарорлари, техникаси ва усуллари, воситалари ҳамда
механизмлари
тўплами
орқали
ҳудудни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш ва мажбуриятлар комплексини бажариш учун маблағлар
тушумларини таъминлашдаги ҳокимият фаолияти деб таърифлайди [14].
Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари барқарорлиги, молиявий
салоҳиятининг кўрсаткичлари давлат ва унинг алоҳида минтақасини
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш учун маълумотлар тизимини ифодалашини ҳисобга олиш муҳимдир
[15]. Молиявий барқарорлик - бу маҳаллий ҳокимиятнинг аҳолига хизмат
кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини доимий равишда бажариши, маҳаллий
бюджетнинг қониқарли молиявий ҳолатини қисқа ва узоқ муддатда
таъминлаш қобилиятидир [16]. Муаллиф фикрига кўра, маҳаллий
ҳокимиятларнинг бюджетларнинг харажатлар қисмини ўз даромадлари
ҳисобидан бажарилишини таъминлаш қобилияти маҳаллий бюджетларнинг
молиявий барқарорлигини сақлашнинг асосий шартидир. Маълумки
маҳаллий ҳукумат ўз фуқаролари учун етарли ва барқарор фаровонликни
таъминлашда муҳим рол ўйнайди, бу эса солиқ тўлайдиган аҳолига сифатли
давлат хизматларини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Шундан келиб
чиқиб, молиявий бошқарувнинг иккита асоси пайдо бўлади: биринчидан,
давлат сектори узоқ муддатли истиқболда ўз иқтисоди ва маблағларини
мувозанатлаштириши керак, бу аҳолидан олинадиган солиқлар етарли
бўлишини англатади, иккинчидан, улар учун хизматларни ташкил қилиш ва
тенг равишда ишлатилишини таъминлаши керак. Ушбу асослар маҳаллий
ҳокимиятнинг молиявий барқарорлигини намойиш этади [17].
Фикримизча, бугунги кунда маҳаллий бюджетлар даромадлари
барқарорлигини таъминлашга эришишда, биринчи навбатда, ҳудудлар
иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, солиқ солиш манбаларини яратиш,
Do'stlaringiz bilan baham: |