Чўнтак компьютерлари (Pocket Computers синфига мансуб) битта ёки бир неча катта интеграл схемалардан тузилган бўлиб, ҳисоби жиҳатидан мураккаб, лекин, унга нисбатан ахбороти жиҳатидан оддий бўлган масалаларни ечишга мўлжалланган. Одатда, улар бир ёки бир неча қаторда матнли ва сонли маьлумотларни кўрсатиш учун мўлжалланган суюқ кристаллар билан ишлайдиган мозаикали индикаторлар билан таъминланган бўлади. Бундай компьютерлар жумласига Япониянинг Sharp ва Casio фирмалари томонидан яратилган РС-1210, РС-1500, FX-702Р ва АҚШнинг Нewlett Packard фирмаси томонидан яратилган НР-71 компьютерлари ва ҳ.к. киради.
Уй-рўзғор компьютерлари (Home Computers синфига мансуб) ҳисоби ва ахбороти жиҳатидан ўртача тартибдаги масалаларни ечишга мўлжалланган. Бу синфга мансуб бўлган компьютерларга оддий магнитофон ва телевизор улаш мумкин (яъни ўзаро ахборот алмашиниш мумкин). Улар ёзув машинаси каби унчалик катта бўлмаган клавишлар ёрдамида бошқарилади. Одатда, бу 14 компьютерлар уй-рўзғор ишларига тегишли ҳисоблашларни ва маълумотларни бажаришда, яъни оилавий бюджетни ҳисоблашда, болаларни онгини мураккаб ва интеллектуал машқлар (ўйинлар) ёрдамида ўстиришда, компьютерли слайдлардан фойдаланишда, ўқиш жараёнида ўқувчиларнинг олган билимини текширишда ва ҳ.к. ишлатилади. Бундай компьютерлар жумласига Англиянинг Sinclaor Radions Ltd. фирмаси томонидан яратилган ZX-80,ZX-81, Япониянинг Casiо фирмаси томонидан яратилган РВ-700 ва АҚШнинг Нewlett Packard фирмаси томонидан яратилган НР-75 компьютерлари ва ҳ.к. киради. ШЭҲМларнинг асосий хоссалари қуйидагилар: - бир киши фойдаланишга мўлжалланганлиги ва арзонлиги; - тузилишининг соддалиги, юқори мустаҳкамликка эгалиги, ихчамлиги ва енгиллиги; - бой ташқи қурилмалар (ташқи хотира, алфавитли-рақамлиграфикли чоп қилиш қурилмаси) билан ишлаш имконининг мавжудлиги; - юқори даражада ишлаш имкониятининг мавжудлиги; - ШЭҲМ билан фойдланувчи орасида диалог ҳолатининг мавжудлиги; - ҳисоблаш характеридаги ва кўп маълумотли масалаларни кенг турини ечиш имкониятининг мавжудлиги. ШЭҲМларнинг таркибини ташкил этувчи асосий қурилмалар қуйидагилар. Маълумотлар ва маконлар (адреслар) йўли (шина) оддий симлар дастасидан (кабель) иборат бўлиб, улар компьютернинг барча элементларини бир-бири билан боғлайди. Бу даста орқали ЭҲМ нинг элементлари ўзаро маълумотлар (сонли катталиклар ва маконлар) алмашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |