ЎЗБЕКИТСОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ТЕХНАЛОГИЯЛАР ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНАЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Ахборот кутубхона тизими кафедарси
М У С Т А Қ И Л
И Ш
Мавзу: Иккинчи авлод маълумот бериш техналогиялари
Бажарди: 023-18 гуруҳ талабаси Каримова Кибриё
Текширди: Салаева Юлдуз
Режа:
ЭҲМ ривожланишининг қисқача тарихи
ЭҲМ авлодлари
Шахсий ЭҲМнинг синфлари
ЭҲМ нинг классификацияси
ЭҲМ ривожланишининг қисқача тарихи
Инсоният ўзининг тарихий тараққиёти жараёнида ҳар хил иш қуролларини яратган. Бу иш қуроллари унинг жисмоний меҳнатини енгиллаштиришга хизмат қилган. Буларга оддий болта, теша, аррадан тортиб ҳозирги замон қудратли машина ва тракторларини мисол сифатида келтириш мумкин. Инсон бу даврда фақат меҳнат қуролларини яратиш билан чегараланиб қолмай, балки у ўзининг ақлий меҳнатини енгиллаштириш қуроларини ҳам яратган. Бунга оддий ҳисоб-китоб тошларидан тортиб, ҳозирги кунда ҳам ўз кучи ва қулайлигини йўқотмаган чўтлар мисол бўла олади. Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)нинг таркиби ва вазифаларини аниқроқ тасаввур қилиш учун инсонда ақлий меҳнатнинг қандай кечишини, яъни инсон ақлий меҳнатни қандай амалга оширишини кўриб ўтайлик. Чунки ЭҲМ ларнинг ҳам асосий вазифаси ақлий меҳнат билан боғлиқ бўлган ишларни автоматик тарзда амалга оширишдан иборатдир. Хўш, ақлий меҳнатнинг ўзи нима ва у қандай амалга оширилади? Бизга маълумки, ақлий меҳнат бу ахборот, маълумотларни қайта ишлашдан ва натижаларни ҳосил қилишдан иборат бўлиб, у бир неча босқичда амалга оширилади. Бу босқичлар қуйидагилардан иборатдир:
1-босқич. Бу босқичда инсон қайта ишланиши керак бўладиган барча маълумотларни қабул қилади. Маълумотларни қабул қилиш сезги органлар: кўз, қулоқ, тил ва ҳ. к. орқали амалга оширилади. Қайта ишланиши керак бўладиган маълумот ёки ахборотлар жуда турли-туман бўлиб, улар бошланғич маълумотлар ҳам деб аталади. 6 Ваҳоланки, ЭҲМ ахборотларни автоматик тарзда қайта ишловчи улкан қурилма экан, унинг таркибида шундай бир қурилма мавжуд бўлиши керакки, у келаётган ахборотларни қабул қилсин. Бу қурилманинг номи киритиш қурилмаси (К+) деб аталади. Бу қурилманинг қандай ишлаши, нимадан ташкил топганлиги ҳозирча биз учун муҳим эмас, муҳимлиги шу қурилманинг мавжудлигида. Демак, биринчи босқич ахборотларни қабул қилишдан иборат экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |