Упорядочить значки бўлими
ёрдамида иш столидаги объектларни исми, ҳажми, кенгайтмаси бўйича ёки автоматик даражада жойлаштириш учун ишлатилади.
Создать бўлими орқали папка ёки ярлык ундан ташқари ___расмда кўрсатилган объектларни яратиш мумкин.
Свойства бўлими ёрдамида эса иш столи учун заставкани, фонни, экран параметрларини ўзгартириш ишларини бажариш мумкин. Масалан, Рабочий стол қисми ёрдамида орқадаги фонни дидга қараб ўзгартириш мумкин. Заставка қисми орқали эса маълум бир вақт ўтгандан кейин экранда ҳосил бўладиган айрим бир кўринишларни танлашимиз мумкин.
Windows масалалар панели (Панель задач / taskbar)
Windows бош менюси (Пуск / Start)
Панель задач экраннинг пастги қисмида горизонтал чизиқ ҳисобланиб у ___ - расмда акс эттирилган (уни экраннинг юқори ёки икки чет қисмига жойлаштириш ҳам мумкин). Бу чизиқ бизга компьютерда ўрнатилган барча актив дастурни кўриш ва бошқариш имконини яратади.
Панель задач қисмининг яна бир яхши томони шундаки юкланган дастур агар у пастга тушуриб қуйилган бўлса, дастур ва ундаги файлнинг номи ёзилган ҳолатда кўриниб туради. Тўғри ундаги ном тўлиқ кўринмасада агар биз сичқончанинг курсорини шу тугма устига бир неча секунд давомида ушлаб турсак, дастур ва файл номи тўлиқ экранда акс этади.
Панель задачнинг ўнг бурчагида соат акс этган. Агар биз сичқончанинг соат устига ушлаб турсак у бизга тўлиқ санани ҳам кўрсатиши мумкин. Соат ёнига Регулятор уровня (яъни, товуш созлаш) қисми жойлашган ___расм. Шу пиктограммани босиш ёрдамида биз товушни паст ёки баланд қилишимиз ___расм
мумкин. Агар сизда товуш картаси йўқ бўлса, у ҳолда пиктограмма ҳам бўлмайди.
Ана шу пиктограммаларнинг чап томон қисми жойлашга ва биз учун жуда кўп ишлатиши мумкин бўлган яна бир қисм бу бўлиб, унинг ёрдамида клавиатурадаги алфавит тилини алмаштиришимиз мумкин ва бу шу пиктограмма устига сичқончанинг чап тугмасини бир марта босиш билан амалга ошади. Бу функцияни клавиатура ёрдамида Alt+Shift ёки Ctrl+Shift клавишлари ҳам бажариши мумкин. Хозир WindowsXP системаларида қўшимча ўзбек алфавитини ҳам қўшиш мумкин. Бунинг учун шу пиктограмма устига сичқончанинг ўнг тугмасини босиб Параметры қисмига кирамиз ва Добавить тугмаси ёрдамида яна бир кичик ойна ҳосил қламиз у ердан Узбекский (кирилица) ни танлаб OK тугмаси ёрдамида чиқиб кетамиз. Кейин бизда учта яъни Русча, Инглизча ва Ўзбекча тил алфавитлари ҳосил бўлади. Ўзбекчага ўтганимизда биз ў, қ, ғ, ҳ ҳарфларидан ҳам фойдаланиш имкони туғилади. Бунда ў–щ, қ–ы, ғ–(-), ҳ–(=) тугмаларига жойлашган ҳолатда бўлади.
Глав.меню Быстрый Здесь стоит свернутые программы Языки панель
запуск индикатор
Панель задачдаги яна бир бўлим Быстрый запуск (Quick Launch) ҳисобланади. ___ расм. У ерда асосан тўртта пиктограмма мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
Электрон почта дастурини ишга тушириш;
Браузерни юклаш;
Экранда юкланган барча дастурларни битта буйруқ билан панель задач қисми тушириб қуйиш;
Интернет каналларини ишга тушириш.
Энди панель задач бўлимининг чап бурчагида жойлашган Пуск (Start) тугмасига эътиборимизни қаратамиз. Бу тугма Windows системасининг юклангандаги биринчи тугмаси ҳисобланиб, система айнан мана шу тугмани босиш ёрдамида биринчи ишимизни бошлашни маслаҳат беради. Пуск тугмасини сичқончанинг чап тугмасини бир маротаба босиш ёрдамида ёки клавиатурадан Ctrl ва Alt тугмалари орасида жойлашган Windows логотипи берилган байроқчани босиш (эски типдаги клавиатураларда Ctrl+Esc) ёрдамида ишга тушириш мумкин. Агар ишга туширсак у қуийдагилардан иборат ҳолатда кўринади:
Do'stlaringiz bilan baham: |