М у н д а р и ж а w o r d ойналар билан ишлаш 19 Киритиш курсори 19


Windows да ойналар билан ишлаш. Windows



Download 5,99 Mb.
bet7/73
Sana31.05.2022
Hajmi5,99 Mb.
#621462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73
Bog'liq
word - excel лекция

Windows да ойналар билан ишлаш. Windows иш столи (Рабочий стол)

Компьютерда ҳар бир ахборот (файл) система орқалигина иш бажарувчи ҳисобланади. Яъни компда система мавжуд бўлса биз компьютерларда истаган амалимизни бажаришимиз мумкин бўлади. Одатда система 2 хил куринишда бўлиб, DOS ва Windows.


Ҳозирги кунда бу система фаолияти анча кўзга кўринадиган даражада бўлмаганлиги сабабли Windows системаси барча компьютерларда ўз ҳукмини ўтказиб келмоқда.
Windows – бу ҳам система ҳисобланиб, window – ойна ёки дарча, s – кўплик яъни ойналар деган маънони билдиради. Бундай ном олишига сабаб Windows системасида ҳар бир очилган дастур ойна шаклида бўлганлиги учун ҳам шундай дейилади. Windows системаси DOS системасидан жуда катта фарқдаки, Windows системасида бир нечта иш бир пайтнинг ўзида бажариди. Ва ҳоланки, DOS системасида файллар учун ном киритиш 8 символ билан белгиланган бўлса, Windows системасида бу 255 символгача бўлиши мумкин. Windowsда очилган ойналар кўринишда ва ишлатилишида бир хил бўлади.
Масалан: Очилган ойнани керакли миқдорда катта
ёки кичик қилиш учун эса ойна чегарасига сичқонча курсори олиб борилади, шу ерда сичқончанинг кўриниши стрелка каби ўзгаради ва сичқончанинг чап тугмаси босилган ҳолда ҳаракатга келтириш ойнани катта ёки кичик бўлишига олиб келади. Windows системасида бир нечта ойналар билан ишлаш мумкин эканлигини эсдан чиқармаган бўлсангиз керак. Windowsда бирор бир дастурда иш қилинаётган бўлса бу фақат шу дастурдагина ишлаш дегани эмас, балки, бир нечта дастур бир пайтнинг ўзида ишлаши мумкин. Дастурлар ойна шаклида очилганда унинг устидан бошқа бир дастур ишга тушурилади ва экранимизда ҳар бир дастур учун алоҳида ойналар ҳосил бўлиши қолаверса жорий дастурга иш фаолиятини юклаб бошқа бир дастур ёрдамида функция бажариш (қўшиқ эшитиш, фильм кўриш, файллар кўчириш, файлларни ўчириш) ишларини амалга ошириш мумкин. Windowsда ойнадан ойнага ўтиш клавиатурада Alt+Tab тугмалари ёрдамида бажарилади. Агар бир нечта дастур юкланган бўлса-ю, сиз бошқа бир дастурга ўтмоқчи бўлсангиз у ҳолда Alt тугмаси босиб турилган ҳолда Tab тугмаси бир неча марта босиб олинади. Экранда эса алоҳида бир кичик ойнача ҳосил бўладики, у ойнада системада юкланган барча дастурлар пиктограммалари кўринади. Қай бир дастур сиз учун керакли бўлса шу дастур пиктограммаси устига курсор тўхтаганидан кейингина Alt тугмасидан қулимизни оламиз. Ва ўша дастур экранда актив ҳолда очилади.
Windows системасининг юклангандаги биринчи ойначи Рабочий стол (иш столи) Desktop дейилади. (__расм).
Иш стол ҳар ишларни бажарувчи ярлыклар, папкалар, файллардан ва танланган заставка (орқадаги фон) дан иборат бўлади. Ҳар бир ярлык ёки папка, файллар учун алоҳида қиладиган ишига қараб пигтограмма берилган.
Иш столида стандарт мавжуд бўладиган объектлар (ярлык) қуйидагилар:

  • М ой компьютер;

  • Мои документы;

  • Корзина;

  • Сетевое окружение;

  • Internet Explorer.

Чап томонда стандарт, ўнг томонда стандартдан
ташқари пиктограммалар, пастда Панель задач (масалалар панели)

Ҳар бир объект ўз фаолиятига эга. Стандарт объектлар ҳақида қисқача маълумот:


Мой компьютер – компьютерда мавжуд дисклар, папка-лар ва файллар устида амаллар бажариш яъни шулар ёрдамида компьютерда мавжуд бўлган дастурларни ёки файлларни ишга туширишимиз мумкин.
Корзина (Recycle Bin) – ишлатиб бўлинган (керак эмас) ҳужжатлар, дастурлар ва бошқа файлларни ташлаб юборадиган ахлат қутиси ҳисобланади. Компьютер хотирасидан ўчирилган барча папка ва файллар бориб тушадиган манзил. Бу папка ва файллар белгиланган муддатгача у ерда сақланади ва шу муддат ичида биз ўчирилган объектларни қайтариб тикласак бўлади, агар у керак бўлса.
Мои документы – Microsoft Office дастурлари ёрдамида яратилинган файллар (ҳужжатлар) турадиган манзил ҳисобланади. Ҳужжатларни шу ерда кўчириш, ўчириш, номини ўзгариш ишлари бажарилади.


Internet Explorer – бу ярлык орқали биз бутун жаҳон алоқа сети яъни интернет тармоғига киришимиз ва у ердан маълумотлар алмашишимиз, почта хизматидан фойдаланишимиз мумкин.
Сетевое окружение – иккита ва ундан ортиқ компьютерларда ишлатилиши мумкин бўлган ва бу хизмат ёрдамида биз уланган бошқа бир компьютердан маълумотлар алмашишимиз, шу компьютерни бошқаришимиз, мумкин бўлган кабель ёрдамида боғланган компьютерлараро сетьга кириш.
Иш столи мавжуд бўлган ёки энди ҳосил бўлиши керак бўлган объектларни кўриниш ва жойлашиш ҳолатини янгилаш учун клавиатурадан F5 тугмасини босиш керак бўлса, шу амални бошқача кўриниши иш столининг фон қисмига сичқонча ўнг тугмаси босилиб, ҳосил бўлган кичик меню қисмининг Обновить бўлимини сичқончанинг чап тугмаси билан босамиз.
Ш у кичик менюда яна бўлимлар мавжуд бўлиб, у ерда ___ расмларда кўрсатилган Упорядочить значки, Вставить, Вставить ярлык, Создать, Свойства ёрдамида иш столи учун яна бир нечта ишларни амалга ошириш мумкин.



Download 5,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish