Столда турувчи компьютер (уларни яна дисктоп деб ҳам аташади);
Миниатурали (ноутбук, тўлиқ номи «Ён дафтарча») бундан ташқари катта кўринишдаги компьютерлар (иш станцияларида учрайди), жуда катта кўринишдаги компьютерлар, қуввати ва тезлиги жиҳатидан жуда катта ҳисобланади.
Компьютер асосий қурилмалари – Экран (дисплей ёки монитор); системали блок – бу қурилма шундай вазифага эгаки, бунда барча керакли ва кераксиз маълумотлар сақланувчи бўшлиқ. Бунинг ичидаги айрим қисмлар, улардан бири процессор деб юритилади. Ва бу қисм ҳар қандай дастурни ишлаши учун жуда муҳим ҳисобланади, винчестор ёки қаттиқ диск (hard disk drive, HDD) – барча маълумотлар яъни файллар турувчи баъза ҳисобланади.
Асосий қурилмаларига Яна шуларни қўшиш мумкинки, улар – клавиатура (тугмачалар масмуаси) ва сичқонча, 1 ва 2 диск юритувчилар (floppy disk drive, FDD) – юмшоқ дискларни ўқишга мўлжалланган, компак диск ўқувчи қурилма (CD-ROM, CD-RW, DVD-COMBO, DVD-RWrive).
Компьютерда Яна портлар мавжуд бўлиб, портлар бизга принтер, модем, факс-модем, сканер, жостекларни улаш ва ишлатиш учун керак бўлади.
Трекбол – ноутбук компьютерларида сичқонча вазифасини ўтовчи шар ҳисобланади.
Экран – оддий ўлчамда (14 ва 15 дюймли диаганалда), иккинчи даражалиси (17) ва каттароқ, телевизорга ўхшаш (20,21 ва 24 дюймда) учрайди. Уларнинг ранглари 4-8-16 ва 10 миллионгача бориши мумкин. Вазифаси компьютердаги барча ахборотларни кўриб туриш учун хизмат қилади.
Процессор – турлари қуйидагилар: IBM 086, 286, 386,486, пентиум, пентиум-про, пентиум-2, пентиум-3, пентиум-4, рақамлари жаҳон стандартлари бўлиб, Intel формасининг микросхема-прооцессорларининг номларидан олинган.
Компьютер ишлаш частотаси – (16, 25, 33, 66, 100, 166, 200, 266, 300 мего Герц ва бугунга 2 гего Герцгача бўлганлари учраши мумкин) компьютер частотаси қанчалик юқори бўлса, ишлаш тезлиги шунчалик юқори бўлади.
Винчестер (яъни қаттиқ диск) – ҳажми 40, 120, 240, 540, мего байт, 1,3; 2,1; 3,2; 6,4; 7,2; 10; 20; 40; 80; 120; 160; 200; 260; гего байт. Ҳажм қанча катта бўлса, шунча кўп маълумот қабул қилади.
Диск юритувчилар асосан 2 хил кўринишда бўлади – улар катта дискеталар (5,25 дюмли бўлиб, ўз ичига 360 килобайт (кб) дан 1,2 мегобайт (мб) гача ахборот қабул қилади) ва кичик дискеталар (3,5 дюмли бўлиб, ўз ичига 720 кб дан 1,4 мб гача ахборот қабул қилади).
CD-ROM –лазер дискларини ўқиш учун ишлатилади (CD нинг ҳажми 650 мб дан 750 мб гача бўлади). Замонавий «содюк» лар 12-52 интервал тезлигига эга.
CD-R – бу бир маротаба ахборот ёзиш имконини беради.
CD-RW – кўп маротаба ахборот ёзиш имконини беради.
DVD – оддий CD га қараганда анча кўп ахборотни ўзида сақлайди (унинг минимал ҳажми 5 Гб). Бундай дискда ҳажмига қараб бир нечта фильм ёки 10 та аудиоальбомни сақлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |