Бир сахифа тепага
Бир сахифа пастга
Бир позиция чапга
Бир позиция ўнгга
Бир абзац тепага
Бир абзац пастга
Бир сўз чапга
Бир сўз ўнгга
Бир экран тепага
Бир экран пастга
Сатр охирига
Сатр бошига
Хужжат бошига
Хужжат охирига
М
3-расм.
еню
Ойна сарлавхаси тагида ёрдамида Microsoft Word нинг исталган командасини чақириш мумкин бўлган меню сатри жойлашган. Меню ойнасини очиш учун сичқон билан унинг номи устида босиш лозим. Шундан сўнг ушбу менюнинг энг кўп ишлатиладиган командалари пайдо бўлади (3-расм). Агар тугмаси босилса, менюнинг пастки қисмида ушбу менюнинг хамма командалари кўринади (4-расм).
4-расм.
И
5-расм.
нструментлар панели
Меню сатри остида расмли тугмалардан иборат инструментлар панели жойлашган. Хар бир тугмага муайян команда мос келади, шу тугмадаги расм эса команда маъносини англатади. Кўпчилик тугмалар менюда бор бўлган энг кўп ишлатиладиган командаларни такрорлайди. Тугма билан боғлиқ командани чақириш учун сичқон тугмаси билан шу тугмани босиш керак. Сичқон кўрсаткичи тугмага йўналтирилса, ёнида команда номи ёзилган рамка пайдо бўлади.
Одатда меню сатри остида иккита инструментлар панели жойлашган – Стандартная ва Форматирование. Панелни экранга чиқариш ёки олиб ташлаш учун Вид менюсида Панель инструментов пунктини танлаш, сўнг керакли панель номига босиш лозим. Агар панель экранда бор бўлса, у холда унинг номи ёнида белгиси туради.
Агар панелда барча командаларни акс эттиришга етарли жой бўлмаса, унда охирги бўлиб фойдаланилган тугмалар чиқарилади. Агар панель пастидаги тугмаси босилса, бошқа тугмалар пайдо бўлади (5-расм). Добавить или удалить кнопки тугмасини босишда панелга тугмани чиқариш ёки олиб ташлаш мумкин бўлган меню чиқади (6-расм).
6-расм.
7-расм.
Шунингдек инструментлар панели таркибини ўзгартириш учун Сервис менюсида Настройка пунктини танлаш лозим. Диалог ойнасида Команды иловасини танлаш зарур. Категории рўйхатида тугмалар гурухи танланади, кейин Команды рўйхатида шу гурух тугмалари пайдо бўлади. Тугмани инструментлар панелига қўшиш учун уни диалог ойнасидан менюнинг керакли ўрнига тортиб ўтказиш керак. Тугмани ўрнатиш жараёни Закрыть тугмасини мышка ёрдамида босиш билан якунланади. Тугмани инструментлар панелидан ўчириш учун уни Настройка диалог ойнасига тортиб ўтиш лозим.
Инструментлар панелларини исталган тугмани сичқоннинг ўнг клавишаси билан босиш билан чақириладиган контекстли меню ёрдамида бошқариш қулай (7-расм).