М у н д а р и ж а. Кариш


II.III. Босқон улоқтириш мусобақалари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган талаблар



Download 1,54 Mb.
bet21/26
Sana19.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#563788
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
ва ўсмирлар

II.III. Босқон улоқтириш мусобақалари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган талаблар.
Диск ва босқон улоқтириш, ядро итқитиш жойлари ҳалқа билан чегараланган майдончадан ҳамда снарядлар ерга тушиши учун бурчаги (34,920±1о) ли сектор кўринишидаги жойдан иборат (24-расм).
Изоҳ: 34,920 бурчакдан иборат сектор ташкил қилиш учун айлана марказидан секторни белгиловчи чизиқлардаги икки нуқта орасидаги 20 м ли масофани ўлчаш керак. Бу ҳолда икки нуқта орасидаги масофа 12 м ни ташкил қилади (20х0,60). Мувофиқ равишда айлана марказидан узоқлашиб борувчи ҳар бир метрга 60 см ли масофа мос келади.
9.3.2. Айлана ичидаги майдончанинг сирти бетондан, асфальтдан ёки бошқа қаттиқ, аммо сирғанчиқ бўлмаган, хом ашёдан текис, горизонтал ҳолатда ишланиши зарур. Ҳалқа-нинг юқориги чети ундан ташқаридаги сирт билан бир текисликда ётади.

25-расм
Босқон улоқтириш ёки ядро итқитиш учун айлананинг ички диаметри – 2,135 м, диск улоқтириш учун 2,5 м бўлади. Бу ўлчамларда йўл қўйиладиган оғиш камайиш томонга қараб 0,015 м дан ошмаслиги лозим.
Ҳалқалар пўлат тасмадан ёки бошқа шунга мос келадиган хом ашёдан тайёрланади. Улар кўчмас, яъни майдонча «тана»- сига чўктириб юборилган бўлиши мумкин, бунда айлана ичидаги сирт 20 мм (±6 мм) га айлана ҳалқасининг юқориги қиррасидан пастроқда жойлашади, ҳалқанинг ички юзаси эса вертикал ҳолатда туриши шарт. Ҳалқа оқ рангга бўялади, унинг йўғонлиги 6 мм дан кам бўлмайди.
Иккинчи ва учинчи даражали мусобақаларда ҳалқалар кўчма, яъни бетон ёки асфальт майдончага ўрнатиладиган бўлиши мумкин, оёғи таянганда ҳам ўрнидан қўзгалмайдиган қилиб маҳкамланади.
9.3.4. Ядро итқитилаётганда, ҳалқанинг олдинги қисми ўртасида ёғочдан ёки бошқа шунга мос хом ашёдан ишланган, ҳалқани устки томондан беркитиб, унинг ички юзаси билан устма-уст тушадиган тахтача ўрнатилиб, яхшилаб маҳкамлаб қўйилади (13-расм). Тахтача оқ рангга бўялади.
Тахтачанинг ўлчамлари: баландлиги – (100±2) мм, кенг-лиги – (114±2 мм), ички қирра (ёй) бўйлаб узунлиги – (1220±10 мм).
9.3.5. Ҳалқадан ташқаридаги майдонча сиртида ерга тушиш сектори оқ чизиғига перпендикуляр бўлган диаметр-нинг давомида кенглиги 0,05 м ва узунлиги 0,15 м ли оқ чизиқлар («муртлар») айлананинг ҳар иккала томонига чизи-лади. Улар бўёқ ёрдамида туширилади ёки тупроқ сирти билан бир текисликда ётадиган қилиб ёғочдан ёки бошқа шунга ўхшаш хомашёдан тайёрланган планкалар жойлаш-тирилади. Чизиқ кенглиги майдончанинг секторга энг яқин қисми таркибига киради (26-расм).
9.3.6. Томошабинлар, ҳакамлар ва иштирокчилар хавф-сизлигини таъминлаш мақсадида диск ҳамда босқон улоқ-тириш тўсиқ ортида амалга оширилади.
Тўсиқ шундай лойиҳалаштирилиши, тайёрланиши ва ўрнатилиши керакки, оғирлиги 2 кг бўлган 25 м/сек тезлик билан ҳаракатланаётган дискни ҳамда оғирлиги 7,26 кг, ядросининг диаметри 110 мм бўлган 29 м/сек тезлик билан ҳаракатланаётган босқонни тўхтата олишга қодир бўлсин. Тўсиқни снаряд сапчиб ёки рикошет билан спортчи томонга учиб кетиш ёхуд унинг устидан ошиб кетиш хавфи пайдо бўлмайдиган қилиб қуриш лозим. Агар кўрсатилган талаб-ларга мувофиқ бўлса, тўсиқни исталган тузилишда ўрнатиш мумкин.

26-расм. Ядро итқитиш жойи (ўлчамлар мм ларда).
27-расмда катта стадионларда, диск ёки босқон улоқти-риш билан баробар бошқа мусобақалар ҳам ўтказилганда қўлланадиган тўсиқ кўрсатилган.
Тўсиқ кўзғалмас тақасимон тузилишга ҳамда иккита буриладиган қисмга эга бўлган, бутун периметри бўйлаб тўр тутилган қурилмадир. У улоқтириш айланасини ўраб олади ва снаряд учиб чиқиши учун ерга тушиш секторига қарата очиқ жой қолдирилган бўлади.
Тўсиқнинг кўзғалмас қисми ерга маҳкамлаб ўрнатилган (тупроққа қўмилган стаканлар (7) ёрдамида ёки бошқа йўл билан) 8 та Г-симон металл устунлардан (4) иборат тузилма бўлиб, устунларнинг юқори қисми консоллар билан тугайди, уларнинг учлари (6) эса 6,0 м баландликда бўлади ва ўзаро


27-расм. Босқон, диск улоқтириш жойи ва тўсиқни ўрнатиш

чизмаси (ўлчамлар мм ларда)


1 – диск (Д) улоқтириш учун айлана; 2 – босқон (Б) улоқтириш учун айлана; 3 – тўсиқ тўри полотноси; 4 – Г-симон кўзғалмас устунлар;
5 – устунлар консолларининг учлари орасидаги боғлам харичалари;
6 – планкалар туташган жой; 7 – устунлар ўрнатиладиган стаканлар;
8 – буриладиган ромлар; 9 – иштирокчиларнинг рақамлари ёзилган натижалар кўрсаткичлари.
металл харичалар – боғламлар билан (5) бирлаштирилади. Бу харичаларга тўрнинг юқори қисми маҳкамланади. Энг четдаги иккита харичанинг узунлиги – 2,84 м, қолганлариники – 2,74 м дан.Тўсиқнинг кўзғалмас қисмидаги очиқ жойда консоллар учлари орасидаги масофа 6,0 м бўлиши зарур.
Устунлар ўрнатиладиган стаканлар ёки бошқа мослама-лар марказлари айлана (1, 2) марказидан ўтадиган чизиқ-ларда, консолларнинг учлари остидаги жойдан 0,5 м масо-фада, яъни тўр тупроққа туташадиган ерда жойлашиши керак.
Тўсиқнинг ҳаракатланувчи қисмлари – ўнг ва чап ромнинг (8) баландлиги 9,0 м, кенглиги 2,0 м бўлади. Ҳар бири иккита Г-симон консолли вертикал устундан иборат бўлиб, бири тўсиқнинг қўзғалмас қисмидаги ёки унга туташган энг чекка устун, иккинчиси – металл тасмада ҳаракатланадиган ромни тупроқда бирор ҳолатда маҳкамлайдиган мосламали устун. Бундан ташқари, устунларни туташтирадиган ошиқ-мошиқли горизонтал харичалар бўлиб, ошиқ-мошиқ туфайли ром қўзғалмас тўсиқ атрофида бемалол бурила олади.
Босқон улоқтирилаётганда, агар улоқтирувчи соат милига қарши айланса, тўсиқнинг харакатланувчи қисмлари: ўнг томони сектор ўқига параллел, чап томони эса секторни чегараловчи чап чизиққа перпендикуляр равишда, агар улоқ-тирувчи соат мили йўналишида айланса, чапи – сектор ўқига параллел, ўнги эса секторни чегараловчи ўнг чизиққа перпендикуляр ҳолатда ўрнатилади.
Диск улоқтиришда тўсиқнинг иккала ҳаракатланувчи қисми сектор ўқига параллел қилиб ўрнатилади. Ён томондан қаттиқ шамол эсаётган бўлса, тўсиқнинг ҳаракатланувчи қисмларидан бирини секторни чегараловчи чизиққа етгунча буриб қўйиш керак бўлади, иккинчиси эса унга параллел равишда ўрнатилади. Масалан, агар шамол чап томондан эсаётган бўлса, тўсиқнинг ўнг қисми сектор чегараси чизиғи-гача бурилади, чап қисми эса унга параллел қилиб қўйилади.
Тўсиқ олиб қўйиладиган ёки кўчмас бўлиши мумкин.
9.3.7. Узунлиги 25,0 м атрофида бўлган тўр полотноси табиий ёки синтетик арқондан тўқилган бўлиб, арқоннинг диаметри 4 мм, тешиклари ўлчами 44х44 мм бўлиши лозим. Тўрнинг мустаҳкамлиги унга оғирлиги камида 130 кг ли юк осиш йўли билан аниқланади, бунда тўрнинг оғирлиги 7,26 кг ли 29 м/сек тезлик билан учиб келаётган дискни тутиб қола олиши заруратидан келиб чиқилади. Тўр мустаҳкамлиги назорати йилда 1 марта ўтказилади.
Тўрнинг юқориги қирғоғи харичалар – боғламларга, улардаги илгакларга осилади, оралиқда қолган очиқ жойлар арқончалар билан боғланади. Тўр металлдан (мустаҳкам пўлат симдан) тўқилган бўлиши ҳам мумкин.
Тўр полотноси устун баландлигидан 0,5-0,6 м га ортиқроқ бўлиб, қуйи қисми ерга эркин тегиб туриши зарур. Тўрнинг шу қисмига бутун узунлиги бўйлаб бир-биридан бир хил масофада ҳар бирининг оғирлиги 13-15 кг бўлган 8-10 та қумли қоп маҳкамланади. Тўр яхшиси тўқ рангга бўяб қўйилиши зарур.
Бундан ташқари, майдонда, секторнинг ён чегара чизиқларидан 1,5-2,0 м нарида мустаҳкам қилиб, металл устунчаларга баландлиги 1,0 м ли тўр ўрнатилиб, у ерга тушган снарядларни тутиб қолиш учун мўлжалланади.
9.3.8. Айлана атрофида ёт буюмлардан ҳоли бўлган, ядро итқитишда камида 1 м ли (босқон ёки диск улоқтиришда эса хавфсизлик тўсиғигача чегарада) жой ажратилиш лозим. Шундай жой ён чизиқлар бўйлаб сектор чегараларидан ташқарида ҳам қолдирилиши керак. Ядро тушадиган секторда бундай йўлакнинг эни камида 1 м, диск ҳамда босқон туша-диган секторда эса камида 2 м бўлиши шарт. Шу билан бирга, босқонда умумий максимал хавфли сектор тахминан 85о га, дискда эса 98о га тенг.

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish