ХУЛОСА
1. Техник маҳорат ҳолати (сервариантлик) – анча кенг тушунча бўлиб, фаолиятнинг жисмоний ҳодиса сифатидаги ҳаракат жиҳатинигина эмас, ҳаракатларни бошқаришда иштирок этадиган ва уларнинг юксак якуний самарасини таҳминлайдиган барча жараёнларни ўз ичига олади
2. Босқон ва ёрдамчи снарядларни улоқтириш вақтида (16 кг ли қадоқтошни битта бурилиш билан, оғирликни икки бурилиш билан) мушаклар фаоллигини солиштириш кўрсатилган махсус машқларни қўллаш самарадорлигидан далолат берди. Қадоқтош ва оғирликни улоқтиришда босқон улоқтиришга қараганда мушаклар фаоллигининг яна ҳам аниқ кучайиши юз беради, айниқса, якуний кучланишни бажариш вақтида. Бу қадоқтош ва оғирликни улоқтириш энг аввало якуний кучланиш қувватини ошириш учун яхши машқлантириш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эканлигини кўрсатади.
3. Педагогик кузатисҳлар натижасида аниқланди:
Мусобақа давридаги ҳафталик циклларда воситаларни танлаш, уларнинг ҳажми ва тақсимлаш усулияти, биринчи навбатда, қуйидаги кўрсаткичларга ҳам боғлиқ бўлади:
- Спортчи аввалги мавсумда ва жорий мавсумнинг тайёргарлик даврида бажарган асосий воситалар ҳажми.
- Мусобақа даврининг бошида тезлик-куч ва куч тайёргарлигининг назорат синовлари натижалари.
- Мусобақа даври бошида босқон улоқтириш техни-касини баҳолаш ва унинг алоҳида элементларини бажаришга қўйилган баҳолар.
- Мусобақа даври бошида босқон улоқтиришдаги спорт натижалари.
- Мавсумдаги мусобақалар миқдори.
- Спортчининг саломатлиги ҳолати.
4. Техникани ўргатиш: вазифалари:
- Босқон улоқтириш техникаси билан таништириш. Техника тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш.
- Босқонни тўғри ушлаш ва дастлабки айланишларни бажаришга ўргатиш .
- Босқон билан бурилишлар техникасига ўргатиш .
- Якуний кучланиш техникасига ўргатиш .
- Босқон улоқтиришни бурилишлар билан амалга ошириш техникасига ўргатиш .
5. Анатомик жиҳатдан аёллар организми улоқтириш-нинг бошқа турларига нисбатан босқон улоқтиришга яхшироқ мослашган, чунки гавданинг узунлиги (оёқларга нисбатан) айланма ҳаракатлар вақтида мувозанатни сақлашга ёрдам беради, оёқ кафтининг кичкиналиги 4 марта бурил-гандан сўнг айлана ичида қолиш вазифасини осонлаштиради.
Эркаклар ва аёлларда суст ва тезкор мушак толаларининг нисбати бир хил, бу бошқа кўрсаткичлар бир хил бўлганида, тезлик имкониятлари тенг эканлигидан дарак беради..
Do'stlaringiz bilan baham: |