Улоқтирувчиларнинг тезлик қобилиятлари
Спортчининг тезлик қобилиятлари деганда, ҳаракат фаолиятининг энг қисқа вақт давомида бажарилишини таҳминловчи функционал хусусиятлар мажмуасини тушу-ниш лозим.
Тезкорлик одамнинг жисмоний сифати бўлиб, улоқти-рувчининг танаси ва снаряд ҳаракатининг муайян тезлигини белгилайди. Бироқ ҳаракат фаолияти тезкорли-гини тезлик билан бир деб ҳисоблаш мумкин эмас, чунки тезлик снаряд ёки улоқтирувчи танасининг макон ва вақт ичидаги ҳаракатини аниқлашнинг соф механик ўлчами ҳисобланади.
Тезкорликнинг намоён бўлиши анча ўзига хос. Бир хил ҳаракатларни тез, бошқаларини нисбатан секинроқ бажариш мумкин. Спортчи спринтда (30 м) етарлича юқори натижалар кўрсатиши, босқон улоқтириш вақтида эса айлана ичида доиравий ҳаракатларни секин бажариши мумкин. Бунинг акси бўлган ҳолатлар ҳам кузатилган. Фақат айрим спортчи-ларгина тўғри чизиқли ҳаракатларда ҳам (қисқа спринт), доиравий ҳаракатларда ҳам (босқон улоқтириш) юқори тезликни ривожлантира оладилар.
Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятидан маҳлум-ки, тезкорликнинг ижобий кўчиши координацион жиҳатдан ўхшаш ҳаракат фаолиятларидагина юз бера олади. Бу тезлик қобилиятларини фақат мусобақа машқлари учун хос бўлган ҳаракатлар ёки унинг элементлари орқали ривожлантириш, масалан, енгиллаштирилган снарядларни улоқтириш билан кифояланмай, бурилишларни снарядларсиз ва снарядлар билан бажариш кераклигини кўрсатади.
Тезлик қобилиятлари намоён бўлишининг ўзига хос-лиги ҳатто асосий машққа ўхшаш ҳаракат фаолиятларидан фойдаланилган ҳолатларда ҳам кўзга ташланади. Масалан, енгиллаштирилган снарядларни улоқтиришда спорт натижа-ларининг ўсиши (кўпинча жуда жиддий даражада) ҳар доим ҳам мусобақаларда кўрсаткичларнинг юқори бўлишига жиддий таҳсир кўрсатавермайди.
3.2. Психологик тайёргарлик
Бугунги кунда спорт ўзига хос хусусиятлари туфайли спортчининг психологик сифатларига хилма-хил ва юксак талаблар қўяди.
Ҳаракатлар ва фаолиятларни бошқаришнинг аниқ, шиддатли ва ишончлилиги қатор психик жараёнларнинг ривожланиш даражаси ҳамда амал қилиш хусусиятларига боғлиқ, булар: психомотор реакциялар, кўриш, эшитиш, тери билан сезиш ва айниқса, мушак-ҳаракат сезгилари, идрок, тасаввур, тафаккур ҳамда диққатдир. Мазкур психик жараёнлар шундай пойдеворки, фақат унда ҳаракатларни бошқариш сифатлари ва ишончлилиги такомиллашади, яҳни бу спортчилар техник тайёргарлигининг ўсиш пойде-вори саналади. Шунинг учун техник тайёргарликнинг психологик асослари деганда спорт фаолиятининг ҳар бир муайян тури учун хос бўлган, махсус ҳаракатларни бошқа-ришда иштирок этувчи психик жараёнларни аниқ мақсадга йўналтириб, индивидуаллаштириб такомиллаштириш тушу-нилади.
Спорт техникасини такомиллаштириш жараёни билан ҳаракат сезгиларининг аниқлигини ривожлантириш жараёни орасидаги боғлиқлик икки томонлама: ҳаракатли спорт фаолиятларини бажариш техникасини яхшилаш сезгилар-нинг аниқ-тиниқлигини ривожлантиришга ёрдам берса, сезгиларнинг юқори даражада аниқ бўлиши техник тайёргар-ликнинг янада ўсиши учун заминга айланади.
Техник маҳоратнинг ўсиши билан бир вақтда, биринчи навбатда, ҳар хил муайян спорт тури одамнинг ҳаракатла-ридан талаб қиладиган психик функциялар яхшиланади. Бу ўз-ўзидан содир бўлади, яҳни машғулот таркибига ҳаракат-ларни бошқарувчи психик функцияларни такомиллашти-ришга йўналтирилган махсус тадбирларни киритиш шарт эмас. Лекин юқори малакали спортчи бу функцияларнинг шундай, ўз-ўзидан ривожланиб қолишига ишониб ўтириши мумкинми? Албатта, йўқ.
Юқори малакали спортчиларнинг техник тайёргарлик жараёнида ҳаракатлар ҳақидаги тасаввурларнинг алоҳида ўрни бор. Ҳаракатлар ҳақидаги бу тасаввурлар спортда техник маҳоратни эгаллашда катта аҳамият касб этади. Улар жуда муҳим: дастурловчи, машқлантирувчи ва бошқарувчи вазифаларни бажаради. Агар уларнинг биринчиси янги ҳаракат фаолиятларини ўзлаштиришда (спорт билан шуғулланишнинг дастлабки босқичида, спорт техникаси шаклланаётган вақтда) асосий ҳисобланса, қолган иккитаси техника шаклланаётган даврда ҳам, спорт маҳорати юксак даражага етган даврда ҳам ниҳоятда муҳим. Ҳаракатлар ҳақидаги тасаввурларни машқлантирувчи ва бошқарувчи вазифалар машғулотлар жараёнида тўла ҳамда онгли равишда қўлланилиши керак. Кўпгина тадқиқотларда кўрсатилишича, ҳаракатларнинг идеомотор (тасаввур ёрда-мида) бажарилиши машқлантирувчи самара бериб, бу, биринчи навбатда, уларнинг аниқлиги ва тезкорлиги оши-шида ифодаланади. Идеомотор машғулотлар ҳақиқийси билан бирлаштирилганда, яҳни ҳаракат фаолиятини амалда бажаришдан аввал уни фикран бажариб олганда, бу самара яна ҳам ортади. Бунда спортчи гўё амалга оширмоқчи бўлган спорт ҳаракати фаолиятининг “кинограмма”сини кўргандек бўлади ва бу “кинограмма”да у ўзининг фаолиятини албатта аниқ, равон, талаб этилган маконий, вақт ҳамда куч ўлчамларига мувофиқ тарзда бажараётганини кузатади.
Демак, спортчилар фаолиятига қўйиладиган талаб-ларга мос ички ҳозирликнинг шаклланиши малакали спорт-чилар психикасининг бошқа барча бошқарувчи вазифалари билан бирга техник тайёргарлиги учун ҳам психологик асос яратишнинг зарур шарти саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |