II.II. Босқон улоқтириш техникасининг сервариантлиги.
Ҳозирги замон спортида натижаларнинг юқори дара-жаси спортчидан жисмоний тайёргарликнинг ҳам юқори даражасини, айни пайтда, ҳаракатларнинг оқилона техника-сини мукаммал эгаллаб олишни талаб қилади, шунинг учун спорт машғулотларининг долзарб муаммоларидан бири техник маҳоратни ошириш муаммосидир. Техник маҳоратни ўргатиш ва такомиллаштириш мазмуни ҳамда усулларидаги ҳар хилликлар шу тарзда юзага келган, техникадаги хатоликлар эса кўпинча унинг вариантлари деб кўрсатилган ва спортчининг алоҳида хусусиятлари билан боғланган.
Техник маҳорат ҳолати (сервариантлик) – анча кенг тушунча бўлиб, фаолиятнинг жисмоний ҳодиса сифатидаги ҳаракат жиҳатинигина эмас, ҳаракатларни бошқаришда иштирок этадиган ва уларнинг юксак якуний самарасини таҳминлайдиган барча жараёнларни ўз ичига олади.
Умумий кўринишда техник маҳоратнинг даражаси ҳаракат имкониятларидан самарали фойдаланиш даражаси билан белгиланиши керак. Бу ерда жуда аниқ қонуниятнинг амал қилаётганини кузатиш мумкин: техник маҳорат даражаси билан спорт натижаси кўрсаткичи бирлигига сарфланган зўриқишлар, жисмоний ҳаракатлар катталиги орасида тескари нисбат мажуд. Техник маҳорат даражасига бундай ёндашиш ва уни шу тарзда баҳолашда ҳаракат самараси мутлақ катталиклар йиғиндиси сифатидагина эмас, балки муҳими, ҳаракат имкониятидан фойдаланишнинг тежамкорлик кўрсаткичи ҳам ҳисобга олинади. Бу энди техник маҳорат даражасини яхлит тавсифловчи муайян миқдорий мезондир. Тежамкорликнинг миқдорий кўрсат-кичи қанча паст бўлса, маҳорат шунча юқори бўлади.
Шундай қилиб, техник баркамолликнинг асосий кўрсаткичлари ҳаракатларнинг самарадорлиги ва тежамкор-лиги ҳисобланади.
Спортчилар фаолиятининг самарадорлиги, биринчи навбатда, босқон улоқтиришнинг қўлланаётган техникасига боғлиқ. Кинематик ва динамик кўрсаткичларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш муайян маҳнода улоқтиришнинг техник даражаси тўғрисида фикр юритиш имконини беради. Лекин бу даражани ифодаловчи янада интегратив кўрсаткич – вақт кўрсаткичи, яҳни ҳаракат ритми саналади. Унда ҳаракатни бажариш хусусиятларини белгиловчи кўпгина омилларнинг ўзаро мураккаб алоқалари акс этади. Босқон улоқтириш ритмининг ўзига хос белгиси – маҳлум вақт оралиқларида ҳар хил шиддатли кучланишларни энг мақбул тарзда навбатлаган ҳолдаги устувор босқичларнинг мавжуд-лиги. Шу билан бирга, ҳаракатларнинг яхши созланган ритмига хос алоҳида хусусият шуки, актив (фаол) босқич-ларда кучланишлар қуввати ошганда, улар концентрация-ланади ва пассив (суст) босқичлар давомийлиги нисбатан узайтирилади.
Босқон улоқтириш техникасининг мукаммаллик кўрсаткичи бурилишлар сериясида ҳар хил ҳаракатлар босқичларининг бажарилиш вақти нуқтаи назаридан барқа-рорлиги саналади. Ҳар хил оғирликдаги снарядларни улоқтиришда юқори малакали спортчиларда ҳаракатларнинг ритмик тузилиши сақланиб қолади.
Одатдаги ва оғирлаштирилган снарядни улоқтириш ритмлари орасида энг юқори зичлик мавжуд. Улоқтириш техникаси ривожининг юқори даражасига бурилишларни бажариш давомийлиги ва финалнинг қиймати қисқариши ҳамда улоқтириш вақтида босқон троси таранглашиши энг юқори ва энг паст кучларининг тенг қийматли ўсиши хос бўлади. Сўнгги кўрсаткичда таранглашиш кучининг йўқоти-лиш катталиги муҳим аҳамиятга эга.
Техник мукаммалликни янада чуқур баҳолаш учун динамик тузилишнинг ўзига хос мукаммаллик мезонини топиш муҳим. Бу ерда кинематик занжирнинг асосий эле-ментлари самарадорлиги кўрсаткичи муҳим ҳисобланади. Биомеханикадан маҳлумки, ички ва ташқи кучлар фаолияти бирлигида суст ички кучлар, инерция кучлари ва, айниқса, реактив ҳамда ташқи кучлардан оқилона фойдаланиш катта аҳамият касб этади. “Организм тана ҳаракатларини бажариш учун реактив ҳамда ташқи кучлардан қанчалик кўп фойдаланса ва фаол мушак ҳаракатларини қанчалик кам сарфласа, улар шунчалик тежамкор ва, демак, оқилона бўлади”, - деган эди Н.А. Бернштейн (5-расм).
Кўрсатиб ўтилган кучларнинг ўзаро таҳсир қилиш усули иш кучланишлари самарасини, демак, босқон билан ҳаракатланиш техникасининг мукаммаллик даражасини белгилайди. Шундан техник мукаммалликнинг асосий кўрсаткичларидан бири, айниқса, тезлик-куч спорт турла-рида, бир томондан, реактив кучларни ривожлантиришга фаол йўналтирилган элементларнинг мавжудлиги бўлса, иккинчи томондан, ташқи кучлардан имкон қадар тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |