Дарснинг тарбия бериш мақсадида – ўқитувчининг материални
рефлекцияли таҳлил қилиш орқали онгли қабул қилиши. Унинг янги
ўзлаштирилган масалага қизиқиши (у ЎТК стратегиясида сезилади 41-
бет), ўқувчи ўзи учун жамият учун, экологик масала бўйича ўзлаштирилган
билимининг аҳамиятини тушунгани, материални ўзлаштиришда руҳий
томондан: эл урф-одатига асосланиши, эстетик қабул этиши в.б. киради.
Энди биология курсининг мазмунини ўзлаштириш бўйича ишлаб
чиқилган мантиқий – структуравий умумий модель орқали №2 режа –
жадвалдаги асосий тушунчаларни белгиланган йўналишда олиб борса
бўлади.
Биология – мантиқий таффакурни ривожлантиришни ва системали
тушунчаларнинг асосини тузган ўқув предмети. Тушунча биологик би-
лимнинг бирлиги бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, биология курсида
экологик, морфологик, анатомик, систематик, цитологик, санитария-ги-
гиеник в.б. тушунчалар шаклланади. Ҳар бир тушунча мавзудан мавзуга
қарата тўлиқланиб, мураккаблашиб боради. Бир элементдан иборат даст-
лабки, оддий тушунча кейинги оддий тушунчалар билан уланиб, мурак-
каб тушунчага ўтади.
Ўқувчилар аниқ илмий тушунчага эга бўлмагунча билимнинг бошқа
элементларини (назариялар, қонунчилик, қоидалар, ғоялар, илмий факт-
лар, тадқиқот усулларни в.б.) ўзлаштириши ва уларни онгли қўллаши,
29
компетентлиликка эга бўлиши деярли мумкин эмас. Чунки, илмий тушун-
чалар билимлар системасидаги энг муҳим элементлардан бири ва у маз-
мунли фикрлашнинг энг асосий шаклидир. Шу билан бирга тушунча –
таниб-билиш жараёнларининг ёки ҳодисаларнинг асосий белгиларини,
хусусиятларини, алоқаларини аниқлаб, уларнинг ички маъно – мазмуни-
даги ўзаро алоқаларни чуқурлигини кўрсатадиган фикрлаш билимнинг
универсал бирлиги. Унинг ёрдами билан турли нарсалар, хусусиятлар,
қатновлар, уларнинг мазмунли долзарб белгилари ўқувчиларнинг онгида
ёритилади.
Умумий биологик тушунча ўқувчиларнинг таниб-билиш фао-
лиятига аниқ бир йўналишни бериб, илмий тушунчаларнинг ўзаро
боғлиқ бўлган мантиқий давомийлигини таъмин этади. Бу пайтда
мантиқий алоқадаги илмий тушунчаларнинг айрим мазмунли қисмлари
ўқувчиларнинг онгида шаклланади, уларнинг атрофида тушунчалар-
нинг системаси ривожланади. Чунки бунда сабаб-натижа алоқаси
орқали якка тартибда алоқа система тузилади. Натижада бу тушунча-
лар бир-бири билан ўзаро тиғиз алоқада бўлиб, бири иккинчиси орқали
шартланади. Янги пайдо бўлган тушунча аввалги шаклланган тушун-
чаларнинг чуқурлашига олиб келади-да, улар тез-тез мавзудан мавзуга
ўтган сайин кенгайиб боради.
Биологик объектлар реал бўлиб, кўзга кўриниб, кундалик турмушда
инсонга таъсир этиб, турганлигидан, бу кўринишларни қабул қилишда
бош миянинг бўз моддасида маълум алоқалар тузилади. Буни физиоло-
гияда ассоциациявий алоқа дейишади.
Шунинг учун И.П.Павлов билим олиш жараёнини ассоциатив
алоқалар тузилиши сифатида баҳолаб, шундай деб ёзган: «Ҳар бир ки-
чик, дастлабки ассоциация (дастлабки тасаввурлар ўртасидаги боғлиқ)
қайси бир ўй туғилган вақт ҳисобланади. Бу ассоциациялар ўсиб, кенгая
бориб чуқур маънога эга бўлади ва фикрлаш охирида янги тушунча, би-
лим тўпланади. Масалан, сой чакалакзорида ўсадиган чакандани олиб
кўрсак», ўша ерга тегишли юлғун ёки жийда ва бошқа ўсимликларни ҳам
кўз билан излай бошлаймиз. Демак, бир тасаввур бошқа нарса ҳақида та-
саввур пайдо қилади. Ташки дунёнинг маълум бир боғликлигини билиш
«ассоциация» деб аталади, одамларнинг бу боғлиқ тўғрисидаги фикр-
лашлари ва улардан фойдаланиши «тушунча»га айланади.
Масалан, бошланғич тузилган алоқа системаси сифатида ҳаёт ту-
шунчасини олсак бўлади. У ўзини-ўзи тартибга солувчи, ўзини-ўзи
бошқарувчи ва уюштирувчи, ўзига ўхшаганни ўзи яратувчи деган каби
ҳаёт ҳақидаги тушунчалар яралади. Уни ўсимликларнинг органларини
30
тартиб билан ўрганганда ҳар бир орган ҳаётгагина хизмат қилиши ил-
мий жиҳатдан асосланиб, улар бири иккинчисини тўлиқлаб, кенгайиб
боради...
Бу ерда ҳаёт тушунчаси кейинги материалларни ўзлаштиришда,
бу иш-ҳаракат йўлларининг структураси сифатида хизмат қилади. Кўр-
сатилган шароитда ўзлаштириш иш-ҳаракати қуйидагидек тузилади:
қабул қилишни мотивлаштириш мўлжал олиш ҳаракати танишган ма-
териални сўз билан ифодалаш, фикр юритиш интериоризация (ички
таффаккурни жамлаш) киради. Демак, таниб-билиш «ақл ҳаракатини
босқичлар бўйича шакллантириш» қонуният доирасида амалга ошири-
лади. Шу иш-ҳаракат йўллари орқали дарс ўтганда дастлаб дарснинг
мақсади назарий (юқоридаги ҳаёт тушунчасида) тушунчага асосланган-
да, ҳаракат мотивациявий доирада ўтади.
Биологик тушунчани ривожлантиришда мавзулар ўртасидаги боғла-
нишни аниқлашда «Кейс технологияси – фишбой»; танқидий фикрлов-
нинг айрим стратегиялари – INSERT стратегиялари катта аҳамиятга эга,
шунингдек, улар тушунчани ривожлантиришнинг энг оддий ва натижа-
ли йўли бўлиб ҳисобланади. Уларни қўллаш йўли ушбу китобдаги дарс-
нинг ишланмаларида кўрсатилган. Бу статегиялар ўқувчиларни доим бир
дарсда олган билимни иккинчи дарсдаги ўтилган материалларга боғлаб
қараш кўникмасига олиб чиқа олади. Бунда ўқувчиларда фикрлаш-
нинг фаоллиги пайдо бўлади. Турли нарсалар ҳақида тушунча беришда
ўқитувчи жадвалардан фойдалангани талабга мувофиқ келади. (Мисол
учун 6-синфнинг дафтарларини қаранг.) Чунки, ўқитувчининг доскада-
ги акс эттирган жадвалидан ўқувчилар фойдаланиб, дафтарига кўчириб,
қўшимча деталлар билан тўлиқлайди. Бу пайтда янги нарсалар билан
боғлиқ тушунчалар мустаҳкамланиб, уларни жонли сезиш орқали қабул
қилишади. Бошқача айтганда, аввал олган тушунчаларни табиий объект-
дан аниқ ҳолда ўз кўзлари билан кўришади. Ундаги органларнинг шак-
лини, ҳажмини, рангини ва бошқа хусусиятларини аввалгисига солишти-
ради, айримларини қўллари билан ушлаб кўриб, улар юзасидан таҳлил
олиб боради. Аниқроқ қилиб айтганда, таянч сигналларнинг ёрдамида
тузилган қиёсий дафтардаги жадвалга, дарсликдаги рангли суратларга,
концентрациявий эритмада тайёрланган препаратларга, коллекцияларга
в.б. солиштириш орқали, уларнинг фарқланган долзарб асосий белги-
ларини топишади. Ўхшашлик белгилари орқали умумлаштириб, ундан
хулоса чиқаришади, таниб-билиш назариясида хотирага олишнинг ва ту-
шунча пайдо бўлишининг асосий босқичи сифатида қарайди.
31
Дарҳақиқат, қандайдир бир объектни таниб-билиш хотирадан
бошқа тўридан-тўри ўзини кўришдан бошланади. Билим олишда хоти-
ра ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Бу пайтда нарсанинг барча белгилари
ўқувчиларга маълум бўлади-да, онгида буларнинг ўртасида алоқа тузи-
лади. Масалан, жонли сезишда нарсани кўришгина етишмайди, уни қўл
билан ушлаб, мумкин бўлса шаклини, ҳажмини, тана тузилишини, ово-
зини эшитиб қабул қилгандагина, бу нарса хотирага жойлашади. Унинг
тўлиқ ўтишининг яна бир шарти – бу фикрлашнинг қатнашишидир. Шу
билан бирга, таҳлил, синтез, солиштириш, хулосалаш каби элементлар
билан ҳарактерланишидир.
Биологик хотира – жонли объектларнинг образи. Бунда бош мия-
да унинг шакли, ҳажми, катталиги, ранги ифода этилади, шунингдек
ҳаётгагина тегишли бўлган хусусиятларнинг кўриниши шаклланади
тўли хотирага олишнинг яна бир шарти – бу объектни атроф-муҳит билан
биргаликда қабул қилиш зарурлигидир. Демак, ўсимлик, жониворларни
ўқув жараёнига киргизишда атроф-муҳитни биргаликда қабул қилиш
керак. Бу шарт биология курсининг янги дастурида тўлиқ сақланади.
Ўсимликлар, қўзиқоринлар, лишайниклар ва жониворларнинг биология-
си курси мазмунининг илмий жиҳатдан тушунтирилиши бунга асосий
пойдевор бўлади. Шундай қилиб, хотирани биологик билимнинг бир
шакли бўлганда ҳам энг асосийси сифатида қараса бўлади ва у бошланғич
пайтда қабул қилишнинг босқичи бўлиб қолавериши объектив жараён.
Чунки, таниб-билиш жонли сезишдан бошланади. Шунинг учун био-
логик тасаввур беришга ўқитишнинг асосий вазифаси сифатида қараб,
дарснинг биринчи мақсадида кўрсатилади.
1. Кенгликнинг шакли – бошқа тушунчаларга солиштириш билан ха-
рактерланади;
2. Ҳажми – солиштириш ва ўлчов бирлиги орқали аниқланади;
3. Тана тузилиши ва унинг ранги, бошқа объектлардан фарқлаш
орқали тушунтирилади;
4. Органларини тузилишидаги айрим ўзгачаликлар белгиланади;
5. Ҳаётдаги ўзгача белгилари аниқланади;
6. Объектни атроф-муҳити, унга таъсир кўрсатган омиллар билан
бирга қабул қилиш таклиф этилади.
Ана шундай тартибда хотиралаш барча организмларда юқоридагидек
баён этиб ёзиш усулини қўллаш билан, нарсанинг образи тузилади.
Бошлан ғич тасаввур аста-секин, тўла тасаввурга айланади-да, у ҳар
қандай вазиятга мўлжал олиш имконини беради. Натижада тирик орга-
низм билан атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлигидаги қонуният мезонла-
32
рини тасаввур этиб қабул қилиш орқали табиатни тўғри тушунишга шарт
тузилади. Агар у эҳтиросли, эстетик қабул қилиш билан уйғунлашса,
мисол учун парранданинг турли рангдаги қанотини, тана тузилишини,
овозини, гўзаллигини сезиш орқали, тасаввур билан қабул қилишнинг
гармоник муносабатини шаклланишига олиб келади (булар дарснинг
тарбиявий мақсадида кўрсатилиши керак).
Шундай қилиб, биологик тасаввур фақатгина ҳаётга тегишли
бўлмасдан, табиатнинг бошқа объектлари ва ҳодисалари билан бирга қабул
қилинади. Ҳар бир объектни ўзича тизим сифатида кўриб чиқилса бўлади.
Бу ерда ҳам системали муносабат орқали бир бутунлилик таъмин бўлади.
Билим олишнинг энг асосий фундаментал босқичи ва билимнинг дол-
зарб шакли хотира ҳисобланади. Шунинг учун, бу масалалар кўпчилик
руҳшунослар ва дидактларнинг (Гальперин П.Я., Давидов В.В., Занков Л.В.,
Зорина Л.Я., Кедров Б.М., Менчинская Н.А. в.б.) тадқиқотларида кенг баён
этилган.
Мактаб шароитининг деярли кўпчилигида ҳашаматли, жадвалли
қурол лар, қиёсий жадваллар, табиий объектлар ва техникавий мантиқий
усуллардан фойдаланилиб, улар дарс пайтида тасаввур бериш учун
хизмат қилади. Бунда ўқитувчининг иш-ҳаракатидаги ижодий функ-
ция, тасаввур бериш билан тартибга солинади. Сабаби, ўсимликларнинг
биологияси очиқ-ойдин кўриниш, ҳодиса, жараён тўғрисидаги фан
бўлганлигидан, нарсани очиқ-ойдин эслатмай туриб, аниқ фикрлаш
тўғри йўлга қўйилиши мумкин эмас. Агар бу пайтда очиқ-ойдин, тўғри
хотирага олинмаса, унда бунга боғлиқ тушунчалар ҳам объектив қонун
мезонларини ифода этмай қолади. Масалан, болалар кўп ҳужайрали жо-
ниворларнинг дастлабки вакили бўлган полип гидранинг ўзини кўрмаса,
унинг ҳажмини тасаввур қила олмайди. Шундай қилиб, турли шакл
бўйича ҳажмни тасаввур қила олмаса, унда ҳужайра, тўқима, орган, ор-
ганлар тизими ва организм ҳақида тушунча тўлиқ бўлмайди. Уларнинг
аниқламасини механик тарзда ёд олгани билан ўзини тасаввур қилмай,
оғзаки усул билан қабул қилганда тушунча чалкашиб қолади.
Ҳозирги биологик таълимнинг мазмуний йўналиши (№1 режа-жад-
валда берилган иеархия тизими) тасаввурнинг тўғри берилишига туртки
бўлади. Сабаби, ҳаётнинг ташкил этилишининг ҳар бир даражаси бўйича
тегишли тўлиқ эслатма бермай туриб, ундан кейинги қадамга ўтиш нати-
жасиз бўлади. Шунинг учун тасаввур ҳосил қилишда табиий объектдан
бошқа, мисол учун, экология фанидаги озиқ занжиридаги мультимедиа-
ни фойдаланиш билан тасаввур берса бўлади. Бу ўқувчиларнинг мўлжал
олиш кўникмасини ривожлантиради ва оз вақт ичида кўпроқ илмий маъ-
33
лумотларни қабул қилишига ёрдам беради. Шу билан бирга, ўқувчиларда
билимни ўзлаштиришнинг самарали боришини таъмин этади.
Бу ерда ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорлигига яхши шарт ту-
зилади. Чунки, биологияни ўрганиш бутун дунёни тавсифлашдан бош-
ланиб, ўқувчиларнинг қандай билим олаётганлигига олдиндан йўналиш
беради. Уларнинг барчасига тегишли бирлик бор эканлиги ва бир хил
моддалардан иборатлиги, моддалар бири бирига ўтиб, уларни боғлаб
тургани тавсифланади. Бунда ҳар бир система ва органик дунёнинг ҳар
бир дунёчаси ўзича бутун нарса, уларда ўзи ўзига хизмат кўрсатувчи объ-
ектив қонуният мезони бор экани белгиланади.
Инсон тушунчага эга бўлиши учун таниб-билишнинг бир қанча
босқичларини босиб ўтиши зарур. Бунда илмий тушунчани ўзлаштир-
тириш ва уни тавсифлаб бериш қуйидаги жадвал орқали амалга оши-
рилади: тўридан-тўри нарсани сезиш – қабул қилиш – тасаввур пайдо
Do'stlaringiz bilan baham: |