Акцептли-рамбурсли
кредитнинг
маъноси
шундаки,
экспорт
қилувчининг вексели учинчи мамлакат банки томонидан акцептланади ва
импортѐр векселда кўрсатилган йиғиндини акцептланган банкига ўтказади.
Маълумки, хусусий банклар ҳам ҳалқаро ташкилотлар (Ҳалқаро валюта
фонди, Европа тикланиш ва тараққиѐт банки, Осиѐ ривожланиш банки ва
180
бошқалар) каби ҳалқаро кредитлар берадилар. Аммо уларнинг кредитларнинг
бериш шартлари бир-бириникидан жиддий фарқ қилади.
Бу фарқлар қуйидагилардан иборат:
- ҳалқаро ташкилотлар, одатда, узоқ муддатли кредитлар беради. Хусусий
банклар эса, асосан қисқа муддатли кредитлар бериш билан шуғулланади;
- ҳалқаро ташкилотлар берадиган кредитларнинг фоиз ставкаси кичик.
Одатда, йилига 7-9%ни ташкил қилади. Хусусий банкларники эса нисбата
юқори, кўпчилик ҳолларда 18-20%дан иборат бўлади;
- ҳалқаро ташкилотлар иқтисодиѐтни барқарорлаштириш дастур-лари
асосида кредит беради. Бунда аниқ дастурлар уларнинг экспертлари томонидан
кўриб чиқилади. Бундан ташқари ҳалқаро ташкилотлар кредит олувчи
мамлакатлардан маълум кўрсаткичларга – бюджет дефицитини ялпи миллий
маҳсулотга нисбатан маълум нисбатини, инфляциянинг ойлик даражаси ва
ҳоказоларга риоя этилишини талаб қилади; хусусий банклар эса, бу тахлитдаги
дастурларга, кўрсаткичларга риоя қилишни талаб этмайди;
- хусусий банклар берадиган ҳалқаро кредитлар ҳажмида таъминланган
кредитларнинг салмоғи катта бўлади. Ҳалқаро ташкилотларнинг кредитида эса
аксинча, уларнинг салмоғи, одатда, кичик бўлади.
Кредит жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини пулларга
эҳтиѐжманд бўлган субъектлар ўртасида тақсимлайди. Бу тақсимлаш жараѐни
қайта тақсимлаш дейилади, чунки бу маблағлар молия категорияси ѐрдамида
бирламчи тақсимлаш жараѐнидан ўтган маблағлардир. Бизга маълумки, молия
категорияси ѐрдамида миллий даромад дастлабки тақсимланганда тўрт йирик
қисмга бўлиниб кетади:
- моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи;
- моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналарнинг фойдаси;
- банклар берган кредит учун фоиз ставкаси;
- ер эгаларининг ер рентаси.
Бу пул маблағлари банкларнинг кредит ресурслари учун манба
ҳисобланади. Масалан, иш ҳақини олайлик, корхоналарда иш ҳақи, одатда,
ойига 2 марта тўланади. Иш ҳақига мўлжалланган маблағлар ишлатилгунга
қадар кредит бериш мақсадларига ишлатилиши мумкин. Ёки корхоналар
фойдаси ҳисобидан ташкил этиладиган фондларни олайлик. Улар ҳам кредит
ресурси сифатида ишлатилади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш тадбирлари кучайтирилди. Хусусан, 2009 йил давомида кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 850 млрд. сўмдан ортиқ
кредитлар ажратилди (8.2.1-расм).
Маълумотлардан кўринадики,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
соҳасига йўналтирилаѐтган кредитлар миқдори 2001-2009 йиллар мобайнида
деярли 11 баробар ўсган.
181
Do'stlaringiz bilan baham: |