М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


Маҳсулотнинг сотилишидан тушган тушум



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Маҳсулотнинг сотилишидан тушган тушум
– корхона томонидан ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун 
олинадиган пул маблағларининг ҳажмидир. Бу корхона харажатларини қоплаш 
ва даромадларни шакллантириш маблағларининг асосий манбаидир. 
Асосий маҳсулотни сотишдан тушган тушумдан ташқари, корхона бошқа 
сотишлардан ҳамда сотишдан ташқари операциялардан тушумлар олиши 
мумкин. 
Тадбиркорлик фаолияти жараѐнида моддий ишлаб чиқариш соҳасида 
яратилган соф даромадни акс эттирувчи фойда корхона фаолиятининг энг муҳим 
умумлаштирилган кўрсаткичи ҳисобланади. 
Тадбиркор ҳамма вақт фойда олишни максад қилиб қўяди, аммо ҳамма вақт 
ҳам фойда ололмайди. Агар тушум таннархга тенг бўлса, унда фақат маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг ўрнини қоплашга эришилади. 
Тушумдан ошиб кетувчи харажатларда корхона салбий молиявий натижа кўради, 
бу уни мураккаб молиявий аҳволга солиб қўяди, банкротлик ҳам истисно эмас. 
Маҳсулотларни сотишдан олинган фойда (зарар) қўшимча қиймат солиғи ва 
акцизсиз маҳсулот сотишдан тушган тушум ва маҳсулотларнинг таннархига 
киритилган ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида 
аниқланади. 
Келтирилган таърифдан фойда корхонанинг ўз маҳсулотлари (ишлари, 
хизматлари)ни талаб ва таклиф асосида вужудга келган нархлар бўйича 
сотишдан ҳосил бўлган ялпи даромад ҳажмига боғлиқлиги маълум бўлади. 
Корхонанинг ялпи даромади
– маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни 
сотишдан тушган тушумдан моддий харажатларни чиқариб ташлагандан кейин 
иш ҳақи ва фойдани ўз ичига олувчи корхона соф маҳсулотларидан иборатдир. 
Бозор муносабатлари шароитида корхона энг катта фойда олишга эриша 
олмаса, товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш бозорида ўз мавқеини 


188 
мустаҳкам ушлаб туриш, рақобат шароитида ўзининг ишлаб чиқаришини 
динамик ривожланишини таъминлашга имкон берувчи фойда ҳажмини олишга 
ҳаракат қилиши керак. 
Умумхўжалик фаолиятидан олинадиган фойда (зарар) қуйидаги алгебраик 
сумма тарзида ҳисобланади: асосий фаолиятдан фойда плюс дивидендлар ва 
фоизлар бўйича даромадлар плюс ѐки минус инвестициялар ва қимматбаҳо 
қоғозларни қайта баҳолашдан келадиган даромадлар (зарарлар) ва минус фоизлар 
бўйича харажатлар плюс ѐки минус бошқа молиявий фаолиятдан даромадлар 
(зарарлар). 
Солиқ тўлангунга қадар фойда умумхўжалик фаолиятидан фойда ва 
фавқулодда фойдалар ва зарарлар салдосининг алгебраик суммаси сифатида 
аниқланади. 
Солиқ тўлангандан кейин корхона ихтиѐрида қоладиган соф фойда 
даромад солиқларини чиқариб ташлаш билан солиқлар тўлангунга қадар фойда 
ва минус ҳали ҳеч қаерда ҳисобга олинмаган бошқа солиқлар ва тўловлардан 
иборат бўлади. Қуйидаги 8.4.3-жадвалда корхона фойда олишининг таҳлили 
берилган. 
 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish