М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


 Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
8.6. Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари 
Бозор иқтисодиѐти шароитларида корхоналар фаолияти ишлаб 
чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини доимо 
қидиришни талаб қилади. Агар шундай қилинмас экан, корхонанинг қатъий 
рақобат мухитида омон қолиши қийиндир. Бу айниқса, кичик ва ўрта 
корхоналарга тегишлидир. Аввал айтиб ўтилганидек, уларнинг вужудга келиши 
ва ривожланишининг барча босқичларида қийинчиликлар ва ҳал қилинмаган 
муаммолар жуда кўп учрайди. 
Тадбиркор муваффақиятли фаолият юритиши учун оддий бозор омиллари 
(маҳсулотни доимо янгилаш, сифатини ошириш, маркетинг тадқиқотлари, 
муваффақиятли рақобат ва бошқалар)дан ташқари ўз фаолиятининг 
самарадорлигига эришишнинг турли-туман йўлларидан фойдаланиши зарур. 
Булар қуйидагилардир: 
- илғор технология ва замонавий ускуналардан фойдаланиш; 
- хом ашѐ ва материалларнинг янги турларини қўллаш; 
- асосий фондлардан яхшироқ фойдаланиш; 
- айланма маблағларни айланишини жадаллаштириш; 
- меҳнатни ташкил қилишнинг самарали шакллари ва усулларини қўллаш; 
- менежмент фани ва амалиѐтининг илғор ютуқларидан фойдаланиш; 
- мамлакатимиз ва хориж фирмаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш ва 
бошқалар. 
Қисқа хулосалар 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг иш фаолияти уларнинг 
молиявий фаолияти билан чамбарчас боғлангандир. Молиявий ҳолат 
корхонанинг ҳар томонлама фаолияти натижаларини акс эттиради. Корхоналар 
фаолиятининг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлардан асосийси 
фойда хисобланади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредит билан таъминлаш деганда, бу 
уларга пул ѐки товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга ҳақ тўлаш 
шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган 
муносабатлар тушунилади. кредитнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: 
тижорат кредити; банк кредити; истеъмол кредити; давлат кредити ва халқаро 
кредит. Кредитларнинг фоиз ставкалар мамлакатнинг ссуда капиталлари 
бозорида аниқланади. Халқаро кредитланинг фоиз ставкалари эса жаҳон ссуда 
капиталлари бозорида аниқланади. Унга халқаро молия бозоридаги ҳолатлар 
бевосита таъсир кўрсатади. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
корхоналарида самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари бўлиб 


196 
қуйидагилар ҳисобланади: илғор технология ва ускуналардар фойдаланиш; 
хом ашѐ ва материалларнинг янги турларини қўллаш; асосий фондлардан 
унумли фойдаланиш; меҳнатни ташкил этишнинг самарали усулларини 
қўллаш; хориж фирмаларининг илғор тажрибаларидан фойдаланиш ва ҳ.к. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish