М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Ходимларни қабул қилиш маданияти. 
Тадбиркор ўз навбатида 
раҳбардир. У ходимларни қабул қилиш маданиятига эга бўлиши лозим. Чунки, 
ходимларни қабул қилиш, уларнинг ташвишларига қулоқ солиш, оғирларини 
енгил қилиш ҳар бир раҳбарнинг бурчи ва вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳам қабул маданиятига риоя қилиш учун раҳбар қуйидагиларга эътибор 
бермоғи лозим:
суҳбатдошингизни қанча вақтингиз борлиги тўғрисида огоҳлантиринг;
фақат суҳбатдошингиз гапларини инобатга олиб, вазиятни кўз олдингизга 
келтиринг;
тўхтатиб бўлмайдиган, узил-кесил мунозарадан ўзингизни тийинг;
ўз фикрингизни ишончли ва батафсил баѐн айтинг;
ўз ғоянгизни изчиллик билан баѐт этинг;
овозингизни баланд қилмасдан гапиринг, сўзларингиз дона-дона ва равон 
бўлсин; 
қарши танбеҳ ҳолларда ўзингизга нисбатан танқидий ѐндошинг;
шунчаки фикрлаш ѐки ҳақиқатан ҳам шунақами – булар ўртасидаги 
фарқни билинг;
саволларни шундай тузингки, уларни тушуниш бир хилда бўлсин;
муаммо муҳокамасини аниқ ечим билан тугатинг;
ишни қалаштирманг, зудлик билан кўрсатма беринг;
суҳбатдошингизни юмуши ўзи учун ўта муҳим эканлигини унутманг.
Қабулингизда бўлган шахснинг муаммосини ҳал этишга имконият 
бўлмаган тақдирда ҳам сиз уни самимий илтифот билан кузатинг ва 
хайрихоҳлик билан ишининг ўнгланиб кетишига умид бахшида этинг.
Умуман, хизмат юзасидан қабул чоғингизда қуйидаги қоидага риоя 
қилсангиз, нур устига аъло нур бўлар эди:
1
Иқтидорли тушунчадан фарқли ўлароқ, истеъдод тушунчаси ҳам бор. Истеъдод – бу ҳар томонлама 
ривожланган, ниҳоятда кучли ва такрорланмас қобилиятдир. Қобилият, иқтидорни тинимсиз меҳнат туфайли
тарбиялаш мумкин. Аммо истеъдод ибораси аждодида буюк сиймолар ўтган авлод фарзандлари орасида бирор 
истеъдод эгаси бўй кўрсатиб қолганда тилга олинади.


204 
Учрашув чоғида – хушфеъллик. 
Қулоқ солиш чоғида – эътибор, рағбат.
Бахслашув чоғида – кўп нарсани билишга қизиқувчанлик.
Танқид чоғида – ўзини тута билишлик.
Ташкилотда раҳбарлардан қайси бири, қандай масала юзасидан 
кишиларни қабул қилиши аниқ белгилаб қўйилиши зарур. Бўйсунувчиларни 
илтимосига кўра, қабул қилганда раҳбар уларга илтимос ва таклифларини қисқа 
баѐн қилишни ўргатиши лозим. Агар раҳбар ўзи таклиф этиб қабул қилса, 
бўйсунувчи бу ҳақда олдиндан хабардор қилиниши керак. Суҳбат чоғида 
ишонч муҳитини вужудга келтириши лозим, суҳбатдошни мажбур қилиш, 
шаънини пастга уриш мумкин эмас.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish