М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Истеъмолчи кредити
. Тижорат банклари тадбиркорлик учун фирмаларга, 
истеъмолчиларга товар сотиб олиш учун қарз беради. Бунинг натижасида 
истеъмолчи кредити пайдо бўлади. Масалан, АКШда банклар истеъмолчиларга 
кредит карточкалари беради, уларга нархи 2500 долларга қадар товарлар ҳарид 
этилади, ҳарид пули банклар ва магазинлар берган счѐтга қараб тўланади. 


179 
Бундай кредит ғоят имтиѐзли бўлади, унинг фоизи бошқача қарз фоизидан кам 
бўлади, хатто фоизсиз ҳам бўлиши мумкин. 
Истеъмолчи кредити аҳолининг истеъмол эҳтиѐжларини қонди-ришга 
мўлжалланган. У товар ва пул шаклида бўлиши мумкин. Хусу-сан, якка 
тартибда уй-жой қуриш мақсадларига бериладиган узоқ муддатли кредитлар – 
пул шаклидаги истеъмолчи кредитларидир. 
Давлат кредити
. Банклар давлатга ҳам қарз беради. Шу билан бирга ундан 
қарз ҳам олади. Бунда давлат кредити пайдо бўлади. Қарз ва унинг фоизи 
бюджет ҳисобидан қайтарилади. Давлат кредити шароитида қарз берувчилар 
камдан-кам ҳолларда банклар бўлади. Кўпинча бу вазифани аҳоли, фирма, 
корхона ва ташкилотлар бажаради. 
Давлат қарзни турли шаклда, аввало, давлат заѐмлари шаклида олади. Заѐм 
давлатнинг қарздорлик гувоҳномаси бўлиб, у қарзни вақти келганда қайтариб 
олиш ва фоиз тўлашни кафолатлайди. Заѐмларни марказий ва маҳаллий 
хокимиятлар чиқаради. Заѐмлар қарз ҳақи тўлаш жиҳатдан фоиз тўланадиган, 
ютуқ чиқадиган, ҳам ютуқ, ҳам фоиз бериладиган ва баъзан, фоизсиз ҳам 
бўлади. 
Кредит муносабатларида давлат фақат қарздор вазифасини ўтамай, қарз 
берувчи ролини ҳам бажаради. Давлат ўз маблағлари ҳисобига банкда қарз 
фондини ташкил этади, хазинадан қарз ҳам беради. Хазина қарзи давлат 
бюджетидан корхона, фирма ва ташкилотларга уларнинг молиявий санацияси 
учун сарфланади. Мазкур қарз ҳам маълум муддатга, қайтариб бериш ва фоиз 
тўлаш шарти билан берилади. Аммо фоиз ғоят имтиѐзли бўлади ва даромад 
олишни кўзламайди. Давлат ўз қарзидан воз кечиши ҳам мумкин. 
Ҳалқаро кредит
– бу ссуда капиталининг ҳалқаро миқѐсдаги ҳаракати 
бўлиб, бу ҳаракат товар ва валюта кўринишидаги маблағларни қайтариб 
беришлик, муддатлилик ва ҳақ тўлашлик асосида бериш билан боғлиқдир. 
Ҳалқаро кредит муносабатларида қатнашувчи субъектлар бўлиб, тижорат 
банклари, марказий банклар, давлат органлари, хукумат, йирик корпорациялар 
ҳамда ҳалқаро ва регионал молия-кредит ташкилотлари ҳисобланади. 
Ҳалқаро кредитнинг асосий шакллари сифатида фирмавий кредит, 
акцептли кредит, акцептли-рамбурсли кредитларни кўр-сатиш мумкин. 
Фирмавий кредит
– бу бир мамалакат фирмаси томонидан иккинчи 
мамлакатдаги фирмага берилган кредитдир. Унинг энг кенг тарқалган тури – бу 
экспортѐрнинг импортѐрга товарларни тўлов муддатини кечиктириш асосида 
сотишга асосланган кредитдир. 
Акцептли кредит
– бу йирик банклар томонидан тратталарни акцептлаш 
шаклида бериладиган кредитлар. Агар экспорт қилувчи импорт қилувчининг 
тўловга қобиллигига шубха қилса ѐки тўлов йиғиндисини тезда олишни 
хоҳласа, ушбу кредитдан фойдаланилади. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish