М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Тижорат кредити
– бу сотувчиларнинг ҳаридорларга товар шаклида 
бериладиган кредитидир. Бунда товарлар маълум муддатда пулини тўлаш 
шарти билан насияга берилади. Тижорат кредитини насияга олувчи унинг 
эгасига вексел (қарзнинг мажбуриятномаси)ни беради. 
Насияга олиш орқали берилган қарз йиғиндиси товарнинг ўз нархи ва 
микдорига боғлиқ бўлади. Масалан, 1000 метр духоба насияга ҳар бир метри 2 
доллардан берилади. Бунда духоба эгасининг ҳаридорга берган қарзи 2000 
долларни (1000х2) ташкил этади. 
Тижорат кредитида фоиз насияга сотилган духоба нархига устама шаклини 
олади, шу сабабли, духоба насияга ўз нархидан юқори нархда берилади. 
Масалан, духоба нақд пулга ҳар метри 2 доллардан сотилса, насияга 2,5 доллар 
устама фоиз бўлади. Бизнинг мисолимизда 1000 метр духобага устама 500 
долларни ташкил этади (1000 х 2,5 = 2500; 2500 – 2000 = 500). 
Тижорат кредити беришнинг, асосан, бешта усули мавжуд: 
- вексел усули; 
- очиқ счѐт орқали бериш, чегирма бериш усули; 
- мавсумий кредит; 


178 
- консигнация. 
Вексел усулида товар етказиб берилганда сотувчи ҳаридорга траттани 
тақдим этади. Ҳаридор ўз навбатида, уни акцептлайди, яъни траттада 
кўрсатилган суммани ўз вақтида тўлашга розилик беради. 
Очиқ счѐт орқали тижорат кредитини беришнинг мазмуни шундаки, 
ҳаридор товарга буюртма бериши биланоқ у юклаб жўнатилади, тўлов эса 
ўрнатилган муддатларга вақт-вақти билан амалга ошириб борилади. Бунда 
ҳаридор ҳар гал товар олишда кредитни расмийлаштириб ўтирмайди, яъни 
кредитга мурожаат қилмайди. 
Чегирма бериш усулида ҳаридор тўлов ҳужжатларини ѐзилгандан сўнг, 
шартномада келишилган маълум давр ичида тўловни амалга оширса, тўлов 
йиғиндисидан чегирма берилади. Агар ушбу давр ичида тўлай олмаса, унда 
тўловни белгиланган муддатда тўлиқ амалга оширади.
Мавсумий кредит, одатда, ўйинчоқлар, сувенирлар ва бошқа кенг истеъмол 
молларини сотишда кенг қўлланилади. Масалан, чакана савдо ташкилотлари 
йил давомида арча ўйинчоқларини сотиб оладилар ва шу йил билан ўйинчоқлар 
учун катта захира тўплайдилар. Ўйинчоқлар ҳақини эса янги йил байрами 
ўтгандан сўнг январ-феврал ойларида тўлайдилар. Ишлаб чиқарувчилар учун 
бундай усулнинг қулайлиги шундаки, улар ўйинчоқларни омборларда сақлаш 
харажатларидан холос бўладилар. 
Консигнация – бу шундай усулки, бунда сотиб олувчилар товарлар-ни 
мажбуриятсиз сотиб оладилар, яъни товар сотилгандан сўнг пули тўланади. Агар 
товар сотилмай қолса, у эгасига қайтариб берилади. 
Банк кредити.
Банк ва бошқа кредит ташкилотлари пулни унинг 
соҳибларига фоиз тўлаш шарти билан ўз қўлида жамлайдилар ва ўз номидан 
қарзга бериб, фоиз оладилар. Бунда уч субъект:
 
- пул эгаси; 
- кредит ташкилоти; 
- қарз олувчининг кредит алоқаси пайдо бўлади. 
Банклар орасида тижорат банклари марказий бўғин ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти» тўғрисидаги 
Қонунига кўра, тижорат банклари акцияли, пай асосида ташкил топган ва 
хусусий бўладики, улар «кредит ҳисоб-китоб ва ўзга хил банк хизмати»ни 
кўрсатадилар. 
Банклар қарзни ишончли, пулни самарали ишлатишга қодир хўжалик 
субъектларига қарз берадилар. Улар, ўз навбатида, бу пулни инвестиция учун 
сарфлаб, иқтисодиѐтни ўстиришга эришадилар. Банк ишончли мижозларни 
танлаган ҳолда, қарзни уларнинг мол-мулки ѐхуд бошқа бойлиги гаровга 
қўйилган шароитда беради. Масалан, банк фермерга 15000 доллар қарз берса, 
унинг гаровга қўйилган мулки қиймати шу суммадан кам бўлмаслиги керак. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish