М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Маълум даврдаги харажатлар: 
а) сотиш билан боғлиқ харажатлар; 
б) бошқариш билан боғлиқ харажатлар (маъмурий харажатлар); 
в) бошқа жараѐнлар билан боғлиқ харажатлар. 
 
Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар: 
а) фоизлар бўйича харажатлар; 
б) хорижий валюталар билан боғлиқ операцияларда курсларнинг салбий 
фарқи; 
в) қимматбаҳо қоғозларни қайта баҳолаш; 
г) моливий фаолият билан боғлиқ бошқа харажатлар. 
Тасодифий харажатлар (табиий офатлар натижасида
келиб 
чиқадиган харажатлар).
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг юритиши давомида келиб 
тушадиган даромадлари ўз хусусиятларига кўра қуйидагича гуруҳланади ва у 
ҳисоботларда қуйидаги асосий бўлимлар бўйича акс этади: 
- сотишдан тушган соф тушумлар; 
- асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион даромадлар); 
- молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар; 
- тасодифий даромадлар. 
Сотишдан тушган соф тушумлар
– маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни 
сотишдан тушган тушумлардан, қўшимча қиймат солиғи, акциз солиғи, экспорт 
солиғи (сотиб олувчи томонидан бериладиган айрим скидкалар) ва бошқа тўлов 
ҳамда ажратмаларни олиб ташлагандан кейин қолган қисми сифатида 
ҳисобланади. 
Корхоналарнинг экспорт фаолияти билан боғлиқ операциялардан тушган 
фойда ва даромадларни ҳисоблаш, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни 
сотишдан тушган тушумлар ҳажмини аниқлаш каби белгиланган тартибда 
амалга оширилади. 
Асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион 


174 
даромадлар) ҳисобот бўлимининг «Бошқа даромадлар ва тушумлар» моддасида 
кўрсатилади. 
Ушбу даромадларга: 
- хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун турли хилдаги 
санкциялар, жарималар, пенялар, шунингдек, келтирилган зарар ва 
камомадларни қоплаш; 
- ҳисобот йилида, ўтган йилдаги даромадлар ва фойдаларни ҳисоблаш 
натижасида топилган сумма; 
- маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ѐки ишлаб чиқариш 
жараѐнлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар, яъни рента 
даромадлари, хизмат кўрсатиш тармоқларидан тушган даромадлар, корхона 
тизимидаги ошхоналар ва кафелар ҳисобидан келиб тушадиган тушумлар; 
- асосий фондлар ва корхонанинг бошқа мол-мулкларининг фаолиятидан 
келиб тушадиган молиявий даромадлар киради. 
Молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
- роялти (лицензия битимида кўрсатилган нарсадан фойдаланиш ҳуқуқи 
учун сотувчига вақт-вақти билан пул ўтказиб туриш) ва трансферта (эгасининг 
номи ѐзилган қимматбаҳо қоғозларни бир киши номидан бошқа кишига 
ўтказиш) капиталларини тўплаш; 
- корхона тизимида фаолият кўрсатаѐтган тармоқларнинг қим-матбаҳо 
қоғозларга қўшган улушларидан келиб тушадиган дивидендлар ҳисобидаги 
даромадлар; 
- валюта счѐтлари бўйича курслар фарқининг ижобий салдолари; 
- шўъба корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маб-лағларини 
қайта баҳолаш ҳисобидан келиб тушадиган фойдалар ва бошқалар. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish