ОЛМОШ (THE PRONOUN)
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
§ 1. 1. От ва сифат ўрнига ишлатиладиган сўзлар туркуми олмош дейилади:
Pushkin is the greatest Russian poet. He was born in 1799 (he олмоши от – Pushkin нинг ўрнига ишлатилган). Пушкин – энг буюк рус шоири. У 1799 йилда туғилган.
The day was warm. Such days are rare in October (such олмоши сифат – warm нинг ўрнига ишлатилган). Кун илиқ эди. Бундай кунлар октябрда кам учрайди.
2. Баъзи олмошлар бирлик ва кўплик учун алохида шаклларга эга, масалан: this (бирликда) бу, these (кўпликда) булар, that (бирликда) анави, those (кўпликда) анавилар. Бошқа олмошлар бирлик ва кўплик учун бир хил шаклга эга, масалан: which қайси(лар). Учинчи бир олмошлар эса фақат бир сон (бирлик ёки кўплик) маъносига эга: бирлик – each хар бир, somebody кимдир, ёки кўплик – both иккала, many кўп.
3. Баъзи олмошлар, отлар каби, “умумий келишик” ва “қаратқич келишиги” шаклига эга бўлади, масалан: somebody (умумий келишик), somebody’s (қаратқич келишиги); each other (умумий келишик), each other’s (қаратқич келишиги). Бошқа олмошлар эса бош келишик ва “объект келишиги” шаклига эга бўлади, масалан: I (бош келишик) мен, me (объект келишиги) мени, менга. Лекин, аксарият олмошлар келишик шаклларига эга бўлмайди, масалан: each, every хар бир, both иккала.
4. Кишилик ва эгалик олмошлари 3-шахсда мужской, женский ва средний родлар учун алохида шаклларга эга. Масалан, he у кишилик олмоши ва his унинг эгалик олмоши мужской роддаги отларнинг ўрнига ишлатилади. She у кишилик олмоши ва her унинг эгалик олмоши женский роддаги отларнинг ўрнига ишлатилади. It у кишилик олмоши ва its унинг эгалик олмоши жонсиз предметларни англатадиган отларнинг ўрнига ишлатилади. Инглиз тилида родни кўрсатувчи махсус қўшимчалар бўлмаганлиги сабабли, he, she, it, his, her, its олмошлари ўзлари ўрнига ишлатиладиган отларнинг родини кўрсатувчи ягона ташқи белги хисобланади. Бошқа баъзи олмошлар родни кўрсатувчи алохида шаклларга эга эмас ва олмошнинг бир шакли мужской ёки женский роддаги отлар хамда жонсиз предметларни англатувчи отлар ўрнига хам ишлатилаверади: this бу, these булар ва бошқалар.
5. Олмошлар гапда қуйидаги вазифаларда ишлатилиш мумкин:
a) э г а:
He is a doctor. У – шифокор.
к е с и м н и н г о т қ и с м и:
The red pencil is mine. Қизил қалам меники.
т ў л д и р у в ч и (воситасиз, предлогсиз воситали ва предлогли воситали):
I have not seen him. Мен уни кўрганим йўқ.
Show me the letter. Менга хатни кўрсатинг.
I didn’t speak to them. Мен улар билан гаплашмадим.
а н и қ л о в ч и:
I cannot find my pencil. Мен қаламимни топа олмаяпман.
Эга, кесимнинг от қисми ва тўлдирувчи вазифасида ишлатиладиган олмошлар о т – о л м о ш л а р хисобланади, чунки улар отнинг синтактик вазифаларини бажаради. Аниқловчи вазифасида ишлатиладиган олмошлар эса, с и ф а т –о л м о ш л а р хисобланади, чунки улар сифатнинг синтактик вазифаларини бажаради.
Кўплаб олмошлар баъзи холларда от-олмош сифатида, бошқа холларда эса сифат-олмош сифатида намоён бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |