to be under consideration – кўриб чиқилмоқ
to be under construction – қурилмоқ
to be under discussion – мухокама қилинмоқ (мухокамада бўлмоқ)
to be under repair – таъмирланмоқ (таъмирда бўлмоқ)
under the circumstances – бу шароитда
under the contract (agreement) – шартнома (келишув) бўйича, шартнома (келишув) га кўра
Up
§ 107. Up предлоги харакатни ифодаловчи феъллардан кейин бўйлаб юқорига маъносида қўлланилади (маъно жихатидан down предлогига қарама-қарши хисобланади):
He walked up the stairs. У зинадан (зина орқали) юқорига кўтарилди.
The streamer sailed up the river. Пароход дарё бўйлаб юқорига сузди.
§ 108. Up кўп холларда равиш сифатида ишлатилади ва қуйидаги холатларда қўлланилади:
Харакатни ифодаловчи феъллар билан бирикмада юқорига маъносида:
I looked up and saw him. Мен юқорига қараб, уни кўрдим.
The barometer is going up. Барометр кўтарилмоқда ( юқорига кетмоқда).
Харакатни ифодаловчи феъллар билан бирикмада кимгадир ёки нимагадир я қ и н л а ш и ш н и ифодалаш учун: to come (go, walk) up яқин келмоқ (бормоқ), to run up югуриб олдига келмоқ (бормоқ) ва бошқалар:
He came up and asked me the time. У ёнимга келиб, соат неча бўлганини сўради.
He went straight up to the manager. У тўғри бошқарувчининг олдига борди.
To eat, to drink, to fill, to use, to sell, to buy, to grow ва бошқа феъллар билан бирикмада иш-харакатни о х и р и г а ч а бажарилишини ифодалаш учун:
He drank up all the milk. У сутнинг хаммасини ичиб юборди (ичиб тугатди).
All our ink is used up. Сиёхимизнинг хаммаси ишлатиб бўлинган.
§ 109. Up равиши бир қатор бошқа феъллар билан хам бирга ишлатилади:
to fill up – тўлдирмоқ: He was asked to fill up a form. Ундан бланкни тўлдиришни сўрашди.
to get up – турмоқ: At what time do you get up? Қайси вақтда (соат нечада) турасиз?
to give up – ташламоқ (одатни): He has given up smoking. У чекишни ташлаган.
to look up – қарамоқ, кўрмоқ (луғатдан, справочникдан ва хоказо): I must look up this word in the dictionary. Мен бу сўзни луғатдан қарашим керак.
to make up – тузмоқ: Make up some sentences with these expressions. Ушбу иборалар иштирокида гаплар тузинг.
to make up for – ўрнини қопламоқ, тўлдирмоқ: We must make up for lost time. Йўқотилган вақтнинг ўрнини тўлдиришимиз керак.
to pick up – кўтармоқ, йиғиб (териб, кўтариб) олмоқ: Pick up that book. Анави китобни (кўтариб) олинг.
to ring (call) up – қўнғироқ қилмоқ: Ring me up at eight o’clock. Менга соат саккизда қўнғироқ қилинг.
to stand up – турмоқ: Stand up, please. Илтимос, туринг.
to wake up – уйғонмоқ, уйғотмоқ: I usually wake up early. Одатда мен эрта уйғонаман.
§ 110. Up иштирокидаги иборалар:
up to - -гача
up-to-date – замонавий
up and down – орқага ва олдинга
up to here – шу ергача (жой хақида)
up to now, up to the present time – хозиргача, шу вақтгача
to come up to one’s expectations – ... нинг умидини оқламоқ
to make up one’s mind to do something – бирор нарса қилишга қарор қилмоқ
I was up at six o’clock. Мен соат олтида турган эдим.
It is up to you (him, her) to decide. Буни сиз хал қилишингиз керак.
The time’s up. Вақт тугади.
What’s up? Нима гап? Нима бўлди?
Do'stlaringiz bilan baham: |