М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


«ОБЪЕКТ КЕЛИШИГИ + СИФАТДОШ» ОБОРОТИ



Download 1,69 Mb.
bet195/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

«ОБЪЕКТ КЕЛИШИГИ + СИФАТДОШ» ОБОРОТИ

Объект келишиги + хозирги замон сифатдоши”




§ 228. Сезги органлари орқали идрок қилишни ифодаловчи to see кўрмоқ, to watch, to observe кузатмоқ, to notice пайқамоқ, сезмоқ, to hear эшитмоқ, to feel хис қилмоқ ва бошқа феъллардан кейин «объект келишиги + хозирги замон сифатдоши» обороти ишлатилади, ушбу оборот объект келишигидаги олмош ёки умумий келишикдаги от ва хозирги замон сифатдоши (Present Participle) дан иборат бўлади. Мазкур оборот «объект келишиги + инфинитив» оборотига ўхшашдир ва у каби гапнинг бир бўлаги, яъни мураккаб тўлдирувчи вазифасини бажаради (§ 177):
I saw him running.
I saw him run.
Мен унинг югурганини кўрдим.
I heard her shouting.
I heard her shout.
Мен унинг қичқирганини эшитдим.
Him running, her shouting лар him run, her shout каби saw ва heard феълларига мураккаб тўлдирувчи бўлиб хисобланади.
Лекин, юқоридаги икки оборот ўртасида маъно жихатидан фарқ мавжуд. Сифатдош иш-харакатнинг д а в о м л и л и к характерини, яъни иш-харакатни бажарилиш ж а р а ё н и д а ифодалайди; инфинитив эса, асосан т у г а л л а н г а н иш-харакатни ифодалайди:
We watched him slowly approaching the gate. Биз унинг эшикка яқинлашаётганини кўрдик.
We saw him approach the gate and enter the garden. Биз унинг эшикка яқинлашганини ва боққа кирганини кўрдик.
I heard him coming up the stairs slowly, as if he were carrying something heavy. Мен унинг, худди оғир нарса кўтариб бораётгандек, зинадан секин кўтарилаётганини эшитдим.
We saw him take a cigarette-case from his pocket and light a cigarette. Биз унинг сигарет қутисини чўнтагидан олганини ва сигаретни ёкканини кўрдик.
We saw him looking for something on the ground and then raise his arm and throw something into the water. Биз унинг ердан ниманидир қидираётганини, кейин эса қўлини кўтарганини ва сувга нимадир отганини кўрдик.
Лекин, баъзан иккала оборот бир-биридан маъно жихатидан фарқ қилмайди. Бундай холат феъл давомли харакатерга эга бўлган иш-харакатни (to walk юрмоқ, to run югурмоқ, to stand турмоқ, to sit ўтирмоқ ва хоказо) ифодалаганида рўй беради:
I saw him run.
I saw him running.
Мен унинг югур(аёт)ганини кўрдим.
I saw them walk along the bank of the river.
I saw them walking along the bank of the river.
Мен уларнинг дарё қирғоғи бўйлаб юр(аёт)ганини кўрдим.
«Объект келишиги + хозирги замон сифатдоши» оборотида Present Participle Passive хам ишлатилади:
The captain watched the goods being discharged. Капитан молларнинг туширилаётганини кузатди.
We saw the engines being carefully packed in cases. Биз моторларнинг эхтиётлик билан яшикларга солинаётганини кўрдик.
Изох: Параллел бўлган мажхул нисбатдаги «объект келишиги + инфинитив» обороти мавжуд эмас, чунки, хисни идрок қилишни ифодаловчи феъллардан кейин мажхул нисбатдаги «объект келишиги + инфинитив» обороти ишлатилмайди (§ 179).



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish