The student’s knowing French well helped him considerably in learning English (мураккаб эга) = That the student knew French well helped him considerably in learning English. Талабанинг француз тилини яхши билиши унга инглиз тилини ўрганишида анча ёрдам берди.
There was no hope of our getting the tickets (мураккаб аниқловчи) = There was no hope that we should get the tickets. Билет олишимизга умид йўқ эди.
He insisted on my returning soon (мураккаб тўлдирувчи) = He insisted that I should return soon. У менинг тезда қайтишим учун қаттиқ туриб олди.
On the lecturer’s appearing in the hall, there was loud applause (мураккаб хол) = When the lecturer appeared in the hall, there was loud applause. Маърузачининг залда пайдо бўлиши билан баланд овозда қарсаклар янгради.
Герундийли оборот билан тегишли эргаш гапни таққослашдан кўриниб турибдики, герундийли оборотдаги қаратқич (ёки бош) келишикдаги от ва эгалик олмоши эргаш гапнинг эгасига, герундий эса кесимига мос келмоқда.
Герундийга эргаш гапдаги герундий ишлатилган нисбатдаги феъл мос келади:
Is there any possibility of their finding a suitable streamer so soon? = Is there any possibility that they will find a suitable streamer so soon? Уларнинг шунчалик тез фурсатда мос келувчи пароходни топишларининг имкони борми?
We insisted on the cases being taken to the warehouse immediately = We insisted that the cases should be taken to the warehouse immediately. Биз яшикларнинг зудлик билан омборхонага олиб борилишига қаттиқ туриб олдик.
Indefinite шаклидаги герундийга:
Бош гапдаги феъл ифодалаган иш-харакат билан б и р в а қ т д а г и иш-харакатни ифодаловчи эргаш гапдаги феъл:
He complained of my walking too slowly = He complained that I walked too slowly. У менинг жуда секин юрганимдан шикоят қилди.
Ёки эргаш гапдаги к е л а с и з а м о н г а тегишли бўлган феъл мос келади:
There is no hope of our getting a letter from him soon = There is no hope that we shall get a letter from him soon. Яқин орада ундан хат олишимизга умид йўқ.
Perfect шаклидаги герундийга, бош гапдаги феъл ифодалаган иш-харакатдан о л д и н содир бўлган иш-харакатни ифодаловчи эргаш гапдаги феъл мос келади:
The agent informed the seller of the buyer’s having insured the cargo = The agent informedthe seller that the buyers had insured the cargo. Агент харидорнинг юкни суғурта қилганлиги тўғрисида сотувчини хабардор қилди.