М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


Қаратқич келишиги (The Possessive Case)



Download 1,69 Mb.
bet11/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

Қаратқич келишиги (The Possessive Case)

§ 34. Қаратқич келишигидаги от гапдаги бошқа отга аниқловчи бўлиб келади хамда кимнинг? сўроғига жавоб бўлади. Қаратқич келишигидаги от бирор кишига қарашлиликни билдиради. Қаратқич келишигида ж о н л и отлар қўлланилади. Жонсиз отлар, баъзи истиснолар билан (бу хакда кейинрок айтиб ўтилади), қаратқич келишигида кўлланилмайди.


1. Б и р л и к д а г и отларнинг қаратқич келишиги отга –‘s қўшимчаси (яъни, апостроф белгиси ва s харфи) қўшиш билан ясалади хамда отларнинг кўплик шакли ясалишида кўрсатиб ўтилган қоидаларга кўра [z], [s] ёки [ız] деб талаффуз қилинади: the girl’s hat қизнинг шляпаси, Jack’s friend Джекнинг дўсти, the horse’s leg отнинг оёғи.
2. К ў п л и к д а г и отларнинг қаратқич келишиги отга фақат тутуқ (апостроф) белгиси қўшиш билан ясалади: the boys books болаларнинг китоблари, the workers tools ишчиларнинг анжомлари.
Агар отнинг кўплик шаклида –s қўшимчаси бўлмаса, у холда, қаратқич келишиги, худди бирликдаги каби, отга –‘s қўшимчаси қўшиш билан ясалади: the children’s toys болаларнинг ўйинчоқлар, the workmen’s tools ишчиларнинг анжомлари.
3. Қ ў ш м а отларнинг қаратқич келишиги уларнинг таркибидаги охирги отга –‘s қўшимчаси қўшиш билан ясалади: my brother-in-law’s library менинг куёвимнинг кутубхонаси.
4. И к к и ёки ундан ортиқ шахс бир предметга эга бўлганида, қаратқич келишиги қўшимчаси –‘s охирги отга кўшилади:
Peter and Helen’s flat is large. Петр ва Еленанинг квартираси катта.
§ 35. Қаратқич келишигидаги от ўзи аниқлаб келган отнинг о л д и д а келади: the student’s dictionary талабанинг луғат китоби, Kate’s friends Катянинг дўстлари.
§ 36. Агар қаратқич келишигидаги от аниқлаб келган от бошқа аниқловчиларга эга бўлса, у холда, қаратқич келишигидаги от ушбу аниқловчилардан о л д и н келади: the student’s new dictionary талабанинг янги луғат китоби, Kate’s best friends Катянинг энг яхши дўстлари.
§ 37. Қаратқич келишигидаги от томонидан аниқлаб келинган от (аниқланмиш) а р т и к л с и з ишлатилади, чунки, қаратқич келишигида отнинг ўзи ушбу отга нисбатан аниқловчи вазифасини бажаради. Юқорида кўрсатиб ўтилган the student’s dictionary (талабанинг луғат китоби) мисолида аниқ артикл the аниқланмиш (dictionary) га эмас, балки қаратқич келишигидаги от (student) га тегишлидир (яъни, the student’s a dictionary каби кўллаш нотуғри бўлади). Kate’s friends (Катянинг дўстлари) мисолида Kate (Катя) артикл ишлатилмайдиган атоқли отларга кирганлиги сабабли, артикл ишлатилмаган.
§ 38. Қарашлиликни ифодалаш учун кўпинча қаратқич келишигидаги от билан бир қаторда of предлогли от ишлатилади:

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish