М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet73/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

oke
gave

spoken
given

3

Инфинитив шаклининг охирги харфини ўзгартириш

to send
to build

sent
built

sent
built

Баъзи нотўғри феълларнинг уччала шакли хам бир хилдир: to cut – cut – cut; to put – put – put.


Нотўғри феълларнинг миқдори кўп эмас, лекин уларга энг кўп ишлатиладиган феълларнинг аксарияти киради. Нотўғри феълларни уччала шакли бўйича ёдлаб олиш тавсия этилади.


АСОСИЙ, ЁРДАМЧИ ФЕЪЛЛАР, БОҒЛОВЧИ-ФЕЪЛЛАР ВА МОДАЛ ФЕЪЛЛАР

§ 5. Маъноси ва гапдаги бажарадиган ролига кўра феъллар а с о с и й, ё р д а м ч и, б о ғ л о в ч и – фе ъ л ва м о д а л ф е ъ л л а р г а бўлинади.



  1. А с о с и й феъллар (Notional Verbs) мустақил холда маънога эга бўлади ва гапда содда феъл-кесим вазифасини бажаради:

He speaks French. У французча гапиради.
They returned yesterday. Улар кеча қайтишди.

  1. Ё р д а м ч и феъллар (Auxiliary Verbs) мустақил холда маънога эга бўлмайди ва гапда мураккаб феъл шаклларини ясаш учун хизмат қилади. Ушбу феълларга to be, to have, to do, shall (should) хамда will (would) феъллари киради:

She is reading a book. У китоб ўқимоқда.
I have read the newspaper. Мен газетани ўқидим.
I do not know it. Мен уни билмайман.
He will go there. У у ерга боради.

  1. Б о ғ л о в ч и – ф е ъ л л а р (Link Verbs) қўшма от кесим ясалишида иштирок этади. Асосий боғловчи-феъл to be феъли хисобланади:

He is an engineer. У инженер.
The box was heavy. Қути оғир эди.
Боғловчи-феъл сифатида, шунингдек, to become, to grow, to get, to turn феъллари бўлмоқ маъносида, to look феъли эса кўринмоқ маъносида ишлатилади:
He became a doctor. У шифокор бўлди.
She looks ill. У касал кўринади = У касалга ўхшайди = У касал шекилли.

  1. М о д а л феъллар (Modal Verbs) асосий феълнинг инфинитив шакли билан бирга ишлатилади. Улар асосий феъл ифодалаган иш-харакатнинг бажарилиш имконини, эхтимолини, заруриятини, исталганлигини ифодалайди. Уларга can, may, must, ought, need феъллари киради. Асосий феълнинг инфинитив шакли билан бирга ишлатилган модал феъллар гапда қўшма феъл кесим вазифасини бажаради:

He can read German. У немисча ўқий олади.
I must do it at once. Мен уни тезда қилишим керак.
You needn’t go there. Сизнинг у ерга боришингиз шарт эмас.
Модал феъллар тўлиқсиз феъллар (Defective Verbs) хисобланади, чунки модал феълларда бошқа феъллар эга бўлган шаклларнинг хаммаси хам мавжуд эмас.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish