М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


АНИҚЛИК МАЙЛИ (THE INDICATIVE MOOD)



Download 1,69 Mb.
bet76/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

АНИҚЛИК МАЙЛИ (THE INDICATIVE MOOD)


АНИҚ НИСБАТ (THE ACTIVE VOICE)


Аниқ нисбатнинг замонлари


§ 9. Иш-харакатнинг бажарилиш вақтини кўрсатиш учун инглиз тилида ўзига хос феъл замонлари тизими мавжуд (Tenses). Феъл замонлари тўртта гурухга бўлинади:

  1. «Ноаниқ» замонлар гурухи (Indefinite Tenses). Ушбу гурух ноаниқ хозирги замон (Present Indefinite Tense), ноаниқ ўтган замон (Past Indefinite Tense) ва ноаниқ келаси замон (Future Indefinite Tense) лардан ташкил топади:




Present Indefinite

Past Indefinite

Future Indefinite

I write letters every day.
Мен хар куни хат ёзаман.

I wrote a letter yesterday.
Мен кеча хат ёздим.

I shall write a letter tomorrow.
Мен эртага хат ёзаман.

Indefinite гурухи замонлари, бошқа замон гурухларидан фарқли ўлароқ, хозирги, ўтган ва келаси замонда иш-харакатнинг бажарилиш ф а к т и н и т а ъ к и д л а й д и, холос; аммо, иш-харакатнинг давомлилигини, тугаганлигини, бошқа иш-харакат ёки вақт билан муносабатини кўрсатмайди.



  1. «Давомли» замонлар гурухи (Continuous Tenses). Ушбу гурух давомли хозирги замон (Present Continuous Tense), давомли ўтган замон (Past Continuous Tense) ва давомли келаси замон (Future Continuous Tense) лардан иборат:




Present Continuous

Past Continuous

Future Continuous

I am writing a letter (at the present moment).
Мен хат ёзяпман (хозир).

I was writing a letter at five o’clock.
Мен соат бешда хат ёзаётган эдим.

I shall be writing a letter at five o’clock.
Мен соат бешда хат ёзаётган бўламан.

Continuous гурухи замонлари хозирги, ўтган ва келаси замонда маълум бир вақтгача бошланган ва мазкур вақтда давом этган, давом этаётган хамда давом этадиган д а в о м л и иш-харакатни ифодалаш учун ишлатилади. Улар иш-харакатни б а ж а р и л и ш ж а р а ё н и д а тасвирлайди, бу билан у тугалланмаган давомли иш харакатни ифодалайди.



  1. «Тугалланган» замонлар гурухи (Perfect Tenses). Ушбу гурух тугалланган хозирги замон (Present Perfect Tense), тугалланган ўтган замон (Past Perfect Tense) ва тугалланган келаси замон (Future Perfect Tense) лардан иборат:




Present Perfect

Past Perfect

Future Perfect

I have written the letter. Мен хатни ёзиб бўлганман (хозиргача).

I had written the letter by five o’clock.
Мен соат бешгача хатни ёзиб бўлган эдим.

I shall have written the letter by five o’clock.
Мен соат бешгача хатни ёзиб бўламан.

Perfect гурухи замонлари хозирги, ўтган ва келаси замонда м у а й я н б и р в а қ т г а ч а б а ж а р и б т у г а л л а н г а н иш-харакатни ифодалайди.



  1. «Тугалланган давомли» замонлар гурухи (Perfect Continuous). Ушбу гурух тугалланган давомли хозирги замон (Present Perfect Continuous Tense), тугалланган давомли ўтган замон (Past Perfect Continuous Tense) ва тугалланган давомли келаси замон (Future Perfect Continuous Tense) лардан иборат:




Present Perfect Continuous

Past Perfect Continuous

Future Perfect Continuous

I have been writing the letter for an hour.
Мен хатни бир соатдан бери ёзяпман = Менинг хатни ёзаётганимга бир соат бўлди.

I had been writing the letter for an hour when he came.
У келганида мен хатни бир соатдан бери ёзаётган эдим = У келганида менинг хатни ёзаётганимга бир соат бўлган эди.

I shall have been writing the letter for an hour when he comes.
У келганида мен хатни ёзаётганимга бир соат бўлади = У келганида менинг хатни ёзишни бошлаганимга бир соат бўлади.

Perfect Continuous гурухи замонлари хозирги, ўтган ва келаси замонда муайян бир вақтгача бошланган, шу вақтгача а н и қ б и р м у д д а т давом этган д а в о м л и иш-харакатни ифодалаш учун ишлатилади. Ушбу гурух замонлари хозирги, ўтган ва келаси замонда аниқ муддат давом этган ва муайян бир вақтгача тугаган давомли иш-харакатни ифодалаши мумкин.


Шундай қилиб, инглиз тилида феъл хозирги, ўтган ва келаси замонларни ифодалаш учун аниқ нисбатнинг аниқлик майлида 12 та феъл замонларига эга.
Булардан ташқари, тўртта «ўтган-келаси замон» (Future in the Past) шакллари мавжуд:
- ноаниқ ўтган-келаси замон (Future Indefinite in the Past)
- давомли ўтган-келаси замон (Future Continuous in the Past)
- тугалланган ўтган-келаси замон (Future Perfect in the Past)
- тугалланган давомли ўтган-келаси замон (Future Perfect Continuous in the Past)
Ушбу замон шакллари, келаси замоннинг оддий шаклларидан фарқли равишда, ўтган замонда гапириб ўтилган келгуси иш-харакатни ифодалаш учун хизмат қилади.

Future in the Past нинг шакллари





Indefinite

Continuous

Perfect

Perfect Continuous

I said that I should write a letter to him. Мен унга хат ёзишимни айтдим.

I said that I should be writing a letter at five o’clock.
Мен унга соат бешда хат ёзаётган бўлишимни айтдим.

I said that I should have written the letter by five o’clock.
Мен унга соат бешгача хатни ёзиб бўлишимни айтдим.

I said that I should have been writing the letter for an hour when he came.
Мен унга у келганида хатни бир соатдан бери ёзаётган бўлишимни айтдим = Мен унга у келган вақтда хат ёзишни бошлаганимга бир соат бўлишини айтдим.

§ 10. Барча феъл замонларидан фақат иккитаси, яъни Present Indefinite ва Past Indefinite шаклан о д д и й хисобланади, чунки ушбу замон шакллари ёрдамчи феълларсиз ясалади. Қолган барча замонлар ёрдамчи феъллар ёрдамида ясалганлиги учун шаклан м у р а к к а б хисобланади:



  1. Future Indefinite (Indefinite гурухидаги ягона мураккаб шакл) shall ва will ёрдамчи феъллари ва асосий феълнинг инфинитив шакли ёрдамида ясалади.

  2. Continous гурухи замонлари to be ёрдамчи феъли ва асосий феълнинг хозирги замон сифатдош шакли ёрдамида ясалади.

  3. Perfect гурухи замонлари to have ёрдамчи феъли ва асосий феълнинг ўтган замон сифатдош шакли ёрдамида ясалади.

  4. Perfect Continous гурухи замонлари to be ёрдамчи феълининг Perfect гурухи замонлари ва асосий феълнинг хозирги замон сифатдош шакли ёрдамида ясалади.

  5. Future in the Past нинг барча шакллари Future нинг тегишли шаклларидаги shall хамда will ни should хамда would га алмаштириш билан ясалади.


Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish