§ 77. Ўзидан кейин on предлогини талаб қилувчи феъллар, ва on равиши билан биргаликда келадиган феъллар:
to agree on – хақида (бўйича) келишмоқ: The parties could not agree on the terms of the contract. Томонлар шартнома шартлари хақида (бўйича) келиша олмадилар.
to comment on – -га, юзасидан шарх (изох) бермоқ: He did not comment on this event. У бу воқеага (бу воқеа юзасидан) шарх бермади.
to congratulate on – билан табрикламоқ: I congratulated him on his success. Мен уни муваффақияти билан табрикладим.
to depend on - -га боғлиқ бўлмоқ: That doesn’t depend on me. Бу менга боғлиқ эмас.
to insist on – қаттиқ туриб талаб қилмоқ: I insist on your presence. Мен сизнинг иштирокингизни қаттиқ талаб қиламан.
to rely on – You may rely on that. Сиз бунга ишонишингиз мумкин.
to spend on - -га сарфламоқ: He spent most of his money on books. У пулининг кўп қисмини китобларга сафлади.
to call on – кўргани бормоқ, бориб кўрмоқ: I shall call on him tomorrow. Мен эртага уни кўргани бораман.
to carry on – (иш) юритмоқ, олиб бормоқ: They are carrying on negotiations for the sale of wheat. Улар буғдой сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
to get on – силжимоқ, илгари кетмоқ (иш); муроса қилмоқ, чиқишмоқ: How are you getting on? Ишлар бўляптими? Ишлар қалай? They get on very well together. Улар бир-бирлари билан яхши чиқишади.
to go on – давом этмоқ: Go on working! Ишлашда давом этинг!
to look on – кузатмоқ: He was not helping; he was only looking on. У ёрдам бермади; у фақат кузатиб турди.
to put on – киймоқ: Put your coat on. Пальтонгизни кийинг.
§ 78. On предлоги иштирокидаги иборалар:
on the advice (suggestion) of – бирор кишининг маслахати (таклифи) билан
on an (the) average – ўртача
on behalf of – ... нинг номидан
on business – иш бўйича
on board a (the) ship – кема бортида
on condition that – шарти билан
on the contrary – аксинча
on credit – кредитга
on demand – талабга кўра
on foot – яёв, пиёда
on the initiative of – ташаббуси билан
on land – қуруқликда
on the part of – ... томонидан (қилинган, бажарилган ...)
on purpose – атайлаб
on the right (left) hand side – ўнг (чап) тарафда
on sale – сотувда
on a large scale – катта миқёсда
on sea – денгизда
on the way – йўлда
on the ground that – га асосан
on the one (other) hand – бир (бошқа) томондан
on the whole – умуман
and so on – ва хоказо
later on – кейинроқ
Do'stlaringiz bilan baham: |