М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet216/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

§ 28. At предлогини талаб қилувчи феъллар:



to aim at

мўлжалга олмоқ

The hunter aimed at the wolf.

Овчи бўрини мўлжалга олди.

to arrive at

етиб келмоқ (кичик шахарга, бирор жойга)

He arrived at Klin (at the station)

У Клинга (вокзалга) етиб келди.

to call at

(бирор жойга) кирмоқ, кириб ўтмоқ

Does the streamer call at Poti?

Пароход Потига кирадими?

to hint at

шаъма қилмоқ

What are you hinting at?

Нимага шаъма қиляпсиз?

to knock at

тақиллатмоқ, қоқмоқ

He knocked at the door.

У эшикни тақиллатди.

to laugh at

устидан кулмоқ

They laughed at him.

Улар унинг устидан кулишди.

to look (glance) at

қарамоқ (назар ташламоқ)

I looked at him.

Мен унга қарадим.

to shout at

бақирмоқ, қичқирмоқ

Don’t shout at him.

Унга бақирманг.

to throw at

отмоқ

He threw a stone at the dog.
Лекин: He threw a stone into the river (into the water).

У итга тош отди.
У дарёга (сувга) тош ирғитди.

to value at
to estimate at

бахоламоқ

They values the picture at 1,500 dollars.
They estimate the losses at 2,000 dollars.

Улар картинани 1500 долларга бахолашади.
Улар зарарларни 2000 долларга бахолашади.

to work at

устида ишламоқ

He is working at a new invention.

У янги ихтиро устида ишламоқда.

to rejoice at

қувонмоқ

They rejoiced at his success.

Улар унинг муваффақиятидан қувонишди.

to wonder at

ажабланмоқ

I don’t wonder at that.

Мен бунга ажабланмайман.

to be surprised at

ажабланмоқ, хайратланмоқ

We were surprised at his behavior.

Биз унинг ўзини тутишидан хайрон бўлдик.

(At, шунингдек, хис-туйғуни ифодаловчи бошқа феъллар, сифатдошлар, сифатлар ва отлар билан хам қўлланилади.)


§ 29. At предлоги иштирокидаги иборалар:


at the age (of) - … ёшида
at the beginning – бошида
at all costs – қандай (нима) қилиб бўлса хам
at dinner (supper, tea) – тушлик (кечки овқат, чой) вақтида
at somebody’s disposal – хизматида бўлмоқ
at the end – охирида
at the expense (of) - … нинг хисобига
at first – бошида, аввал
at the head (of) - … нинг бошчилигида
at home – уйда
at least – хеч бўлмаганда
at last – нихоят
at (the) latest – энг кечи билан
at a low (high) price – паст (баланд) нархда
at night – тунда
at one’s option – (бирор кишининг) танловчи бўйича
at once – зудлик билан, тезда
at the rate (of) – даражада
at any rate – нима бўлганда хам
at the request (of) – (бирор кишининг) илтимоси билан
at a salary (of) – ... маош билан
at somebody’s service – (бирор кишининг) хизматида бўлмоқ
at first sight – биринчи кўришда
at a speed (of) - ... тезликда
at a time – бир вақтда, бир мартада
at this (that, the same) time – бу (ўша, бир) вақтда
at the top of one’s voice – бор овози билан
to be at war – уруш холатида бўлмоқ, уруш олиб бормоқ

Before

§ 30. Before предлогининг асосий қўлланиш холатлари:



  1. гача, олдин маъносида в а қ т н и ифодалаш учун (маъно жихатидан after предлогига қарама-қарши хисобланади):

I shall finish my work before five o’clock. Мен ишимни соат бешгача тугатаман.
We shall have a walk before dinner. Биз тушликдан олдин сайр қиламиз.
The ship will arrive at the port before the end of December. Пароход портга декабрнинг охиригача келади.

  1. Олдида маъносида ж о й н и ифодалаш учун (маъно жихатидан behind предлогига қарама-қарши хисобланади):

He stopped before a bookshop. У китоб дўкони олдида тўхтади. (1)
There are very many important tasks before us. Олдимизда жуда кўп мухим топшириқлар бор. (2)
Жой маъносини (тўғри маънода, яъни юқоридаги 1-гапдагидек) ифодалаш учун кўпинча before нинг ўрнига in front of предлоги ишлатилади:
He stopped in front of (=before) the door. У эшик олдида тўхтади.
§ 31. Before, шунингдек, равиш хам хисобланади ва олдин, илгари, аввал маъноларида қўлланилади:
I have heard that before. Мен буни илгари/олдин эшитганман.
Have you been there before? Аввал у ерда бўлганмисиз?
Изох: Before ... дан олдин маъносида боғловчи сифатида хам ишлатилади:
I shall leave Tashkent before he returns. У қайтишидан олдин мен Тошкентдан кетаман.
§ 32. Before иштирокидаги иборалар:


the day before yesterday – ўтган куни
the day before – арафасида
before long – яқинда, тез орада
long before – бунгача анча аввал
before now – аввал, шу чоққача

Behind

§ 33. Behind предлоги орқада, орқага маъносида ж о й н и ифодалаш учун қўлланилади (маъно жихатидан before ва in front of предлогларига қарама-қарши хисобланади):


He sat behind me. У менинг орқамга/ортимга ўтирди.
The garden is behind the house. Боғ уйнинг орқасида.
§ 34. Behind равиш хам хисобланади ва орқага, орқада маъноларига эга бўлади:
They were walking behind. Улар орқада келаётган эди.
He left them far behind. У уларни анча орқада қолдириб кетди.
§ 35. Behind иштирокидаги иборалар:


to be behind time – кечикмоқ
to be behind the times – замондан орқада қолмоқ
behind one’s back – бировнинг орқасидан (яширинча)
to be behind somebody – бирор кишидан орқада қолмоқ

Below

§ 36. Below предлоги таги (ости)га, таги (ости)да, пастда маъноларида қўлланилади (маъно жихатидан above предлогига қарама-қарши хисобланади):


He signed his name below mine. У фамилиясини меникининг тагига ёзиб қўйди.
The temperature was below zero. Харорат нолдан пастда эди.
§ 37. Below равиш хам хисобланади ва паст (да) маъносида қўлланилади:
The prices of the goods stated below. Молларнинг нархлари паст кўрсатилган.
Although I was on the third floor, I heard the noise below. Мен учинчи қаватда бўлсам хам, пастдаги шовқинни эшитдим.


Beside


§ 38. Beside предлоги ёнида, ёнма-ён, яқинида маъноларида қўлланилади:
He was sitting beside me. У менинг ёнимда ўтирар эди.
The house stood beside the river. Уй дарёнинг яқинида жойлашган эди.


Besides


§ 39. Besides предлоги ... дан ташқари, бундан ташқари маъноларида қўлланилади:
I have read some articles on this subject besides the books you gave me. Мен бу масала бўйича сиз берган китоблардан ташқари бир қанча мақолаларни ўқиб чиқдим.
§ 40. Besides, шунингдек, равиш хам хисобланади ва бундан ташқари маъносида қўлланилади:
I don’t like this suit-case; besides, it’s too small. Бу чамадон менга ёқмади; ундан ташқари, у жуда кичик.


Between


§ 41. Between предлоги ўртасида, орасида маъносида қўлланилади ва у и к к и шахс ёки предметга, ёки шахс ёки предметларнинг и к к и г у р у х и г а тегишли бўлади:
This ship makes regular voyages between Odessa and Batumi. Бу пароход Одесса ва Батуми ўртасида доимий қатновларни амалга оширади.
The Comission settles disputes between Russian organizations and foreign firms. Ушбу Комиссия Россия ташкилотлари ва хорижий фирмалар ўртасидаги келишмовчиликларни хал қилади.


Beyond


§ 42. Beyond предлоги нариги томонда, орқасида (бевосита орқасида эмас, балки маълум бир узоқликда) маъноларида ж о й н и ифодалаш учун қўлланилади:
The village is beyond the river. Қишлоқ дарёнинг нариги томонида жойлашган.
He lives beyond the bridge. У кўприкнинг нариги томонида/оркасида яшайди.
§ 43. Beyond предлоги иштирокидаги иборалар:


beyond belief – ақлга сиғмайдиган, ишониб бўлмайдиган
beyond doubt – шубхасиз
beyond hope – умидсиз
beyond one’s expectations – кутганидан хам зиёда
beyond one’s strength (power) – кучи етмайдиган
beyond one’s understanding – тушунмайдиган
it is beyond me – мен бунга тушунмайман, менинг бунга ақлим етмайди.



By

§ 44. By предлогининг асосий қўлланиш холатлари:



  1. Мажхул нисбатдаги феълдан кейин и ш – х а р а к а т н и а м а л г а о ш и р у в ч и ш а х с ёки к у ч н и ифодалаш учун. Бунда у ўзбек тилига кўпинча томонидан, билан деб таржима қилинади:

“Anna Karenina” was written by Tolstoy. “Анна Каренина” Толстой томонидан ёзилган.
This machine is driven by electricity. Бу машина электр қуввати билан харакатга келтирилади. (Бу машина электрга юради.)

  1. Иш-харакатни амалга ошириш в о с и т а с и ёки й ў л и н и ифодалашда (одатда герундий билан):

He improved his pronunciation by reading aloud. У талаффузини овоз чиқариб ўқиш оркали яхшилади.
You will help me by telling me all you know about it. Сиз менга бу хақида хамма билганларингизни айтиб бериш билан ёрдам берасиз.
The firm violated the contract by delivering goods of low quality. Фирма паст сифатли моллар етказиб бериш билан шартномани бузди.

  1. гача, қадар маъносида иш-харакатни амалга оширилиш м у д д а т и н и ифодалаш учун:

They had discharged the streamer by three o’clock. Улар пароходни соат учгача юкдан бўшатиб бўлган эди.
He will have finished his work by Monday. У ишини душанбага қадар тугатиб бўлади.

  1. Ж о й н и ифодалаш учун:

  1. ёнида, яқинида маъносида:

He was sitting by the window. У деразанинг ёнида ўтирар эди.
The house stood by the river. Уй дарёнинг яқинида жойлашган эди.

  1. ёнидан маъносида (past предлоги билан бир қаторда):

He walked by me without saying a word. У менинг ёнимдан бир оғиз сўз хам айтмай ўтиб кетди.
§ 45. By, шунингдек, равиш хам хисобланади ва харакатни ифодаловчи феъллар билан (past билан бир қаторда) ёнидан маъносида ишлатилади:
He walked (drove, ran) by without looking at me. У ёнимдан менга қарамасдан юриб (машина хайдаб, югуриб) ўтиб кетди.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish