М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


Кейин уни хеч хам кўрмадим. § 11



Download 1,69 Mb.
bet211/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

Кейин уни хеч хам кўрмадим.



§ 11. Бир қатор шаклан предлогларга мос тушувчи равишлар (in, on, up, down, by ва бошқалар) баъзи феъллар билан биргаликда бир тушунча хосил қилган холда ишлатилади (қаранг: Равиш мавзуси, § 8). Феълларнинг равишлар билан бундай бирикиши қўшма феълларни хосил қилади. Бу холатда равиш мустақил сўз хисобланмаса-да, унга урғу тушади:
Put on your coat. Пальтонгизни кийинг.
He gets up very early. У жуда эрта (уйқудан) туради.
Come in, please. Киринг, мархамат.
Go on reading. Ўқишда давом этинг.
Turn off the light. Чироқни ўчиринг.
Шаклан предлогларга мос тушувчи равишлар тегишли предлоглар мавзусида кўриб чиқилади.


ПРЕДЛОГНИНГ ГАПДАГИ ЎРНИ


§ 12. Инглиз тилида предлог от ёки олмошдан олдин қўйилади. Агар от аниқловчиларга эга бўлса, у холда предлог улардан олдин қўйилади:
He works at a factory. У фабрикада ишлайди.
He works at a large factory. У катта фабрикада ишлайди.
Лекин, қуйидаги холларда предлог ўзи тегишли бўлган сўздан олдин эмас, балки гапнинг охирида (феълдан кейин, тўлдирувчи мавжуд бўлганида эса – тўлдирувчидан кейин) келади:

  1. Предлоги what, who(m), which олмошлари ёки where равишига тегишли бўлган б е в о с и т а ва б и л в о с и т а с ў р о қ л а р д а. Лекин, предлог сўроқ сўзлардан олдин хам қўйилиши мумкин (Махсус сўроқлар мавзусига қаранг):

What are you looking at? (= At what are you looking?) Нимага қараяпсиз?
Who(m) did he speak to? (= To whom did he speak?) У кимга гапирди?
Ask him where he got this book from. (= Ask him from where he got this book.) Ундан китобни қаердан олганлигини сўранг.

  1. Предлоги нисбий олмошга тегишли бўлган а н и қ л о в ч и э р г а ш г а п л а р д а. Лекин, предлог нисбий олмошдан олдин хам келиши мумкин:

The house which he lives in is very big. (= The house in which he lives is very big.) У яшайдиган уй жуда катта.
Агар нисбий олмош тушириб қолдирилса, предлог х а р д о и м феълдан кейин туради:
The house he lives in is very big.

  1. Эгаси, параллел бўлган аниқ нисбатдаги гапда предлогли воситали тўлдирувчи хисобланган м а ж х у л н и с б а т д а г и гапларда (Аниқ нисбатдаги гап мажхул нисбатдаги гапга айлантирилганида, аниқ нисбатдаги предлогли воситали тўлдирувчи мажхул нисбатдаги гапнинг эгасига айланади):

He was laughed at. Унинг устидан кулишди.
(Таққосланг: They laughed at him.)
The doctor was sent for. Доктор чақиришди.
(Таққосланг: They sent for the doctor.)

  1. Аниқловчи вазифасини бажарувчи и н ф и н и т и в о б о р о т л а р и д а:

I have no pen to write with. Ёзгани ручкам йўқ.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish