§ 225. Past Participle шакли, to be ёрдамчи феъли билан биргаликда, мажхул нисбат шаклларини ясаш учун ишлатилади: I am given Менга беришади, I was given Менга беришди, I shall be given Менга беришади.
Perfect Participle Passive
§ 226. Perfect Participle Passive сабаб ва пайт холи вазифасида ишлатилади хамда феъл-кесим томонидан ифодаланган иш-харакатдан олдинги иш-харакатни ифодалайди:
Having been sent to the wrong address (= As the letter had been sent to the wrong address) the letter didn’t reach him. Нотўғри манзилга юборилганлиги учун, хат унга етиб бормади.
Having been dried and sorted (= After the goods had been dried and sorted) the goods were placed in a warehouse. Қуритилиб ва сортларга ажратилганидан кейин, моллар омборхонага жойлаштирилди.
Perfect Participle Passive кўпинча Present Participle Passive ва Past Participle билан алмаштирилади:
Having been sent to the wrong address … = Being sent to the wrong address … = Sent to the wrong address …
Изох: Пайт холини ифодаловчи Perfect Participle Passive билан бир қаторда, кўпинча after предлоги билан мажхул нисбатдаги герундий ишлатилади:
Having been dried and sorted the goods were placed in a warehouse = After being dried and sorted the goods were placed in a warehouse.
АНИҚЛОВЧИ ВАЗИФАСИДАГИ PRESENT ВА PAST PARTICIPLE НИНГ ЎРНИ
§ 227. 1. Ўзининг феъллик маъносини муайян даражада йўқотиб, сифатни ифодалаган ва маъно жихатидан одатий сифатга яқинлашган холларда Present ва Past Participle аниқловчи вазифасида а н и қ л а н у в ч и о т (аниқланмиш) д а н олдин туради:
He sent me some illustrated catalogues. У менга бир нечта расмли каталогларни юборди.
A broken cup lay on the table. Синиқ (синган) чашка столда ётарди.
2. Сифат (белги) ни ифодаламай, фақат феъллик маънога эга бўлган холларда Present ва Past Participle, одатда, аниқланувчи отдан к е й и н туради (ўзбек тилида эса сифатдош аниқланувчи отдан о л д и н туради). Бундай сифатдошлар аниқловчи эргаш гап билан алмаштирилиши мумкин:
They showed us a list of the goods sold (= which had been sold). Улар бизга сотилган молларнинг рўйхатини кўрсатишди.
The captain informed us of the quantity of wheat loaded (= which had been loaded). Капитан бизни юкланган буғдой миқдори хақида хабардор қилди.
We have sent invitations to the parties participating (= which are participating). Биз қатнашувчи томонларга таклифномалар юбордик.
Агар сифатдош изохловчи сўзларга эга бўлса, ушбу изохловчи сўзлар фақат аниқланувчи отдан к е й и н қўйилиши мумкин. Ўзбек тилида изохловчи сўзлар билан сифатдош аниқланувчи отдан о л д и н қўйилади:
They showed us a list of the goods sold at the auction. Улар бизга аукционда сотилган моллар рўйхатини кўрсатишди.
The captain informed us of the quantity of wheat loaded in Odessa. Капитан бизни Одессада юкланган буғдой миқдори хақида хабардор қилди.
We have sent invitations to the parties participating in the agreement. Биз келишувда қатнашадиган томонларга таклифномалар юбордик.