my friend’s father = the father of my friend дўстимнинг отаси
the teacher’s question = the question of the teacher ўқитувчининг саволи
§ 39. Кўплик шакли –s қўшимчаси билан ясаладиган отлариннг кўпликдаги қаратқич келишиги ва ушбу отнинг бирликдаги қаратқич келишиги талаффузи бир хил бўлганлиги сабабли, (the boy’s [boız] books боланинг китоблари, the boys’ [boız] books болаларнинг китоблари) кўпликдаги қаратқич келишигидаги отнинг ўрнига, аниқ бўлиши учун, одатда of предлогли от ишлатилади. Яъни, Where have you put the workers’ tools? Ишчиларнинг анжомларини қаерга қўйгансиз? гапининг ўрнига Where have you put the tools of the workers? гапи ишлатилади.
§ 40. Қаратқич келишигидаги иккита отнинг бирин-кетин ишлатилиш холлари жуда кам учрайди: қаратқич келишигидаги иккинчи от кўпинча of предлогли отга алмашади. Яъни, He is my sister’s (1) husband’s (2) father У синглимнинг турмуш уртоғининг отаси гапининг ўрнига He is the father of my sister’s (1) husband (2) гапи ишлатилади.
§ 41. Бир маънони англатувчи сўзлар гурухи хам қаратқич келишигида ишлатилиши мумкин. Бунда қаратқич келишигининг қўшимчаси (-s) ушбу гурухдаги сўзларнинг охиргисига қўшилади:
My elder brother Peter’s son is very ill. Менинг катта акам Петрнинг уғли қаттиқ касал.
Лекин, бундай холларда of предлогли отни қўллаш афзалрокдир:
The son of my elder brother Peter is very ill.
§ 42. House уй, office идора, shop магазин сўзлари кўпинча предлогли оборотларда қаратқич келишигидаги жойни билдирувчи отлардан сўнг тушириб қолдирилади, бундай холат ўзбек тилида хам учрайди:
I dined at my friend’s Мен дўстимникида тушлик қилдим.
(аслида: my friend’s house дўстимнинг уйида назарда тутилган)
She went to the baker’s. У нон дўконига кетди.
(аслида: the baker’s shop бўлиши керак)
§ 43. Жонли отлардан ташқари қуйидагилар қаратқич келишигида қўлланилади:
В а қ т ва у з о қ л и к н и билдирадиган отлар:
He had a month’s holiday last summer. У ўтган ёзда бир ойлик таътил олди.
He lives at a kilometre’s distance from here. У бу ердан бир километр узоқликда яшайди.
М а м л а к а т л а р, ш а х а р л а р ва к е м а л а р н и англатадиган отлар, шунингдек, world, country, city, ship сўзлари:
Moscow is Russia’s greatest scientific and cultural centre. Москва Россиянинг энг катта илмий ва маданий марказидир.
Moscow’s theatres are the best in the world. Москва театрлари дунёдаги энг яхши театрлардир.
The ship’s crew stood on deck. Кеманинг командаси палубада турар эди.
3. Баъзи п а й т р а в и ш л а р и: today’s newspaper бугунги газета, yesterday’s conversation кечаги сухбат.
§ 44. Қаратқич келишиги, шунингдек, баъзи турғун бирикмаларда хам ишлатилади: for order’s sake, for old acquaintance’s sake эски танишлик хақи, хурмати, at a stone’s throw икки қадам жойда ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |