48
бирикмаларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг катта бир гуруҳини
сапонинлар ташкил қилади.
Бу гликозидларнинг сувдаги эритмаси чайқатилганда турғун кўпик
ҳосил қилади, шунинг учун улар
сапонин
деб аталган (лотинча sapo – совун
сўзидан олинган). Сапонинлар ферментлар ѐки суюлтирилган кислоталар
таъсирида гидролизланиб, моносахаридлар аралашмасига ҳамда агликон —
сапогенинларга парчаланади. Сапонинлар гетерозидлар бўлиб,
гемолитик
фаолликка эга бўлган ва совуқ қонли ҳайвонлар учун заҳарли ҳисобланган
стероид ва тритерпеноидларнинг ҳосиласи ҳисобланади.
―Сапонин‖ атамаси кўпик ҳосил қилувчи Saponaria officinalis ўсимлиги
шарафига қўйилган ва ундан 1811 йилда ундан кўпик ҳосил қилувчи модда
ажратиб олинган. Шундан сўнг 1819 йилда кўпик ҳосил қилувчи моддаларга
Melon ―сапонин‖ атамасини таклиф қилган.
Сапонинлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, бошқа гликозидлар
сингари ўсимликларнинг асосан ер остки (қисман бошқа) органлари
тўқималаридаги ҳужайра ширасида эриган ҳолда учрайди. Ҳозирги вақтда 70
дан ортиқ ўсимлик оиласи ва 150 дан ортиқ туркум вакилларида сапонинлар
борлиги аниқланган.
Сапонинлар,
айниқса
чиннигулдошлар
(Caryophyllaceae),
примуладошлар
(наврўзгулдошлар)
(Primulaceae),
полигаладошлар
(Polygalaceae),
дуккакдошлар (Fabaceae), аралиядошлар (Araliaсеае),
сигирқуйруқдошлар
(Scrophulariaceae),
раъногулдошлар
(Rosaceae),
сапиндошлар (Sapmdaceae), лолагулдошлар (Liliaceae), чучмомадошлар
(Arnaryllidaceae),
ямсдошлар
(Dioscoreaceae),
туятовондошлар
(Zygophyllaceae) ва бошқа оилаларнинг вакиллари таркибида кўп миқдорда
тўпланади.
Табиатда тритерпен сапонинлар кенгроқ тарқалган.
Улар асосан
Caryophyllaceae, Fabaceae (қизилмия, тукли астрагал), Araliaceae (женьшень,
маньчжурия аралияси), Hippocastanceae (сохта каштан), Polygonaceae (сенега),
Rosaceae (лапчатки прямостоячая, кровохлебка лекарственная), Asteraceae
49
(доривор тирноқгул) ва бошқа оила вакилларида тарқалган.
Стероид сапонинлар кўпроқ Dioscoreaceae (диоскорея), Agavaceae
(агавлар, юккалар), Liliaceae (марваридгул), Scrophulariaceae (ангишвонагул),
Zygophyllaceae (судралувчи темиртикон) ва бошқа оила вакилларида учрайди.
Ажратиб олинган 250 турдаги стероид сапонинлардан 170 та
бирикмаси
спиростан типидаги санонинларга тегишили.
Ўсимликларда сапонинлар уларннг турли органларида, кўпроқ ер остки
органларида, ҳужайра ширасида эриган ҳолатда бўлади. Тритерпен
сапонинларнинг агликонлари (урсол, олеанол кислота) ҳужайра кутикуласи
ва перидермада учрайди.
Сапонинлар оқ
рангли аморф бирикма, сапогенинлар эса кристалл
моддалар. Улар сувда, суюлтирилган этил (60-70%) ва метил спиртларида
яхши эрийди. 90 % ли этил спиртида эса фақат қайнатилгандагина эриб,
совитилганида қайта чўкади. Сапонинлар эфир, хлороформ ва бошқа органик
эритувчиларда эримайди. Уларнинг агликонлари – сапогенинлар,
аксинча
турли органик эритувчиларда яхши эрийди. Сапонинлар феноллар ва стероид
спиртлар билан молекуляр бирикма беради.
Ҳосил бўлган бирикмалар сувда ва спиртда ѐмон эригани сабабли,
сапонинларни ўсимликдан ажратиб олишда ва улар миқдорини аниқлашда
шу реакциялардан фойдаланилади. Стероид спиртларга кирадиган
холестерин миқдорини аниқлаш усуллари ҳам унинг сапонинлар (дигитонин)
билан эримайдиган молекуляр бирикма ҳосил қилишига асосланган.
Сапонинлар холестерин билан бирикқанда биологик фаоллигини йўқотади.
Сапонинларга яқин бўлган бирикмалар баъзан ҳайвонларда (илон, асалари ва
зулукда) ҳам учрайди.
Сапонинлар фаол биологик бирикмалардир. Таркибида сапонин бўлган
ўсимликлар кукунининг чанги бурун ва томоқнинг шиллиқ қаватларини
қичиштириб, йўталтиради ҳамда аксиртиради. Қон эритроцидларини эритиш
(гемолиз қилиш) сапонинларнинг энг муҳим ва ўзига хос хусусиятларидан
биридир. Шунинг учун сапонин эритмасини венага юбориш мумкин эмас.
50
Акс ҳолда эритроцидларни эритиб юбориши мумин (гемолитик заҳар).
Истеъмол қилинган баъзи сапонинлар (сапотоксинлар) кучли заҳар сифатида
таъсир қилиши мумкин.
Сапонинларни анализ қилиш усулларидан энг кўп қўлланиладигани –
уларга хос рангли реакциялар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: