43
ўрнашган. Гуллари кўримсиз, ярим соябонга тўпланган. Гулкосачаси 5 тишли
(баъзан 4 тишли), гултожиси яшил-оқиш. Беш бўлакли (баъзан 4 бўлакли),
оталиги 5 та (баъзан 4 та), оналик тугуни икки хонали, юқорига жойлашган.
Меваси – шарсимон, қизил-сариқ рангли (шакли ва
ранги апелсинни
эслатади), 2-8 уруғли хўл мева.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши.
Тайѐр маҳсулот ясси, юмалоқ
(тугмачага ўхшаш), сарғиш-кулранг, бир томони ботиқ иккинчи томони дўнг
ѐки текис уруғдан иборат, Уруғ диаметри 1,5 см, қалинлиги 3-6 мм бўлиб,
устида марказдан четга қараб (радиуси бўйлаб) йўналган жуда кўп ѐпишган
туклар бор, шу сабабли ипаксимон ялтироқ.
Уруғнинг дўнг томони марказида киндиги бўлиб, у кичкина бўртма
шаклида кўринади. Кучала жуда ҳам қаттиқ бўлиб, сувда ярим соат
қайнатилгандан сўнг юмшайди. Кейин уни пенцет ѐрдамида ўртасидан
бўлиш мумкин. Уруғ пўсти остида шохсимон, қаттиқ оқиш кулранг
эндосперма ҳамда узунлиги 7 мм га етадиган эмбрион жойлашган. Уруғ
палпаси устма- уст ўрнашган. Маҳсулот хидсиз, аччиқ мазаси бор.
Кимёвий таркиби.
Кучала уруғи 2-3% алкалоидлар йиғиндисидан
иборат бўлиб, у стрихнин ва бруциннинг тенг қисмларини ташкил қилади.
стрихнин
Ишлатилиши.
Кучала настойкаси ва стрихнин
нитрат марказий нерв
системасини кўзғатиш учун ишлатиладн. Стрихнин ичак ярасида, моддалар
алмашинувини яхшилашда, иштаха очишда қўлланилада.
Стрихнин нитрат
порошок ва ампулада чиқарилади.
44
Стрихнинга сифат реакцияси. Кучала уруғидан спирт ѐрдамида
олинган ажратмадан чинни идишчага 1-2 мл
солиб, қуруқ қолдиқ қолгунча
парлатилади ва қолдиққа 1-2 томчи концентрланган сульфат кислотаси
томизилади ва устига калий бихромат (K
2
Cr
2
O
7
) кристалли билан чизилади.
Натижада қизил-бинафша рангли йўл ҳосил бўлади.
Бруцинга реакция.
Кучала уруғидан спирт ѐрдамида олинган
ажратмадан чинни идишчага 1-2 мл солиб, қуруқ қолдиқ қолгунча
парлатилади ва қолдиққа 1-2 томчи концентрланган азот кислотаси
томизилади. Натижада олов-қизил ранг ҳосил бўлади.
Оддий бангидевона ва Мексика бангидевонаси доривор хом
ашёларини микроскопик текшириш. Катта қончўп доривор хом
ашёсини макроскопик ва микроскопик текшириш.
Топшириқ:
Келтирилган ҳар бир ўсимлик учун №1-шакл
тўлдирилади.
2. Оддий бангидевона –
Datura stramonium
L. Итузумдошлар –
(Solanaceae) оиласи.
Бир йиллик, ѐқимсиз ҳидли, бўйи 100 см, баъзан 120 см га етадиган ўт
ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, туксиз айрисимон шохланган. Барги оддий,
бандли, тўқ яшил, туксиз (поянинг юқори қисмидагилари тукли) бўлиб,
пояда кетма - кет жойлашган. Гуллари йирик пояда якка-якка ўрнашган.
Гулкосачаси найчасимон, беш қиррали, беш тишли, асос қисми халқа
шаклида мева билан бирга.
Гултожиси оқ, воронкасимон,
узун ва тор найчали, бурчаксимон
ўйилган, беш тишли, қайрилган, гулкосачасидан икки марта катта, оталиги 5
та, оналик тугуни икки хонали юқорига жойлашган. Меваси – тухумсимон,
қаттиқ ва йўғон тиконлар билан қопланган, тик ўсувчи, тўртта чаноғи билан
очиладиган кўсакча. Уруғи қора, хира юмалоқ буйраксимон,
ясси устки
томонида майда чуқурчалари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: