4.5. Бир рангли ва серверли тармоқ операцион тизимлари
Тармоқ компьютерлари орасидаги вазифаларнинг қандай тақсимланганлигига боғлиқ равишда улар учта турли хил вазифаларни бажариши мумкин:
фақат бошқа компьютерларнинг сўровларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган компьютер тармоқнинг ажратилган сервери вазифасини ўтайди;
бошқа машинанинг ресурсларига сўровлар билан мурожаат қиладиган компьютер мижозли боғлама вазифасни бажаради;
мижоз ва сервер вазифасини биргаликда бажарадиган компьютер бир рангли боғлама ҳисобланади.
Кўриниб турибдики, тармоқ фақат мижоз ёки сервер тугунларидан иборат бўла олмайди. Компьютерларнинг ўзаро ишлашини таъминлайдиган тармоқ қуйидаги схемаларнинг бири бўйича қурилиши мумкин:
бир рангли боғламалар асосидаги тармоқ бир рангли тармоқ бўлади;
мижозлар ва серверлар асосидаги тармоқ ажратилган серверларли тармоқ бўлади;
барча турдаги боғламаларни ичига оладиган тармоқ гибрид тармоқ бўлади.
Бу схемаларнинг ҳар бири қўлланиш соҳасини белгилайдиган ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Бир рангли тармоқларда (4.4-расм) барча компьютерлар бир-бирларининг ресурсларига рухсат этиш имконияти нуқтаи назаридан тенг. Ҳар бир фойдаланувчи ўз хоҳиши бўйича ўз компьютерининг қандайдир ресурсини ажратилган деб эълон қилиши мумкин, бундан кейин бошқа фойдаланувчилар бу ресурсларга мурожаат қилишлари ва уларни ишлатишлари мумкин. Бир рангли тармоқларда барча компьютерларга тармоқдаги барча компьютердаги потенциал тенг имкониятларни берадиган операцион тизим ўрнатилади. Бундай турдаги тармоқ операцион тизимлари бир рангли операцион тизимлар дейилади. Бир рангли операцион тизимлар тармоқ хизматларининг ҳам сервер, ҳам мижоз компонентларига эга бўлиши керак (расмда улар мос равишда С ва К ҳарфлари билан белгиланган).
Бир рангли операцион тизимларга мисол қилиб LAN tastic, Personol Ware, Windows for Workgroups, Windows NT, Workstation, Windows 95/98 операцион тизимларини келтириш мумкин.
Бир рангли тармоқда барча компьютерларни тенг ҳуқуқлилиги ўрнатилганда функционал носимметриклик вужудга келади. Одатда, тармоқда биргаликда ишлатишга ўз ресурсларини беришни хоҳламайдиган фойдаланувчилар бор бўлади. Бундай ҳолда уларнинг операцион тизимларининг сервер имкониятлари активлашмайди ва компьютерлар фақат мижозлар вазифасини бажаради. Шу билан бир вақтда тармоқ маъмури тармоқнинг баъзи компьютерларига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бириктириши мумкин. Бунда у қўйидаги тарзда уларни фойдаланувчи ишламайдиган серверларга айлантиради. Бир рангли тармоқда мижоз қисмлар вазифаларининг ишлатилмаслиги ҳисобига эришилади.
Бир рангли тармоқлар ташкил этишда ва ишлатилишда оддий, бу схема бўйича ишлашда компьютерлар сони 10-20 дан ошмаган, унча катта бўлмаган тармоқларда ташкил этилади. Бу ҳолда бошқаришнинг марказлаштирилган воситаларини қўлланилишининг зарурати йўқ, бир неча фойдаланувчиларга ажратиладиган ресурслар рўйхатини ва уларга рухсат этиш параллелларини мувофиқлаштириш етарли бўлади.
Бироқ катта тармоқларда бошқаришнинг марказлаштирилган воситалари, маълумотларга ишлов бериш ва сақлаш, айниқса маълумотларни ҳимоя қилиш зарур бўлиб қолди ва бу имкониятларни ажратилган серверлар орқали тармоқларда осон таъминлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |