М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet85/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Назорат саволлари



  1. Операцион тизим томонидан компьютер ресурсларини бошқариш масаласи нимадан таркиб топган?

  2. Операцион тизимнинг асосий компонентларини санаб ўтинг.

  3. Тармоқ ОТ қандай дастурий воситалардан ташкил топган ва у қандай ишлайди?

  4. Тармоқ хизматлари ва тармоқ сервисларини, булардан ташқари уларни амалга ошириш вариантларини санаб ўтинг.

  5. Бир рангли ОТ серверли операцион тизимдан нимаси билан фарқ қилади?

  6. Тармоқ операцион тизимларига асосий талаб нимадан иборат?

  7. Ядро ёрдамчи модулларининг функциялари нималардан иборат?

  8. ОТ ядроси ишини фойдаланувчи ва имконияти юқори (маъмур) режимларда тавсифлаб беринг.

  9. ОТ ишининг аппаратли қўллаб қувватлаш воситаларни айтиб беринг.

  10. OSI моделининг қайси поғонаси транспорт нимтизимига тегишли?

  11. Тармоқ хизматлари ва ОТ ўзаро алоқасини тавсифлаб беринг.

  12. Windows Server 2000 тармоқ ОТ оиласининг характеристикалари ҳақида маълумот беринг.



V-БОБ. Локал ҳисоблаш тармоқлари

Локал ҳисоблаш тармоқларини яратиш – бу технологияларни танлаш, ишчи станциялар сонини, уларнинг ўзаро жойлашувини аниқлаш бўлиб, фаолият турига қараб фойдаланувчиларнинг ишчи гуруҳлари аниқланади. Локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) чекланган ҳудудда ишлайди, уни яратишда одатда махсус ўрама жуфт ёки коаксиал кабеллардан фойдаланилади. Айрим ҳолларда узоқ масофаларда алоқани таъминлашда ёки ҳимоя бўйича юқори талаб қўйилганда оптик толали кабеллар кўлланилади. Локал тармоқлар учун кабель бир вақтда кўплаб абонентлар фойдаланувчи моноканал ролини бажаради.


Белгиланган мақсади, атхитектураси, маълумот алмашинувини ташкил қилиш ва абонентларни ўзаро алоқа қилиш қоидаси бўйича локал тармоқларнинг ҳар хил турларини белгилаш мумкин. ЛҲТ барча турлари ахборот тизимлари ҳисобланиб, ахборот ресурслари билан ишлаш имкониятини таъминлайди. Кўп ҳолларда ЛҲТ катта тармоқнинг бир қисми бўлиб, бўлим, департамент, лаборатория, марказ, офис ёки ишлаб чиқариш соҳаларига боғлиқ бўлган ҳудудий ҳарактердаги маълумотларга ишлов бериш вазифасини бажаради. Бўлимларнинг фаолият тури сервислар ва хизмат сифатини ўз ичига олувчи локал тармоқларнинг архитектурасига таъсир кўрсатади.
Функционал вазифасига кўра локал тармоқлар қуйидаги турларга бўлинади:
- иш ҳужжат алмашинуви, норматив-маълумотнома, кутубхона ва ахборот архиви бўйича фойдаланувчиларнинг ахборот хизматини бажарувчи тармоқ;
- асосий вазифаси илмий-техник ҳисоблашларни бажарувчи ва тадқиқот лойиҳаларини автоматлаштириш бўлган локал тармоқ;
- қарор қабул қилиш тизимлари, эксперт тизимлари, масофавий ўқитиш, дизайн ва лойиҳалаш тармоқлари;
- маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо ва маркетинг бўйича корхона фаолиятини бошқарувчи локал тармоқ.
Ўтказувчанлик хусусияти бўйича ЛҲТ қуйидаги даражаларга бўлинади:
- ингичка коаксиал кабель ёки ўрама жуфт кабелларидан фойдаланувчи, ўтказувчанлик хусусияти паст (маълумот узатиш тезлиги 10 Мбит/с атрофида) бўлган ЛҲТ;
- йўғон коаксиал кабель ёки экранланган ўрама жуфт кабелларидан фойдаланувчи, ўтказувчанлик хусусияти ўртача (маълумот узатиш тезлиги 100 Мбит/с гача) бўлган ЛҲТ;
- оптик толали алоқа кабелларидан фойдаланувчи, ўтказувчанлик хусусияти юқори (маълумот узатиш тезлиги 1000 Мбит/с гача) бўлган ЛҲТ.
Локал тармоқнинг дастлабки технологияларида физик поғонада компьютерларни бирлаштирувчи қулай восита сифатида ажратилган муҳитлардан фойдаланилган. Амалда барча технологияларнинг (ArcNet, Token Ring, FDDI, Ethernet) бошланғич босқичида ажратилган муҳитлардан фойдаланилган. 90-йилнинг ўрталарига келиб унумдорлик, ишончлилик ва кенг кўламлилиги жиҳатидан юқори кўрсаткич эвазига кабелли маҳаллий тармоқлардаги барча технологиялар ўрнини пакетлар коммутация технологияси эгаллай бошлади.
Замонавий локал тармоқлар иккала технология бўйича қурилади, фақат Ethernet технологияси олдинроқ пайдо бўлган бўлиб, унда муҳитнинг ажратиладиган алгоритми сифатида тасодифий рухсат усули қўлланилади. Локал тармоқни ўрганишда айнан ушбу классик технологиялардан бошлаш мақсадга мувофиқ. Ethernet технологияси Token Ring ва FDDI каби локал тармоқ технологиялари оиласига киради.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish