М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Тармоқ транспорт воситалари



Download 3,75 Mb.
bet83/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

4.9. Тармоқ транспорт воситалари

Операцион тизимларнинг функционал компонентларига бағишланган олдинги бўлимларда тармоқ воситаларининг тузилмаси кўриб чиқилган. Тармоқ воситалари икки поғонага: тармоқ хизматларига (клиент ва сервер қисми) ва операцион тизимларнинг транспорт воситаларига бўлинган эди. Тармоқ хизматлари компьютерлар фойдаланувчиларига файлларга рухсат этиш, почта хабарларини алмаштириш, тармоқнинг ажратилган принтерларига рухсат этиш каби сервисларни тақдим этади. Тармоқ серверлари ва мижозлар ўзаро ишлай олиши учун тармоқ транспорт воситалари бўлиши зарур.


Операцион тизимларнинг тармоқ транспорт воситалари тармоқ орқали компьютер орасида хабарларни узатади. Ривожланган замонавий тармоқлар, қоидага кўра, кичик тармоқлардан ташкил топади. Улардан ҳар бири ҳар хил турдаги қурилмалардан ташкил топган, турли тармоқ технологияларини ишлатади ва турли топологияларга эга бўлади.
Операцион тизимларнинг сервер ва мижоз қисмлари OSI моделининг юқори поғонали компонентлари тоифасига киради, шунинг учун моделнинг пастки поғоналарида ишлайдиган операцион тизимнинг транспорт тармоқ воситалари маълумотларни узатишнинг оддий ва юқори кўриладиган поғоналарини таъминлаши керак. Алоҳида компьютер операцион тизимининг транспорт воситалари компьютер тармоғи коммуникацион воситаларининг қисми ҳисобланади. Бу коммуникацион воситалар компьютерлардан ташқари, маршрутизаторлар ва коммуникаторлар каби оралиқ боғламаларни ўз ичига олади. Тармоқнинг маршрутизаторлари ва коммутаторлари ўз дастурий таъминоти бошқаруви асосида ишлайди.
Компьютерлар операцион тизимлар ва оралиқ боғламаларнинг тармоқ воситалари тармоқда фойдаланувчилар ва амалий масалаларнинг ахборот алоқаларини таъминлайдиган ягона дастурий коммуникацион тизимни ташкил этади.
Замонавий компьютер тармоқлари компьютер трафигининг самарадор узатилишини таъминлайдиган пакетлар коммутация технологияси асосида ишлайди. Пакетлар коммутация технологияси, пакетларнинг тузилмаси ва буферлаштириш, пакетларни ҳаракатлантириш усуллари, назорат йиғиндисининг вазифаси олдинги бўлимларда кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тармоқ боғламаларининг ўзаро ишлаш модели бўлган OSI модели кўриб чиқилган. Бу моделга мувофиқ тармоқ ресурсларига рухсат этишни таъминлайдиган тармоқ хизматлари, операцион тизимларнинг дастурий компонентлари билан ишлатилиши моделнинг юқори поғонасига мос келиши керак. Хабарларни шакллантириш, манзилларни ўзгартириш ва маршрутни аниқлаш вазифаларини бажарадиган тармоқ операцион тизимларнинг транспорт воситалари OSI моделининг пастки поғоналарига жойлашади.
Пастки тўртта поғоналар протоколлари (каналли, физик, тармоқли, транспорт) транспорт кичик тизими дейилади, чунки улар ихтиёрий топологияли ва турли технологиялар таркибий тармоқларида берилган сифат поғонасида ҳабарларни транспортировкалаш масаласини тўлиқ ечади. Қолган учта юқори поғоналар (амалий, тақдим этиш, сеансли) транспорт кичик тизимидан фойдаланиб амалий сервисларни тақдим этиш масаласини ечади.
Протоколлар стеклари, шунингдек, ягона дастурий коммуникацион муҳит транспорт кичик тизимининг ишлашини таъминлайдиган аппарат-дастурий воситалар локал ва глобал тармоқларга бағишланган кейинги бўлимларда баён этилади.
Тармоқнинг икки компьютери ўзаро ишлашганда тармоқ операцион тизимининг вазифасини кўриб чиқамиз. Ҳар бир компьютер мижоз ва сервер қисмлардан иборат бўлган ўз операцион тизимига эга. Мос дастурлар-редиректорлар келган сўровни қаерга: компьютернинг ўз локал ресурсларига ёки бошқа компьютерларнинг тармоқ ресурсларига юбориш зарурлигини аниқлайди.
4.9-расмда бир тармоқнинг икки компьютерлари тармоқ операцион тизимларининг мос дастури компьютерларининг ўзаро ишлаши кўрсатилган. Мижоз ролида А компьютер, мижознинг барча амалий дастурларининг сўровини бажарадиган сервер ролида В компьютер қатнашади.
А компьютердаги амалий дастур В компьютер ресурсига сўров хабарини мослаштиради, бу маълумотлар файл, факсимил аппарат ёки принтер бўлиши мумкин. Сўров операцион тизимга йўналади, у дастур-редиректор орқали сўровни мижоз қисмига йўналтиради. Кейин мижоз қисми сўровни мос порт драйверига йўналтиради (масалан, СОМ-портга). А компьютер портининг драйвери ва контроллери В компьютернинг мос порти драйвери ва порт контроллери билан ўзаро ишлаб хабарни байтма-байт портнинг драйвери орқали В компьютер операцион тизимнинг сервер қисмига узатади.
В компьютернинг сервер қисми ўзининг операцион тизими орқали барча мижозлар учун умумий бўлган ўз локал ресурсларига мурожаат қилади. Кейин транспорт тизими орқали А ва В компьютерларининг сервер ва мижоз қисмлари ўзаро иш олиб боришади: А компьютернинг маълумотлари В компьютер орқали чиқарилади ёки В компьютер хотирасидан файл тармоқ орқали А компьютернинг амалий масаласига (амалий дастурга) узатилади.
Тармоқнинг иккита компьютерларининг ўзаро ишлаши баён этилган тартибини принтер билан биргаликда ишлатиш мисолида кўриб чиқамиз. Ўзаро ишлаш компьютерлар орасида алоқа каналлари бўйлаб узатиладиган хабарлар кўринишида ифодаланади. Хабарлар баъзи ҳаракатларнинг бажарилишига буйруқлардан (масалан, керакли файлни очиш) ва бу файл билан ишлашдан иборат бўлиши мумкин.



Дастлаб компьютернинг ажратилган ташқи қурилмаси бўлган принтер билан ўзаро ишлаш тартибини кўриб чиқамиз. Компьютер ва исталган турдаги ташқи қурилмаси орасида ўзаро ишлашини ташкил этиш учун ташқи физик интерфейслар кўзда тутилган.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish