Токенни узатиш усули одатда тизим орқали амалга оширилади. Токенни қабул қилган ҳар бир компьютер белгиланган вақт оралиғи – токенни ушлаб туриш вақти давомида ажратилган муҳитдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу вақт оралиғида компьютер ўзининг кадрларини жўнатади. Белгиланган вақт тугаганидан сўнг компьютер токенни бошқа компьютерга узатиб беришга мажбур. Шундай қилиб, агарда компьютерлар сони аниқ бўлса, у ҳолда фойдаланишни кутиш вақти токенни ушлаб туриш вақтига тенг бўлади. Агарда токенни қабул қилган компьютернинг жўнатадиган пакетлари йўқ бўлса, белгиланган вақтнинг ўтишини кутмасдан токенни кейинги компьютерга беради, бундай ҳолат эса кутиш вақтини қискаришига олиб келади. Токенни компьютердан компьютерга узатиш кетма-кетлиги турли хил усул билан аниқланиши мумкин. Token Ring ва FDDI тармоқларида топология тузилишидан аниқланади. Ҳалқа топологиясида компьютер токенни ўзидан битта олдинги қўшнисидан олади, жўнатишда эса кейингисига узатади. Токенни узатиш алоритмини фақат ҳалқада эмас, балки бошқа топологияларда ҳам амалга ошириш мумкин. Компьютерларни физик улаш учун умумий коаксиал кабелдан фойдаланганда токен компьютер кабелга қаердан уланганганлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда олдиндан белгиланган кетма-кетликда компьютерга узатилади.
Ажратилган муҳитга киришнинг бошқа усули бу марказлашган сўров усули. Тармоқда ажратилган боғлама мавжуд бўлиб, у боғламалар ўртасида тақсимланган муҳит учун ҳаракатида ҳакам вазифасини бажаради. Ҳакам тармоқдаги боғламалардан узлуксиз равишда узатишга кадрлар бор ёки йўқлиги ҳақида сўраб туради. Маълумотларни узатиш бўйича хабарлар йиғиб олинганидан сўнг ҳакам кадрларни узатувчи боғламага ажратилган муҳитни эгаллаб, кадрларни узатиш ҳуқуқини беради. Кадрлар узатиш жараёни тугаганидан сўнг сўров жараёни такрорланади.
Сўров алгоритми ҳам марказлашмаган кўринишда бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда барча боғламалар бир-бирларига ажратилган муҳит ёрдамида кадрларни жўнатиш бўйича эхтиёжлари ҳақида хабар беради. Бундан сўнг ушбу ахборот асосида ва ҳар бир боғлама маълум бир шартларига мос ҳолда пакетларни узатиш бўйича бошқа боғламаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзининг навбатини аниқлайди.
Детерминаллашган рухсат алгоритмлари тасодифий рухсат алгоритмларидан фарқ қилади. Детерминаллашган рухсат алгоритмлари кўп юкламали яъни фойдаланиш коэффициенти бирга яқинлашган тармоқларда унумли ишлайди. Юкламаси кўп бўлмаган тармоқларда тасодифий рухсат алгоритми бир мунча унумли ҳисобланади, бундай ҳолда муҳитдан фойдаланиш ҳуқуқини аниқлаш жараёнига вақт кетказмасдан кадрларни дарҳол узатиш имконини беради. Детерминаллашган кириш усулининг авфзаллиги яна шундаки улар трафикни бошқариши мумкин.
Кадрларни транспортлаш жараёнини кўриб чиқамиз.
Транспортлаш фойдалана олиш усулига боғлиқ ҳолда бир неча босқичда МАС поғонада бажарилади.
Кадрларни шакллантириш. Бу босқичда юқори поғонадан олинган ахборот асосида кадр майдонларини (манба ва қабул қилувчи манзили, маълумотлар, юқори поғонадаги маълумотларни узатувчи протокол хусусияти) тўлдириш амалга оширилади. Кадр шакллантирилиб бўлинганидан сўнг МАС поғонаси кадрлар йиғиндисини ҳисоблайди ва уларни мос майдонларга жойлаштиради.
Муҳит орқали кадрларни узатиш. Қачонки кадр шакллантирилган ва ажратилган муҳитга киришга рухсат олинган бўлса, МАС поғона кадрларни барча кадр майдонларини битлаб муҳитга узатувчи физик поғонага ўтказади. Физик поғонаси вазифасини кадр байтларини кема-кет битларга ўзгартирувчи ва уларни мос равишда электр ёки ёруғлик сигналларига кодловчи тармоқ адаптерининг узатувчиси бажаради. Сигналлар муҳит орқали ўтганидан сўнг ажратиладиган муҳитга уланган, сигналларни қайта байтларга айлантириб берувчи тармоқ адаптерларига келиб тушади.
Кадрни қабул қилиш. Ажратилган муҳитга уланган ҳар бир тармоқ боғламасининг МАС поғонасига келиб тушган кадрнинг белгиланган манзилини текширади ва агарда у ўзининг манзили билан мос келса, унга ишлов беришни давом эттиради, акс ҳолда эса кадр ташлаб юборилади. Ишлов бериш жараёнининг давомида кадрларнинг назорат йиғиндиси текширилади. МАС поғонаси аниқ назорат йиғиндисига эга бўлган кадрни юқори поғонага узатади, шу билан МАС поғонанинг вазифаси ниҳоясига етади. Агарда кадрларнинг назорат йиғиндиси ахборотни узатиш вақтида бузилганлигини билдирса кадр ташлаб юборилади.
Келтирилган пакетларни жўнатиш кетма-кетлиги дейтаграммали ярим дуплексли маълумотларни узатиш ҳолатига мос келади.
LLC поғонани бажарадиган вазифаларини кўриб чиқамиз:
тармоқда бирга турувчи поғона билан интерфейсни ташкил қилиш;
берилган даражадаги ишончлиликда кадрларни етказишни таъминлаш.
LLC поғонанинг интерфейсли функциялари - фойдаланувчи ва хизматчи маълумотларни МАС поғонаси ва тармоқ поғонаси ўртасида узатиш. Маълумотларни поғона бўйича юқоридан пастга узатганда LLC поғона фойдаланувчи маълумотлари жойлашган пакетни (мисол учун IP- ёки IPX-пакет) тармоқ поғонасидаги протоколдан қабул қилади. Пакетдан ташқари юқоридан LAN технологиясидаги форматда белгиланган боғлама манзили ҳам узатилади. Бу манзилдан кадрларни ушбу локал тармоқ бўйлаб узатишда фойдаланилади (TCP/IP стеки атамаларида бундай манзил аппаратга тегишли деб аталади). Тармоқ поғонасидан олинган пакет ва аппарат манзилни LLC поғона кейинги пастки МАС поғонага узатади.
Зарур ҳолларда LLC поғона маълумотларни тармоқ поғонасининг бир нечта протоколларидан МАС поғонадаги ягона протоколга узатиш орқали мультиплекслаш масаласини ҳам ечади. Маълумотларни поғона бўйича пастдан юқорига узатилганда МАС поғонадан тармоқдан келган тармоқ поғонасидаги пакетни LLC қабул қилади. Энди унга яна бир интерфейс функциясини бажариш қолади, яъни бу демультиплекслаш бўлиб, МАС орқали олинган маълумотларни қайси тармоқ протоколидан жўнатиш масаласини ечиш қолади (5.4-расм).
LLC поғонанинг иккинчи асосий вазифаси – бу белгиланган даражадаги ишончлиликда кадрларни етказиш. LLC протокол бузилган ёки йўқолган кадрни тиклаш амали бор ёки йўқлиги, яъни ишончли етказиш бўйича фарқланувчи бир нечта ишчи ҳолатни қўллайди. Тармоқ поғона билан бирга турувчи LLC поғона ундан у ёки бу сифат билан канал поғонасидаги транспорт амалини бажаришга сўров қабул қилади. LLC поғона юқоридаги поғонага уч турдаги транспорт хизматини тақдим қилади.
LLC1 хизмати – ўрнатилмасдан боғланиш ва қабул қилинган маълумотларни тасдиқламайдиган хизмат. LLC1 фойдаланувчига маълумотларни узатиш учун кам сарфли воситани беради. Бундай ҳолда LLC дейтаграмма иш ҳолатини қўллайди, шунинг учун ҳам ЛҲТ МАС поғонасида умуман дейтаграмма ҳолатида ишлайди. Одатда бу амал хатоликдан сўнг маълумотларни тиклаш ва маълумотларни тартиблаш каби вазифалар юқори поғоналарда турувчи протоколлар бажарилганда ишлатилади ва шунинг учун LLC поғонада уларни такрорлашга ҳожат йўқ.
LLC2 хизмати – фойдаланувчига ихтиёрий маълумотлар блокини узатишдан олдин мантиқий боғланишни ўрнатиш имконини беради ва керак бўлса ушбу ўрнатилган боғланиш доирасида блоклар оқимини тартиблаш ва хатоликдан сўнг маълумотларни тиклаш амали бажарилади. Маълумотларни ишончли етказиш учун LLC2 протокол сирпанувчи ойна алгоритмидан фойдаланади.
LLC3 хизмати – боғланиш ўрнатилмасдан хизмат, фақат бунда қабул қилинган маълумотлар тасдиқланади. Бир неча ҳолларда (мисол учун реал вақт тизимлари, ишлаб чиқариш тармоқларини бошқариш) бир томондан маълумотларни жўнатишдан олдин мантиқий боғланишдаги вақт сарфи тўғри келмайди, бошқа томондан эса жўнатилган маълумотларни қабул қилинганлигини тасдиқлаш зарур ҳисобланади. Бу турдаги ҳолатлар учун LLC3 хизматининг LLC1 ва LLC2 ўртасида ўзаро келишув бўлган қўшимча хизмат назарда тутилган, у мантиқий боғланишни ўрнатишни назарда тутмайди, лекин қабул қилинган маълумотларни тасдиқлашни таъминлайди. Юқорида келтирилган LLC поғоналарнинг қайси биридан фойдаланиш юқори поғона талабидан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |