М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Арифметик-мантиқий қурилма



Download 3,75 Mb.
bet28/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Арифметик-мантиқий қурилма сонларни (операндларни) асосий ишлов бериш боғламаси бўлиб, операндларнинг иккита киришига ва битта натижа чиқаришига эга.
АМҚ одатда , 10-15 та турдаги арифметик ва мантиқий операцияларни ишлатади, бунда буйруқларнинг умумий сони бир неча ўнлаб ва ҳатто юзлаб сонларгача етиши мумкин. АМҚ нинг разрядлилиги, одатда, ишлов бериладиган операндларнинг разрядлилигидан икки марта катта бўлади.

АМҚ нинг кириш ва чиқиш учун БР1 ва БР2 вақтинча сақлаш буфер регистрлари қўлланади. Оралиқ натижани вақтинча сақлаш учун аккумулятор АК мўлжалланган. Зарурат туғилганида аккумулятор элементар операцияларни (суриш, инверслаш, белги бериш, ноллашни) бажариш мумкин. Аккумуляторнинг разряди АМҚ нинг разрядлар сонига тенг.


АМҚ нинг функциялари умуман процессорнинг архитектурасини аниқлайди. Кўплаб процессорлар АМҚ ларни бажарадиган операциялар қуйидагилар ҳисобланади: қўшиш, айириш, ва, ёки, инверслаш, ўнгга суриш, чапга суриш. Уларнинг асосида мураккаброқ кўп тактли кўпайтириш/бўлиш операциялари амалга оширилади.
АМҚ да юқорида айтилганлардан буйруқнинг бажарилиш босқичларидан тўртинчиси, яьни маьлумотларга бевосита ишлов бериш бўйича операциялар амалга оширилади. Операндлар МЛШ шинаси орқали асосий хотирадан БР1 ва БР2 буфер регистрларига берилади.
Аппарат маьноси бўйича кўп функцияли сумматор бўлган ОК операцион қурилма арифметик ва мантиқий амалларни бажаради. Ишлов бериш натижаси сақлаш ва ишлов бериш боғламаларидан бири (АК) аккумляторга узатилади. БР1 га маьлумотлар шинасидан, БР2 га эса дастурни кейинги бажарилиш қадамида зарур бўлган навбатдаги операцияни бажарилиш натижасининг маьлумотлари юборилади.
АМҚ таркибига фақат комбинацион схемалар киритилган, шунинг учун дастлабки маьлумотлар АМҚ киришига берилганида унинг чиқишида бирданига аккумуляторга жойлаштириладиган натижа маьлумотлари пайдо бўлади. Дастурнинг навбатдаги қадами операциясини бажарилиши учун бу маьлумотлар бирданига БР2 киришига узатилади. БР1 ва БР2 буфер регистрлари дастурчи мурожаат қила олмайдиган регистрдир.
Аккумулятор маълумотлар билан турли амал бажаришда процессорнинг бош регистри ҳисобланади. Процессор бевосита аккумуляторда маълумотлар устида бир неча ҳаракатларни бажариши мумкин. Ундаги маълумотлар барча разрядларга нолни ёзиш билан тозаланган, ўнгга ёки чапга сурилган қийматни инверсланганини олиниши мумкин. Аккумулятор разрядларининг сони процессор сўзининг узунлигига мос бўлади, шу билан бирга, икки ҳисса узунликдаги аккумуляторлар ҳам ишлатилади. Қўшимча разрядлар аниқликда йўқотилмаслик мақсадида, кўпайтириш операциясини бажаришда ишлатилади.
Процессорнинг зарур элементларидан бири АМҚ чиқишлари билан боғланган натижа белгилар регистри (БЛР) ҳисобланади. У арифметик ва мантиқий операциялар натижаларининг белгиларини (байроқларини) қайд этиш ва белгиларига натижанинг нолга тенглиги, олинган натижанинг белгиси, катта разрядларда хона ортишининг мавжудлиги киритилса, бошқариш қурилмаси АМҚ да бажариладиган операциялар натижалари бўйича дастурнинг шартли ўтишларини ишлатиш учун кўрсатилган белгиларни ҳисобга олади. БЛР разрядларидан ҳар бири натижанинг кўзда тутиладиган белгиларидан бирини қайд этади. Кўпинча БЛР алоҳида қурилма бўлмай, процессор ичида алоҳида триггер схемалари бирикмаси ҳисобланади. Улар ҳар бири иккилик сонлар устида операцияларнинг бажарилишида процессор боғламаларининг ҳолатларини акс этади. Текширишларнинг натижаларини қайд этиш, буйруқларнинг бажарилишини табиий кетма-кетлигининг бузилиши, яъни ўтиш процедурасини ишлатишда жуда муҳимдир. БЛР регистри дастурчига дастурнинг бажарилиши тартибини маълум шартларда ўзгартириш учун процессорнинг ишлашини ташкил этиш имконини беради. Тартибни ўзгартирадиган буйруқлар шартли ўтиш буйруқлари дейилади. Бу буйруқлар ҳолатлар регистрининг у ёки бу разрядини қўлланиладиган қийматига мос равишда дастурнинг бажарилишининг боришини ўзгартириш учун мўлжалланган. Бу махсус буйруқларни анъанавий ишлатиш усули КҲ буйруқлар ҳисоблагичини янги маълумотлар билан (агар БЛР маълум разрядининг қиймати бирга тенг бўлиб қолса) юклашни кўзда тутади.
2.4,г-расмда маълумотларни киритиш ва чиқариш портларининг умумийлаштирилган схемаси келтирилган. П1, П2 чиқишларнинг портлари чиқариш ташқи қурилмалар принтер ва модемларга боғланган. Портларнинг бошқа ПN-1, ПN гуруҳлари маълумотларни киритиш қурилмаларига - сканерларга, клавиатураларга боғланган. Киритиш/чиқариш модули (КЧМ) аниқ аппаратли кўринишида кўплаб бажарилиш вариантларига эга, лекин унинг асосий вазифаси қўлланилиши бўйича турларга бўлинган ташқи қурилмаларига ва МЛШ шинаси орқали маълумотларни алмаштириш қурилмаларига компьютернинг уланишини таъминлаш ҳисобланади.
П1...ПN бевосита портларнинг схемалари компьютерни унга уланган ташқи қурилмаларига электр ва мантиқий уйғунлаштирилишини, шунингдек, қабул қилинган стандартлар бўйича маълумотларни у ёки бу томонга узатилишини таъминлайди.
Буйруқни бажарилишининг бешинчи босқичи ҳисоблаш процедурасини якунлайди, бунда натижа учта турли манзиллар бўйича ёзилиши мумкин:

  • ҳисоблашнинг кейинги қадамида натижанинг ишлатилиши зарурати бўлганида БР2 га;

  • ҳисоблашларнинг яқинроқ қадамларида вақтинча сақлаш ва фойдаланиш учун процессорни УВР ички регистрларидан бирига;

  • оператив хотирага, янги хонага ёки эскисини аввалги ўқилган операнднинг ўрнига.




Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish