М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet36/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Операция тури

Мисоллар

Арифметик ва мантиқий

Бутун сонли арифметик ва мантиқий операцилар: қўшиш, айириш, мантиқий қўшиш, мантиқий кўпайтириш

Маълумотларни узатиш

Ўқиш/ёзиш операциялари

Буйруқлар оқимларини бошқариш

Шартли ва шартсиз ўтишлар, процедураларни чақириш ва қайтаришлар.

Тизим операциялари

Тизимли чақиришлар, виртуал хотирани бошқариш буйруқлари ва бошқалар.

Сурилувчан нуқтали операциялар

Мавжуд сонлар устида қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш операциялари

Ўнлик операциялари

Ўнлик қўшиш, кўпайтириш, форматларни ўзгартириш ва бошқалар.

Сатрлар устида операциялар

Сатрларни қидириш, таққослаш ва қайта узатиш.

Процессор фақат ўзининг ички машина тилида ҳаракатларни бажаради, дастурни ишга туширишдан олдин у мнемоник ёзиш шаклидан машина тилига ўзгартирилиши керак. Айнан бу ўзгартириш дастури Ассемблер дейилади. У хотирада сақланадиган ва фақат ўзгартиришда ишга тушириладиган хизмт дастури. Ассемблер тилининг битта буйруғига дастурнинг битта буйруғи мос келади, бу ишлов беришнинг мураккаб масалаларида самарасиз ҳисобланади.


Кейинроқ фойдаланувчиларнинг табиий тиллардаги дастурларни қулайроқ ёзилишлари қўлланила бошланади (С, Паскаль). Учта ҳолларнинг барчасида маълумотлар манбалари ва натижаларни қабул қилувчи сифатида процессорларнинг ички регистрлари, сегмент регистрлари қатнашиши мумкин. Улар ёрдамида ишланадиган маълумотларни буйруқ коди билан ишлов беришнинг турли усуллари ва йўллари мавжуд, яъни кириш операндларини қаердан ўқиш ва ишлов бериш натижаларини (чиқиш операндларини) қаерга жойлаштириш лозимлигини аниқлаш керак. Бу усуллар манзиллаштириш усуллари дейилади. Тезлик ва процессорнинг улар билан ўзаро таьcирланишининг оддийлиги нуқтаи назаридан операндларни қабул қилувчи манбалари қанчалик хилма-хил бўлса, компьютернинг функционал имкониятлари шунчалик кенг ва унинг унумдорлиги юқори бўлади.
Айнан манзиллаштириш усулларининг хилма-хиллиги маълумотлар билан таъсир доирасини кенгайтиради. Бир операция коди учун (масалан, қўшиш) ҳар хил хотира турлари ОХҚ, ДХҚ, кэш, ички регистрлар қўлланилишли маълумотлар билан юқорида баён этилган ишлов бериш вариантлари қўлланилиши мумкин. Манзиллаштириш усулларининг катта хилма-хиллиги ҳисобига процессор буйруқларининг сони доимо ишлатиладиган операцияларининг сонидан катта бўлади.
Процессор буйруғининг узунлиги манзилли оралиқ ҳажмига, буйруқлар тизими эса қўлланилиш соҳасига боғлиқ. Процессор ички хотирасининг ҳажми қанчалик катта бўлса, унинг функционал имкониятлари шунчалик кенг, лекин хотиранинг катта ҳажмлари машина сўзнинг узунлигини ва мос равишда буйруқнинг манзилли қисмининг узунлигини оширишни талаб қилади.
Манзилли коднинг чексиз ўсишидан қочиш ва барча ички ва ташқи хотира қурилмаларининг имкониятларини самарали ишлатиш учун хотиранинг умумий ҳажми ва буйруқ манзилли қисмнинг узунлиги орасида тўғри пропорционал боғлиқликдан озод этадиган турли усуллар қўлланилади. Турли процессорларда манзиллаштириш усуллар сони 4 дан 16 тагача бўлиши мумкин.
Кенгайтирилган буйруқлар тизими (бир неча ўнлаб ва ҳатто юзлаб) ечиладиган масалалар синфи ва фойдаланувчига кўрсатиладиган хизматлар сифати нуқтаи назаридан компьютернинг имкониятларини оширади. CISC-архитектураларининг имкониятларидан фойдаланиш ва қўлланилиш тажрибаси шуни кўрсатдики, қувватли буйруқлар тизими кўпинча тўлиқ ишлатилмайди, кўп буйруқларни бажаришда қатнашадиган аппарат воситалар самарасиз ишлатилади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish