М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet39/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Конвейерли ишлов бериш бажарилиши керак бўлган функцияни майдароқ қисмларга (босқичларга) бўлинишига ва уларнинг ҳар бири учун аппаратуранинг алоҳида блоки ажратилишига асосланган. Унумдорлик бунда конвейернинг турли босқичларида бир вақтда бир неча буйруқларнинг бажарилиши туфайли ортади. Конвейерлаштириш процессорнинг ўтказиш хусусиятини оширади (вақт бирлигида тугайдиган буйруқлар сони), лекин у алоҳида буйруқнинг бажарилиш вақтини камайтирмайди.
Дастурнинг бир буйруғи турли функционал вазифали блоклар хотира, АМҚ, ички регистрлар, бошқариш боғламалари ёрдамида бажарилади. Оддий иш тартибида бир буйруқнинг алоҳида ташкил этувчилари (операцион ва манзилли қисм) кетма-кет бажарилади. Кўрсатилган блокларнинг бир вақтда ишлаши бирданига бир неча кетма-кет буйруқларни параллел ишлов беришга имкон беради. Масалан, битта арифметик операция мантиқий мустақил микрооперацияларга бўлиниши мумкин. Сурилувчи вергулли қўшиш буйруғи қуйидаги микро операцияларга ажратилиши мумкин: тартибларни айириш, мантиссаларни тенглаштириш, қўшиш, нормаллаштириш.
Умумий ҳолда буйруқнинг алоҳида қисмлари, яъни унинг тартиб рақами, операция тури, манзиллаштириш тури сектори, манзилли қисмлар (бирдан учгача) процессорнинг алоҳида аппаратли боғламаларида: буйруқлар ҳисоблагичида, буйруқлар регистрида, бошқариш схемасида, манзиллар регистрларида ва манзил дешифраторларида бажарилади. Буйруқнинг бажарилишини кўрсатилган босқичлари навбат бўйича ўрнатилган тартибда амалга ошади: 1-босқич – буйруқни ўқиш, 2-босқич – уни дешифрациялаш, 3-босқич-маълумотларни ўқиш, 4-босқич – операцияни бажариш, 5-босқич –натижанинг ёзилиши.
Агар ҳар бир босқични алоҳида шартли тасвирласак, у ҳолда жадвал кўринишида уларнинг ишлаш кетма-кетлигини ҳосил қилиш мумкин (2.21-расм).





Биринчи t1 вақт моментида процессорнинг мос боғламалари ёрдамида буйруқни ўқиш босқичи бажарилади. Биринчи босқич тугаганидан кейин процессор бошқа боғламаларидан фойдаланиб бу буйруқнинг иккинчи босқичини бажаришга (дешифрация) ўтади, аввалги бўшаган боғламалар ёрдамида эса энди дастурнинг биринчи босқичини бажаришга ўтади (t2 момент). Шундай қилиб, t2 моментда бир вақтда биринчи буйруқнинг иккинчи босқичи ва иккинчи буйруқнинг биринчи босқичининг бажарилиши амалга оширилади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish