М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet40/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Кейинги t3 моментда процессор биринчи буйруқнинг учинчи босқичини (маълумотларни ўқиш), иккинчи буйруқнинг иккинчи босқичини (дешифрация) ва учинчи буйруқнинг биринчи босқичини (буйруқни ўқиш) бажаради.
Кейинги t4 моментда энди бир вақтда процессорнинг турли боғламаларида дастур буйруқларининг бир-бирларидан кейин келадиган тўртта босқичлари бажарилади.
Ниҳоят t5 вақт моментида процессор биринчи буйруқнинг охирги бешинчи босқичини ва дастур буйруғининг ҳисоби бўйича бешинчи буйруқнинг биринчи босқичини бажаради. Шундай қилиб, t5 моментдан бошлаб процессорнинг барча бешта асосий функционал боғламалари ишлайди ва бир-бирларидан кейин келадиган дастур буйруқларининг навбатдаги бештасини бир вақтда конвейерли ишлов бериш жараёни амалга ошади.
Буйруқлар бажарилишининг оддий ноконвейерли усулида ҳар бир t вақт моментида дастурнинг битта буйруғи бажарилади.
Конвейерлаштириш фақат бажариладиган буйруқлар тахминан ишлатилиши вақтига тенг вақтга эга бўлганида самарали. Масалан, конвейерли ишлов беришда бир операциянинг бир неча босқичларда бўлиниб бажарилиши тўла юкланишга яқин бўлганида, дастурнинг навбатдаги операндларининг узатилиши тезлиги аппарат воситаларининг максимал унумдорлигига мос келганда самаралидир. Агар кечикиш вужудга келса, параллел бажариладиган операциялар сони камаяди. Бунда операцион тизим ёрдамида йўқотилиши мумкин бўлган баҳсли вазиятлар вужудга келиши мумкин. Операцион тизим бу барча вазиятларда баҳсли вазиятларнинг тўсатдан вужудга келиши вақтдан йўқотишларни камайтириш механизмига эга бўлиши керак.
Бир вақтда қўшилиб бажарилиши мумкин бўлган буйруқлар комбинацияларини (навбат алмашиш) алоҳида аппаратли блоклар қувватлай олмайдиган ҳолларда баҳсли вазиятлар вужудга келади. Бу дастур буйруқлари ҳам тез ишлатиладиган мантиқий буйруқларга, ҳам узоқ бажариладиган арифметик буйруқларидан иборат бўлиши туфайли вужудга келади. Бундай арифметик буйруқлар бажарилиш циклининг кечикишини келтириб чиқариши мумкин, бу операцион тизимнинг аралашувини талаб қилади. Кечикишда ҳамда ишлов беришда ҳам хотирага мурожаат қилишда ортиқча тактлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолда конвейерни бажариш тизими бир тактга ишни тўхтатишга мажбур.
Бундай баҳсли вазиятлар қуйидагилар ҳисобига ечилади:

  • хотирани модулли қуриш, бир неча модуллардан бирига мурожаат қилиш эҳтимоллиги юқори бўлиши;

  • кэш-хотиранинг борлиги, мурожаат қилиш ОХ ва кэш-хотира орасида бўлиниш мумкин (баъзан кэш-маълумотлар ва кэш-хотиралар ажратилади);

  • ОХ хотиранинг ўзи ҳам маълумотлар ва буйруқлар хотирасига ажратилади.


Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish