М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet48/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Симплекс иш тартиби маълумотларни фақат бир йўналишда узатишга имкон беради, узатувчи боғлама узатиш вақтида алоқа каналига яккахон эгалик қилади.
Ярим дуплекс иш тартиби маълумотларни икки томонлама, лекин ҳар бир вақт моментида фақат бир йўналишда узатишга рухсат этади. Йўналишларнинг алмаштирилиши махсус сигналнинг берилишини ва тасдиқланишнинг олинишини талаб қилади.
Дуплекс режим ахборот маълумотларни ҳар икки қарама-қарши йўналишларда бир вақтда узатилишига рухсат этади. Агар ҳар иккала йўналишларда ўтказувчанлик хусусияти бир хил бўлса, бу иш тартиби симметрик дуплекс иш тартиби, агар ўтказиш оралиқлари турли бўлса, бу режим носимметрик дуплекс иш тартиби бўлади. Дуплекс канал икки физик муҳитдан иборат бўлиши мумкин бўлиб, улардан ҳар бири ахборотларни бир йўналишда узатиш учун ишлатилади.
Асинхрон узатиш иш тартиби қабул қилувчи ва узатувчи учун ягона синхронлаштириш манбаининг бўлмаслигини кўзда тутади, маълумотларни алмаштириш ихтиёрий вақт моментида бошланиши мумкин.
Алмашувнинг сифат кўрсаткичларига қуйидагилар киради.

  1. Маълумотларни узатиш тезлиги вақт бирлигида узатиладиган битлар сони (Бит/с, Кбит/с, Мбит/с);

  2. Алоқа каналининг ўтказиш хусусияти вақт бирлигида алоқа тизими бўйлаб узатиши назарий эришиш мумкин бўлган ахборотлар миқдори ҳисобланади;

  3. Хатоликлар даражаси ёки хатоликларсиз узатиш эҳтимоллиги-узатилган ахборотнинг умумий ҳажмига нисбатдан хатолик битларининг ўртача сони.

Яна бир сифат кўрсаткичи узатишнинг ишончлилигини назорат қилиш ҳисобланади. Асосий йўл узатиладиган ахборотларга қўшимча битлар киритиши ҳисобланади (белгилар даражасида ёки кадрлар даражасида). Қўшимча битлар йиғиндисига узатувчи томон фойдали ахборотдан маълум қоидалар бўйича ҳисобланадиган кодни жойлаштиради, қабул қилувчи бу кодни ўзи ҳисоблаган қиймат билан таққослайди. Таққосланадиган қийматларнинг тўғри келмаслиги фойдали ахборотда хатоликлар бирлигини билдиради. Қўшимча битли хизмат ахбороти назорат йиғиндиси (контрол суммаси) дейилади, у барча байтларнинг нолгача ёки барча бирлик йиғидисига қўшимча ҳисобланади. Йиғиндини ҳосил қилиш модул бўйича кадр майдонида бажарилади. Қабул қилувчи модул бўйича кадрнинг барча байтларини назорат коди билан бирга қўшиб, барча ноллар ёки барча бирларни олиши керак.
Назорат йиғинди ишончлиликни назорат қилишда жуда оддий ва кўп тарқалган усул ҳисобланади ва маълумотларни узатиш тизимларидан ташқари дисклар ва тасмалардаги тўплагичларда қўлланилади.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish