М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet47/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Юлдузсимон топологияда (3.1,в-расм) ҳар бир компьютер умумий марказий қурилмага махсуслаштирилган қурилма (концентратор, коммутатор, маршрутизатор) тарзида ёки универсал компьютер, яъни тармоқ ишини бошқарадиган сервер тарзида уланади.
Сервер орқали ахборотларни алмаштиришда ишчи станциялар орасидаги баҳсли вазиятлар бўлмайди, лекин тармоқни қўллаш сервернинг кўп сонли абонентларга хизмат кўрсата олиш имкониятларига боғлиқ бўлади. Тармоқнинг ўтказиш қобилияти ҳам марказий боғламанинг қуввати орқали аниқланади.
Агар марказий боғламада сервер ўрнатилган бўлса, у ҳолда бундай топология “актив” топология дейилади, сервернинг характеристикалари узатиш тезлиги ва ишлаш тартиби, радиал йўналишлар ва терминаллар сонини аниқлайди. “Пассив” технология вариантида марказий қурилма сифатида маршрутизатор ёки “хаб” ишлатилади. У узатиладиган сигналларни кучайтирувчи радиал йўналишлар улагичи ҳисобланади.
“Юлдуз” топологиясининг афзаллиги тармоқнинг ишлашини битта марказий қурилмадан назорат қилиш имконияти ҳисобланади. Шу билан бирга бу технология кабелли жиҳозларга катта сарфларни, марказий боғламага (серверга) катта ҳаражатларни талаб қилади. Баьзан тармоқнинг юлдузсимон варианти бир неча коцентраторлар ва битта сервер билан ишлатилади (3.1,г-расм). Бу “юлдуз” туридаги бир неча сегментларнинг комбинацияси бўлган дарахтсимон топология ҳисобланади.
Тармоқ “юлдуз-шина” комбинациясида бўлиши мумкин (3.1,д-расм), бунда концентратор ёки сервер орқали алоҳида ишчи станциялар эмас, бутун шинали сегментлар уланади. Бошқа уланиш варианти “юлдуз-ҳалқа” бўлиши мумкин. Бунда тармоқнинг бир сегменти ишчи станцияларнинг юлдузли уланишида қолган сегментларнинг уланиши эса ҳалқали уланишда бажарилади.



Шу билан бир вақтда кўлами бўйича унча катта бўлмаган тармоқлар намунавий топология (юлдуз, ҳалқа, шина) га эга бўлган, йирик тармоқлар мавжуд топологиялар асосида ёки уларнинг комбинациясида яратилади, шунинг учун улар аралаш тоифага киради. Тармоқ компьютерлари орасида ўзаро алоқа боғлаш иш тартиби боғламалар орасида коммуникация усулини аниқлайди.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish