Компьютер шиналарини ташкил этиш.
Аввал кўриб чиқилган компьютернинг асосий блоклари ва боғламалари орасида ўзаро биргаликда ишлаш қоидалари, улар орасида электр, мантиқий ва технологик алоқалар бўлганида самарали ишлатилиши мумкин. АМҚ процессор элементлари, УВР, бошқариш қурилмаси, киритиш/чиқариш модуллари ва L1 кэшларнинг ўзаро биргаликда ишлашини таъминлайдиган бу алоқаларнинг қисми ички процессор шиналари МЛШ, МШ, БШ кўринишида бўлади. Технологик жиҳатдан улар процессор кристаллига (чипига) ўрнатилган, лекин киритиш/чиқариш модули орқали компьютернинг бошқа конструктив компонентларига уланишга эга. Бу процессор боғламалари орасида буйруқлар, операндлар ва бошқариш сигналларини узатадиган электр симлардир (ўтказгичлардир). Кўрсатилган учта шина унча катта бўлмаган алоқа линиялари сони ва юқори такт частотаси орқали фарқланади, чунки компьютернинг икки энг тезкор боғламалари: процессор ва ички хотирани боғлайди.
Бироқ, компьютерда бошқа кўп сонли ахборот оқимлари: ташқи қурилмаларининг манзиллари, ички ва ташқи маълумотлар, бошқариш ва ўзиш сигналлари мавжуд. Улар электр ва ахборот даражасида марказий процессорни ва асосий хотирани компьютернинг бошқа барча функционал қурилмалари, ташқи қурилмалари, дискли тўплагичлар, тармоқда ўзаро биргаликда ишловчи воситалари билан боғлайди. Ички процессор шиналаридан фарқли равишда умумий тизим шиналари катта узунликка, узатиладиган сигналларнинг кенгроқ диапазонига, кўп сонли узатиш каналларига (линияларига) эга.
Шина бу компьютернинг турли блоклари билан биргаликда ишлатилган маълумотларни узатиш каналидир. Улар бошқа платага ётқазилган ўтказиш линиялари тўплами, текис ихчам кўп симли кабель ёки компьютер платаларида жойлашган алоҳида симлар ҳисобланади.
У ёки бу шина турини характерлайдиган асосий параметрларга қуйидагилар киради:
шинанинг кенглиги, яъни маълумотлар узатиладиган манзил линиялари сони;
алоқа каналлари бўйича алоҳида битларни узатиш тизимини аниқлайдиган такт частотаси;
қурилмалар орасида алмаштириш қоидасини аниқлайдиган алмаштириш протоколи.
Бажариладиган функциялар ва мақсадли қўлланилиш нуқтаи назаридан компьютер шиналариниг барча турларини шартли икки тоифага: локал ва тизим шиналарига бўлиш мумкин. Локал шиналар чекланган сонли компьютер компонентларини марказий процессорни асосий хотира ёки контроллер ва ташқи қурилмалар адаптерлари билан боғлайди.Тизим шинаси киритиш/чиқариш қурилмаларининг турли тезликларда узатишни таьминлаш учун мўлжалланган. Компьютерларнинг сўнгги моделларида тизим шинасининг функциялари ихчамлашди, кўпроқ локал шиналар пайдо бўлди.
Исталган стандарт шина маьлумотларни узатиш учун алоҳида шиналарга (манзилни маьлумотлар узатувчи ёки қабул қилувчи қурилма аниқлайди), аппаратни узиш линияларига, хотирага тўғридан-тўғри мурожаат этиш каналлари алоҳида линяларига, хизмат ахборотларини узатиш электр таьминоти тармоқлари линяларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |