Қитъа-океанларнинг ўзаро бир-бирига ўтиш минтақалари Океанларнинг ички қисмлари



Download 0,83 Mb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#123994
  1   2   3
Bog'liq
maruza matni(4)


. Қитъа-океанларнинг ўзаро бир-бирига ўтиш минтақалари
Океанларнинг ички қисмлари
Ўрта –Атлантика тизмаси ХХ асрнинг 30- йилларида очилган бўлса ҳам, 50-йилларнинг охирига келиб у Дунё океан таги тизмаларининг ташкилий бир қисми эканлиги аниқланди. Ўрта-океан тизмалари 60 минг км.га яқин узунликка, ўртача 2500 м чуқурликда жойлашиб, океан тагидан 1000-3000 м.лар баландликка эга. Тизмалар кенглиги бир неча юз км.дан 2000-4000 км.ларгача етади. Энг катта кенглик Тинч океаннинг ўрта тизмасига тўғри келади ва уни одатда Шарқий Тинч океан кўтарилмаси деб юритилади.
Ўрта-океан тизмалари тузилишида учта зона ажратилади: марказий ўқ қисми, кўпинча рифт водийси (грабен) билан тасвирланган; рифт водийсининг икки четидаги тож-қирра қисми; ва уларнинг ён томонлари ёки ёнбағрлари, улар аста-секинлик билан абиссал текисликларга пасайиб боради. Рифт водийлари тизманинг марказий қисми бўйлаб жойлашган бўлиб, фаол спрединг чизиғини ифодалайди ва чуқурлиги 1-2 км., кенглиги бир неча км. етади.
Ўрта-океан тизмаларининг тож-қирра қисмлари рифт водийларининг икки ён тарафларида жойлашган. Уларнинг кенглиги юз.км.ларга яқин, одатда мураккаблашган рельефга, блокли тектоникага ва улар кўтарилган, чўккан кўринишга эга. Тож зоналарида сейсмик фаоллик сақланиб қолган, одатда чўккан жойлар юпқа чўкинди қопламага эга, қалинлиги бир неча ўн метрлар.
Ён томон ёки ёнбағир зоналари энг кенг қисмлари бўлиб, юзлаб ҳатто минг км.ларга чўзилган. Бу ерда чўкинди қоплама ҳамма жойда тарқалган, уларнинг қалинлиги абиссал текисликларга қараб юзлаб метрларга ортиб боради.
6.1.Трансформ ёриқлар
Ўрта-океан тизмалари ва кам ҳолларда абиссал текисликлар уларнинг чўзилишига перпендикуляр йўналган ёриқлар билан кесиб ўтилган. Мазкур ёриқларни 1965 йил Дж.Вилсон трансформ деб номлаган. Трансформ ёриқлар ўрта тизмаларни ва спрединг

чизиқларини алоҳида бўлаклар-сегментларга ажратади. Сегментлар пландаги кўринишида бир-бирига нисбатан силжиган. Силжиш амплитудалари бир неча юзлаб км.лар, баъзида эса, минглаб км.ларга етиши мумкин (Мендосино, экваториал зона ёриқлари).


Трансформ ёриқлар бўйлаб вулканик жараёнлар, гидротермалар ва мантиянинг серпентинлашган жинслари протрузиялари кузатилади.
Трансформ ёриқлар ўз миқёслари ва аҳамиятлари бўйича ажратилади. Йирик тоифадаги ёриқларни, В.Е.Хаин магистрал ёриқлар, Ю.М.Пушаровский эса, трансокеан ёриклари деб номлашни таклиф этган. Улар океанларни бир чеккасидан бошқа чеккасигача кесиб ўтади ва қўшни материкларда ҳам давом этиши мумкин. Мазкур ёриқларнинг узунлиги бир неча минг.км., масалан, Тинч океаннинг шимолий-шарқий қисмидаги гигант-ёриқлар.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish