Қитъа-океанларнинг ўзаро бир-бирига ўтиш минтақалари Океанларнинг ички қисмлари


Пассив чет минтақаларнинг тузилиши ва ривожланиши



Download 0,83 Mb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#123994
1   2   3
Bog'liq
maruza matni(4)

7.1.Пассив чет минтақаларнинг тузилиши ва ривожланиши
Қитъаларнинг бундай қисмларини биринчи бўлиб 1885 йилда Э.Зюсс ажратган. Пассив чет қисмларга хос хусусият, уларнинг плиталар ичида жойлашганлиги, паст сейсмиклиги ва вулканизм ҳамда чуқур сейсмофокал зоналарининг йўқлиги.
Пассив чет қисмлар ёш океанларга хосдир-Атлантика (Антил қарама-қарши томони, Жанубий Сандвич вулкан ёйлари бундан истисно), Ҳинд (Зонд ёйи атрофидан ташқари), Шимолий Муз океани ҳамда Тинч океанининг Антарктида қисмлари. Улар 200млн.йил илгари Пангея суперқитъанинг парчаланишидан ҳосил бўлган.
Пассив чет қисмларнинг тузилишида доим учта асосий элементлар ажратилади: 1)шельф; 2) қитъа қиялиги; 3) қитъа этаги.
1. Шельф, материк қирғоқ текислигининг сув тагидаги давоми бўлиб, денгиз томон қияликга эга, ўзгарувчан, бир неча юзлаб км. кенгликларга тарқалади. Шельфнинг ташқи чети унинг қоши дейилади ва 100 баъзан 350 м. чуқурликгача давом этиши мумкин.
2. Қитъа қиялиги денгиз тагининг нисбатан тор, кенглиги 200 км гача бўлган қисмини эгаллайди. Тик қияликка (ўртача 400) эга, баъзан 350 ва 900 гача бўлиши мумкин. қияликда океан чуқурлиги кескин ўзгаради 100-200 м дан 1500-3500 м гача.
3. Қитъа этаги, катта, бир неча юзлаб, ҳатто минг км.ларгача кенгликка эга. Абиссал водийга қараб нисбатан кам қияликда эгилади ва мазкур алмашинувда горизонтал ҳолатгача бўлиши мумкин. Бундай ҳолат 5000 м га яқин чуқурликларда кузатилади. Қитъа этаги қалин (15 км гача) чўкинди ётқизиқлар билан қопланади. Бу жой қуруқликдан олиб келинган бўлакли ва лойқа маҳсулотларнинг чўкиш жойидир. Чўкмалар таркиби асосан лойқа оқим турбидитлари ва контуритларидан иборат.
Қитъа қиялиги ва қитъа этакларининг ички қисмлари ўзаро ўтар ёки субокеаник пўстдан иборат, яъни жуда юпқа, кўп, ҳолларда асосий магматитлар дайкалари билан қисман ёриб ўтилган ва қайта ишланган пўст.
7.2. Фаол чет қисмлар ва уларнинг ривожланиши.
Фаол чет қисмларнинг асосий хусусияти ундаги қия актив сейсмофокал зонанинг мавжудлигидир. У билан нафақат сейсмик, балки магматизм бурмаланиш-сурилиш деформациялари ва метаморфизм боғлиқдир.
Фаол чет қисмларнинг икки тури аниқ ажратилади: қитъа олди (ёки шарқий тинч океан) ва ороллар ёйлари (ғарбий тинч океан).
Қитъа олди тури-чуқур новдан қитъага ўтишда тик ёнбағр шаклида ифодаланган, кенглиги 200 км гача бўлган бу жой бир вақтнинг ўзида ҳам ёнбағр ҳам шельф вазифасини бажаради. Қитъа чети одатда кўтарилган бўлади ва у ерда Анд типидаги вулкано-плутоник минтақа жойлашади (Жанубий Америка).
Ороллар ёйи тури-ўз ичига қуйидаги элементларни олади:
1. Хусусан қитъа чети;
2. Чет денгизнинг чуқур пастлиги;
3. Вулканли ороллар ёйлари;
4. Чуқур нов;
5. Океан чети кўтарилмаси.
Океан чети кўтарилмалари чуқур нов ва абиссал водийларни ажратиб турувчи чегара бўлиб ҳисобланади. Улар океан тагида бир неча юз метрга кўтарилган структура бўлиб типик океаник пўстдан ташкил топган. Уларни ҳосил бўлиши океаник литосферанинг субдукция зонасига тушишда сиқилиш натижасида бўлади.
Чуқур новлар вулканик ёйлар билан алоқадордир, уларнинг чуқурлиги 11 км гача (Мариана чўкмаси) етиши мумкин. қўндаланг кесмада новлар “V” шаклида бўлиб доим асимметрик холатдадир. Новларни марказига сейсмофокал зонанинг юқорига чиқувчи қисми тўғри келади.
Вулканлар ёйлари новлар марказий қисмларига параллел жойлашиб 200-300 км узоқликда ўрнашади. Фаол вулканик зона кенглиги 50 км гача боради.
Вулканлар ёйлари икки турга бўлинади-энсиматик ва энсиалик. Энсиматик ёйлар океаник пўстда ҳосил бўлади. Бунда қадимги пўст ёш пўст тагига сурилади. Энсиматик ёйлар вулканлари одатда толеитли базальтлар билан тасвирланади. Мазкур ёйлар ривожланишининг охирги босқичларида андезит-базальтлар ва андезитларнинг улуши ортиб боради.
Энсиалик ёйлар одатда қитъа пўстида, аниқроғи рифтнинг ёки спредингда, қитъадан ажралган микроқитъада ҳосил бўлади. Уларга мисол тариқасида Япон ёйи, Камчаткани (унинг Курил қисми ҳам) келтириш мумкин. Энсиалик ёйлар вулканитлари охак-ишқорли серияга тўғри келади, улар ичида андезитлар ва дацит-риолитлар улуши кескин юқоридир. Вулканлар ёйлари тагида энсиматик турида гранитоидлар плутонлари, -диоритлар, тонолитлар, гранодиоритлар ҳосил бўлади. Энсиаликда эса, гранитлар.

Ёйлар орти чет денгизлари, ороллар ёйлари ва қитъа оралиғида
жойлашади. Уларнинг чуқурлиги 4000 м гача бўлиб, океаник турдаги пўст асосини ташкил этади. Кўпинча пўст устида катта қалинликдаги чўкинди қоплама жойлашади.
Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish